ASAD BURJI

ASAD BURJI

ASAD BURJI АСАД – АРСЛОН БЕЛГИСИДАГИ ЮЛДУЗЛАР БУРЖИ

23 июлъ – 23 август оралигида тугилганлар. Қуёш бошцаради. Мизожини белгилувчи унсур – олов. Тимсоли – Арслон. Буржига хос ранглар – тўъ сариК’, жигарранг, алвон ва олтин ранги. 1,5,9,11 – бахтли рақамлар саналади.


Қадимда араблар бу юлдуз буржини ал-Малик, яъни шоҳ деб атаганлар. Шунинг учун Коперник унга лотинчасига Регул – шоҳ юлдуз деб ном берган. Малик юлдузи Арслон юраги, деб ҳам юритилади ва куч-кудрат, жасорат, довюраклик ва донишмандлик тимсоли ҳисобланади. У оқ ҳароратли юлдуздир.


Арслон – ҳайвонот дунёсида энг кучли саналади. 23 июлдан 23 августгача бўлган даврда туғилган киши ўз атрофидагилар орасида ҳукмрон бўлишни севади. Шунинг }шун яхшиси улар билан баҳслашмаган маъкул. Акс ҳолда у сизга «даҳшат» солиши, зўравонлпк қилиши, қўрқитиши мумкин.

 

Шу ойда туғилган кишилар ташқи кўринишидан шердек мағрзф, сочи қуюқ ва дағал, ҳар томонга қараб ўсган бўлади. Улар ҳеч қачон ва ҳеч қаерга шошилмайдилар ва зоҳиран алдамчи, дангаса кўринишига эга. Шер белгисидаги аёл мушукдек хотиржам, аммо кимки унга ёки болаларига хавф солса, қаттиқ қаршилик кўрсатишга доимо тайёр бўлади. Уларнинг кўзлари нисбатан хотиржам кўринса-да, ҳар бир дақиқада аланга олиши мумкин.

 

Арслон белгиси остида туғилганларни Қуёш бошқаради. Уларнинг қўпчилиги педагог, психотерапевт ва ҳатто сиёсатчи ҳам бўлиб етишади. Ажойиб таш- килотчи бўлиб, ўйлаганини айтади, ўз фикрини очиқ баён этади. Лекин шахсий ҳаётини кўп ҳолларда тўғри ташкил қила олмайди.

Ҳукмронлик ҳиссига эгалигига қарамасдан, бу кишиларнинг қалби тез озор топади, дарров хафа бўлиб қолади. Айниқса, яқинлари, оила аъзолари, ёр-биродарлари томонидан унинг ақл-заковати, са- хийлиги қадрланмаса, бу ҳол кўпроқ содир бўлади.

 

Яна шу жиҳати ҳам борки, бу «даҳшатли ҳайвон»ни энг оддий усул – мақтов билан мулойим мушукка айлантириш мумкин. Чунки ҳурматсизлик уни жунбушга келтиради, мақтов эса хотиржамлик бахшида этади, муолажа бўлади. Бу икки муносабат «Шер» белгиси остида туғилган одамлар характери- даги беқарорликни ифодалайди. Унинг ҳукмронлик ҳисси, айниқса, кўпчилик ичида яққол сезилади. Бошқаларга ўз сўзини ўтказишга интилиши, бошқалар фикрини кескин рад қилиши ва ҳаммани ўзига қаратиш иштиёқи очиқ намоён бўлади.

Асад буржи (Арслон белгиси)да туғилган эркакларга кўпроқ дангасалик ҳос бўлса, ушбу бурж остида туғилган аёллар эсаута меҳнаткаш бўлиб, оиланинг асосий боқувчиси ва бошқарувчиси сифатида фаолият юритадилар.

Асад ойида туғилганларнинг ижобий жиҳатлари: мағрур, ўз қадр-қимматини биладиган, самимий, софдил, кўпчиликка бош бўла оладиган, бошқаларга нисбатан хайрихоҳ, сахий, меҳмондўст, жавобгарлик ҳисси кучли, жиддий.

