АСАБ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ даволаш ТОП 20 усуллари

асаб тизими

АСАБ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ уй шароитида даволаш учун

 

Асаб тизими Уйқусизлик уйқунинг бузилиши, узуқ-юлуқ, юзаки уйқу ёки вақтидан олдин уйғонишдир. Кўплаб тадқиқотлардан аён бўлганки, катта ёшдаги одамга 7-9 соатлик тунги уйкуетарли. Уйғонгандан кейин киши ўзини тетик ҳис қилиши керак.

Уйқусизлик сабаблари кўп ва хилма-хил, у ташқи воқеаҳодисалар, организм ва ҳаёт тарзининг баъзи хусусиятлари ёки тинч ухлашга халақит берувчи касаллик борлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

асаб тизими

Уйқусизлик сабаблари: АСАБ ТИЗИМИГА КАНДАЙ БОГЛИК

• ҳаддан ортиқ шовқин, хонадаги диққинафаслик, ноқулай ўрин;

• уйқудан олдин кофеин таркибли маҳсулотлар (чой, қаҳва ва ҳоказо) истеъмол қилиш;

• кечки пайт айниқса оғир, серёғ овқатни кўп еб юбориш; • жисмоний фаоллик сустлиги; • ҳаяжонланиш, ҳиссий кечинмалар; ар;

• аёллардаги қон қуйилишлари; • ортиқча ташвиш келтириб чиқарадиган нохуш ҳолатлар; •қалқонсимон без касаллиги (гипертериоз); • ётганда нафас қисиши, масалан, юрак ва ўпка (бронхиал астма) касаллиги;

• ичилаётган дориларнинг тескари таъсири.

Уйқуқочишининг 80 дан ортиқ тури мавжуд, уларнинг кўпчилиги уйқу сифати ва кундузи фаолликка путур етказибгина қолмай, соғлиққа ҳам зарар келтиради. Шулардан энг тез-тез учрайдиганлари уйқунинг қочиши (ухлаб қолишнинг қийинлиги), тунда тез-тез уйғониб кетиш (юзаки уйқу), тонгда эрта уйғониш (қисқа уйқу).

Ухлаш қийинлиги сабаблари зиддиятли вазиятлар, ҳайдасанг ҳам кетмайдиган нохуш фикрлар, турли ҳаётий ташвишлар ва ҳоказолардир.

Турли касалликлар, яхши бўшанмаган қовуқ ва ичак тунги уйку (юзаки уйку) сифатига яққол салбий таъсир кўрсатади.

Эрта саҳарда уйғониш ва қисқа уйқу ёш ўтган сайин ортиб бораверади. Кўпчилик одамда уйку бузилишнинг ҳар учала тури учрайди.

асаб тизими

АСАБ ТИЗИМИ  Аломатлари

• «Тонгги сустлик» эзилганлик, бошнинг зилдай оғирлиги, бош оғриғи, чарчаш ҳисси, уйғонгандан кейин ланжлик, кайфият тушкинлиги.

• Кун бўйи бош мия ҳам, бадан ҳам ишламай, уйқу босиб юриши.

• Узоқ вақт давомида муттасил уйқуга тўймаслик, натижада турли асаб касалликларига йўлиқиш, хотиранинг ёмонлашуви, қандли диабет, артериал гипертензия, семириш, бошқа касаллик ва асаб бузилишлар хавфининг ортиши.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Уйқусизлик биронта касаллик оқибати бўлиши мумкин, шу боис соғлиқнинг умумий ҳолатини баҳолаш учун шифокорга мурожаат қилмоқ зарур.

асаб тизими

АСАБ ТИЗИМИ ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Муолажа

Агар уйқусизлик бошқа касалликни етаклаб келса, шу касалликни даволаш уйқусизликка қарши курашнинг энг яхши усулидир. Дори-дармонларга зўр беришдан олдин ҳаёт ва овқатланиш тарзини, шунингдек, уйқу муҳитини тубдан ўзгартирмоқ керак. Бу жиҳатдан қуйидагилар муҳим:

• оқсил, ўсимлик ёғлари, озуқа маҳсулотлари (кепак, янги сабзавот), витаминлар ва микроэлементлар қўшилган овқатлар сираси;

• ўз вақтида меҳнат қилиш ва дам олиш тартибини жорий этиш, жумладан, уйқу олдидан қаттиқ ақлий меҳнат ёки асаб қўзғовчи мутолаа қилмаслик.

Дори воситалари. Уйқусизликнинг асаб тизими фаолиятининг бузилишига сабаб бўлган енгил шаклларини даволаш учун неврозлар, стресслар, вегето томирли дистония, седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қўллаш қўл келмоқда. Оғир шаклдаги уйқу қочишида фақат шифокор тавсия этган уйқу дорисини ичиш керак.