Салбий жиҳатлари: ўзига ортиқча бино қўйиши, мақтанчоқ, ўзбошимча, бошқаларни ўзига эътибор беришини ва бўйсунишини истовчи, инжиқ, ҳудбин, пул учун жанжаллашадиган, юзаки.

Ўзи бошқаларга ёқиш ёки ёқмаслигидан қатъи назар ҳис-туйғусини ўзига ёқиб қолган шахсга очиқ, ҳеч иккиланмай билдиради ва уни ўзига бўйсундиришга интилади. Оқибатда, бошқаларда ёмон таассурот қолдиради, бу «қилиғи» кўпчиликка ёқмайди.

Шунинг учун бу белги остида туғилганлар орасида узоқ вақт бўйдоқ ўтган ёки турмушга чиқмаганлар учрайди. Мағрурлиги туфайли кўп ҳолларда унинг ҳаёти дарз кетса-да, узоқ вақт жуфтсиз яшай ол- майди. Гина-кудуратни тез унутади ва кечирувчан бўлади. Асад буржида туғилганлар хоҳ эркак, хоҳ аёл(қиз)лар, ҳеч қачон бировнинг муруввати билан яшамайди, балки уларнинг ўзлари бошқалар учун суянчиқ бўлади.

Ҳатто улар иқтисодий-молиявий қийинчиликка дуч келган бўлса ҳам жуда кам ҳолларда бошқалардан қарз-ҳавола қилади, бунинг чо- расини ўзи топишга интилади. Арслон кўп ҳолларда таваккалчи, сарф-харажат қилишда ўйлаб ўтирмайди. Улар ўзининг ташқи кўринишига эътибор билан қарайди – яхши кийинади, ҳатто аёл ёки қиз бўлса-ю, оз маош олса ҳам қимматли ва замонавий буюм, кийим-кечак олади.

Бу белги инсон юраги ва белининг қуйи қисми тимсолидир. Арслонлар соғлом бўлади, шамолласа, тез ўтиб кетади ва асорат қолмайди. Энг сезувчан аъзоси юрагидир. Шунинг учун юрак билан боғлиқ касалликларга учраши мумкин.
Арслонлар фавқулодда содиқ дўст бўлишади, ташқи жиҳатдан худбин каби кўринишса-да, қалби тозадир.

Арслон белгиси остида туғилган эркаклар
Мазкур буржда туғилган эркаклар шердек мағрур, сочи қуюқ ва дағал, ҳар томонга қараб ўсган бўлиб, юрганларида маймоқ босиб юрадилар. Ҳақиқий шерларга ҳам эътибор берсангиз, маймоқ босиб юрадилар.

Эркак арслон кўпинча бир кўришдаёқ ишқ домига тушади. Арслонни қадрласангиз ва унга бўйсунсангиз жуда ёқиб тушади. Аммо у сизни «домига илинтиргач», олтин қафасдаги қушнинг аҳволи бошингизга тушиши мумкин. Бунга сабаб уларнинг фавқулодда рашкчилигидир.

Арслонда табиатан раҳбарлик лавозимига мойиллик бор. Ҳатто у раҳбар бўлмаса ҳам бошқалар орасида ўзини раҳбардек ҳис этади. Кўп ҳолларда давлат қонунларига, ишхонадаги тартиб-қоидаларга бўйсунмайди. Од дий ишда ншлаётган бўлса ҳам, уни мақташларини, руҳан қўллаб-қувватлашларини, тақдирлашларини истайди, акс ҳолда ишидан кўнгли совуши мумкин.

Арслон белгиси остида туғилган эркаклар Қўй белгиси остида туғилган эркаклар каби ўзларининг жинсий имкониятларига шубҳа билан қарайдилар. Бироқ одамлар орасида ўзларини бу соҳада жуда билағон ва кўп нарсанинг уддасидан чиқа оладиган қилиб кўрсатишади.

 

Ёшликда нимага қодир экан- лигини кўрсатиш мақсадида ўз жинсий майлларига ҳаддан зиёд эрк берадилар.
Улар жинсий муносабатнинг техник жиҳатига ортиқча баҳо беришади, аммо эҳтироси чуқур эь?ас. Ўз жуфтини қаттиқ рашк қилади.

Бунинг сабаби ёстиқдошига ўзи бахш этолмаган лаззатни бошқалар беришидан чўчишади. Арзимаган, тасодифий муваффақиятсизликдан ҳам катта ташвишга тушади. Бунинг оқибатида кўпинча вақтинчалик жинсий ожизликни бошидан кечиради. Бундай ҳол ўрта ёшида, гарчи жинсий қувватга эга бўлса ҳам аёллар билан аввалгидек муносабатда бўлишига тўсқинлик қилади.

Арслон белгиси остида туғилган аёллар (Қизлар)
Суюкли ва кўпчилик орасида катта муваффақиятларга эга бўлади. Хушторлари кўп бўлган бўндай аёл (қиз)ларнинг қўнглини овлаш, ишончини қозониш осон кечмайди. Зеро, табиат уларга бир неча аёлга етадиган ақл-заковат, жўшқин феъл-атвор, ҳусн ва жинсий жозиба ато этган.

Агар ҳақиқатан ҳам бу аёл (ёки қиз)нинг кўнглини овламоқчи бўлсангиз, анча сарф-харажат қилишингиз- га тўғри келади. Юксак дид билан танланган қиммат- баҳо совға тақдим этаётганингизда ўзингиз ҳам шунга монанд равишда кийинишни унутманг! Шунингдек, чинакам маликанинг муҳаббатини қозонмоқчи эканлигингизни ҳам ёдда тутинг! Бинобарин, сиз унинг наздида кучли, жасур бўлишингиз керак. Зотан, бу «маликалар» нимжон, заиф, кучсизларга қиё боқмаиди.

Бу аёл (қиз)лар улуғворликни севадилар ва қадрлайдилар. Қимматбаҳо ашёларни, сароймисол уйларда яшашни истайдилар. Айни маҳалда улар сахий, совға-салом беришда бошқалардан орқада ёки қарздор бўлиб қолишни истамайдилар.
Бу белги остида туғилган қизлар ажойиб бека бўладилар. Улар ўзларига катта эътибор билан қарайдилар: бошқалардан фарқли равишда упа-эликка кўп пул сарфлайдилар, қимматбаҳо матодан ўта дидли қилиб тикилган кийимлар, қимматбаҳо мўйнадан кийим-бош кийишга ҳаракат қиладилар.

Улар жуда ҳам киришимли, бошқалар билан тез дўстлашиб, фикрлашиб кетаверадилар. Камдан-кам ҳолларда уй ишлари билан ўралашиб қоладилар. Кўп нарсага улгурадилар. Ўз болаларини яхши парвариш қиладилар, уларнинг муваффақиятларидан ғурурланадилар.

Бу аёлларнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, уларнинг жинсий интилиши билан жинсий эҳтироси ўзаро бир-бирига мос тушавермайди. Жинсий инти- лиш нуқтаи назаридан улар заиф бўлса-да, жинсий эҳтиросга кўра тажовузкор, эътиборни тортадиган бўладилар. Дилбарлиги, мафтункорлиги билан эркакларни ўзига ром қила олишини биладилар ва шу туфайли ўзига бшго кўйиб, мағрурланиб юрадилар. Эркакларга ҳийла қилиб, найранг кўрсатишни ёқтирадилар.

Арслон белгиси остида туғилган аёл жинсий муно- сабатга у қадар ўч, майли кучли бўлмаса-да, ўз мақсадига тез ва осон эришади ҳамда қийинчиликсиз қониқади. Бундай аёлларнинг жинсий муносабатга эҳтиёжи бир қарашда кучли кўринса-да, аслида ундай эмас. Уларни бошқача тасаввур қилган эркакларнинг кўплари аксарият ҳолларда «қуруқ» қолаве- радилар ва бундан ранжийдилар ҳам.