• Седатив воситалар. Валериана настойкаси ёки экстракти • Арслонкуйруқ настойкаси • Ново-пассит • Беллоид • Белласпон • Корвалол • Персен ва ҳоказо.

• Уйкукелтирувчи воситалар: Доксиламин (Донормил) • Золпидем (Гипноген, Нитрест) • Мелатонин (Мелаксен) • Нитразепам (Нитросан, Радедорм, Эуноктин) • Темазепам (Сигнопам) ва ҳоказо.

асаб тизими

АСАБ ТИЗИМИДА ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Валериана илдизи ва илдизпоясининг туйилганидан 2 чой-қошиқни термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ошқоғиқдан ичилади.

Болаларга 2 чойқошиқдан кунда 2-3 маҳал бериш мумкин. Яхшироқ таъсир қилиши учун кунда 2-3 маҳал қайноқ настойкадан ярим стакандан ичиш мумкин. Уйқусизликда ётиш олдидан ярим стакан ичган маъкул.

Валериана илдизининг 40 гр ни қулмоқ ёнғоқчаларининг 30 гр ни ялпиз баргининг 15 гр ни олиб, ҳаммасини кўшиб, тун бўйи илиқ сувга солиб қўйилади, эрталаб оловга қўйиб қиздирилади ва сузғичдан ўтказилади. Уйқу олдидан чой каби ичилади. Бучой яхши таъсир кўрсатади, айниқса, юрак ва тинчлантирувчи воситаларга муҳтожкекса ёшдагилар учун фойдали.

Ойболтирғон илдизи ва илдизпоясининг 30 гр ни 500 мл оқ мусалласга солиб, бир кеча-кундуз тиндирилади, чайқабчайқаб турилади. Сузғичдан ўтказилади ва мусаллас қадағини яримлатиб, кунда 2 маҳал ичилади.

Кизил пойча бутасини бошдан-оёқ туйиб, 2 чойқошиғии 0,5 л қайноқ сувга солиб, 5 дақиқа қайнатилади. 3-4 ҳафта давомида кунда 3-4 маҳал овқатдан олдин 1 мусаллас қадаҳидан ичилади.

асаб тизими

Асалли сутга қилинган сули ичимлиги. 1 стакан сули ёрмасини 5 стакан сувга солиб, сув яримлагунча қайнатилади. Сузғичдан ўтказилади, тенг миқдорда сут қўшилади (2 стаканча) ва яна қайнатилади. Кейин 4 чой қошиқ асал қўшилади (таъбга қараб). Ичимликни илитиб, кун давомида 2-3 маҳал ичилади. Муолажа муддати 4 ҳафта.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Кўл ва оёқларни хантал ваннасига солиб, уйда кўнгилдагидай даволанса бўлади. Бундай ванналар томирларни чиниқтиради, турғун ички аъзолардаги қонни бутун вужуд бўйлаб тенг тақсимлайди. Бунинг учун 1-2 ошқошиқ қуруқ хантални газлама халтачага солиб, илиқ сувли челакка ботирилади, сўнг халтачани бир неча бор сиқилади.

Сув ҳарорати 35-37°С бўлиши керак. Кўлларни тирсаккача, оёқларни эса болдир ўрталаригача сувга 10-20 дақиқа солиб турилади. Айрим одамлар 10-15 дақиқа давомида 36-37°C ҳароратли сувда озгина (3-5 г/л) миқдордаги хлор-натрий туз ваннаси қилиб, уйқусизликдан қутуладилар. Баъзилар эса бунинг тескариси муздек, тетиклантирувчи ваннани хуш кўради.

Шифобахш гиёҳларнинг хушбўй ҳиди уйқусизликдаги анъанавий муолажа ҳисобланади. Лимонўт, ялпиз, қизилпойча, қулмоқ ёнғоқчаларидаги эфир ёғи тинчлантирувчи хусусиятга эга. Гиёҳлар солинган ёстиқча бош томонга қўйиб қўйилади. Хушбўй ҳид ёз фаслининг роҳатбахшлигини эслатиб туришидан ташқари яхшигина уйқу келтириш хусусиятига ҳам эга. Ёстиқчага яна мойчечак, атиргул, исириқ, жасмин бутоқларини ҳам солиб қўйиш мумкин. Улар барчасининг ҳиди бир бўлиб, тинч ухлаб, яхши тушлар кўришингизга сабаб бўлади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

асаб тизими

(Visited 2 235 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!