Арслон белгиси остида туғилган болалар
Эркин, хушчақчақ, ўйинқароқ бўладилар. Аммо уларнинг хушчақчақлигини доимо силаб-сийпалаб ривожлантириш мумкин. Бу белги остида туғилган бола ёшлигидан бошқа болалар устидан ҳукмронлик қилишга уринади. Ўзидан кучсиз болаларни, қизларни тез-тез ранжитади. Бошқалар, айниқса, қизлар олдида ўзини кўрсатишга интилади. Бу белги остида туғилган болалар мактабда ўқитувчи йўқ пайтда унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Улар синфда, гуруҳда интизомни мустаҳкамлашга ёрдам кўрсата оладилар ва аксинча, синфда, тўс-тўполон кўтаришлари ҳам мумкин. Улар ўқишни тез ва осон ўзлаштирса-да, баъзан дангаса, ишёқмас бўлиб қоладилар.

Бундай вазиятда уларни ортиқча койиб,ҳиссиётини оёқости қилиш ярамайди. Нафсониятига асло тегмаслик керак, яхшиси, унинг шуҳратпарастлигидан фойдаланиш дуруст. Ўқишда унинг тенгкурлари эришаётган муваффақиятларни ҳавас билан мақтаб айтинг. Унга шунинг ўзи кифоя қилади. Чунки бошқаларда бор нарса унда бўлмаса, чидай олмайди. У бор имкониятларини ишга солиб, бошқалардан ўтиб кетишга ҳаракат қилади. Агар у бирон муваффақиятга эришса, мақтаб қўйишни унутманг.

Унга буюк шахслар, қаҳрамонлар, кишилар бахти учун курашган тарихий шахслар тўғрисидаги китобларни ўқитишга ҳаракат қилинг! Ҳукмдорлар, ҳокимият билан боғлиқ барча воқеалар уни жуда қизиқтиради. Улғайган сари сиёсат масалалари билан қизиқиб боради. У келажакда буюк шахс бўлиб етишиши мумкин. Шунинг учзчг унга чуқур билим беринг ва кўзлаган мақсадига эришиш йўлларини кўрсатинг!

Уни бошқалар билан яхши муносабатда бўлишга, муайян мақсадни кўзлаб ишлашга ўргата олсангиз, ҳаётда у муваффақиятларга эришиши мумкин.

Арслон белгиси остида туғилган болалар ёлғизлик- ни ёқтирмайдилар. Улар доимо ўзига дўст қидиришади. Улар табиатан оқкўнгил ва қўли очиқдир, шу билан бирга худбин ҳамдир.

Мазкур белгидаги болалар қизларга ўз тенгқурларига қараганда, эртароқ эътибор қиладилар. Уларда ўсмирлик ва ёшлик даври, айниқса, ўтиш даври оғир кечади. Аксариятида дўстлашув ва ишқ-муҳаббат фавқулодда аянчли кечади. Улар турли кечаларни, базму жамшидни жуда ёқтирадилар. Арслон буржи- даги болаларни уйда тутқунликда кўп сақламаслик, эркин бўлишига имкон бериш лозим. Акс ҳолда ўз эркини ўзи олишга интилади, бунинг оқибати эса ёмон бўлиши мумкин.

Арслон белгиси остида туғилган бола бадани, териси сезгир бўлганлиги учўн қуёш нури остида кўпроқ турса куйиши мумкин! Унйнг юрак фаолияти ва белининг қуйи қисми доим эътиборда туриши керак.

Юқоридаги фикр ва маслаҳатларга таяниб иш тутсангиз келажакда, албатта, ундан жамият учун жуда катта хизмат қилиши мумкин бўлган шахс етишиб чиқиши кутилади.

(Visited 2 148 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH