АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ ДАВОЛАШНИНГ 10 ХИЛ УСУЛИ

Артериал гипертензия ДАВОЛАШ

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ даволаш йуллари хакида тулик малумот

Артериал гипертензия артериал босимнинг (АБ) бир текис ва муттасил кўтарилиши билан изоҳланувчи ҳолат. Симоб устунининг 140 дан баланд систолик (юқори) ва 90 мм дан қуйи диастолик (куйи) босимидан иборат. Ташхис АБ нинг камида уч ўлчамли натижасида қўйилади. Ўлчамлар турли вақтда тинч
ҳолатдаги пайтда ўлчанади, бунда бемор АБга таъсир қилувчи озиқ-овқат ва дори истеъмол қилмаслиги керак.

Тахминан 5 % ҳолларда иккиламчи артериал гипертензия учрайди бубилан АБ айрим касалликлар аломати бўлиши эҳтимол тутилган ҳолатдир. Биринчи галда бу буйрак касалликлари ва буйрак артериялари шикастланишидир.

Бундан ташқари артериал гипертензия қалқонсимон без ва буйрак усти касалликларида келиб чиқиши мумкин. Бунда АБ ошишини келтириб
чиқарувчи гормонлар ишлаб чиқариш кучаяди. Касаллик сабабларини шифокор аниқлаши шарт, сабабларни тўғри аниқлаш эса тегишли муолажа тайинлаш учун зарур.
Бироқ босим ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа аломатлар бўлмаганда, бирламчи артериал гипертензия ҳақида гапирилади.
Бирламчи артериал гипертензия нима? Гипертоник касаллик, оддий тилда «гипертония» барча АБ кўтарилиш ҳолатларининг 95 % дан кўпроғини ташкил этади. У одатда 30 билан 60 ёшли беморлар ўртасида кузатилади. Бу сурункали касаллик бўлиб, гоҳ тузалиб, гоҳ ёмонлашиб тураверади.

Артериал гипертензия ДАВОЛАШ

Гипертоник касалликнинг асосий хавфли омиллари асосан қуйидагилардир:

•сурункали қаттиқ ҳаяжон (стресс);

• ош тузини кўп истеъмол қилиш;

•чекиш;

•алкоголли ичимликларга ружу кўйиш;
• гиперхолестеринемия (қонда холестерин даражасининг
ошиши);

• вазн ортиши, семириб кетиш.

Артериал гипертензия юрак, бош мия, буйрак ва бошқа аъзоларга зарарли таъсир кўрсатади, атеросклероз, юрак нуқсонлари касаллигининг ривожланишида хавфли омил бўлиб, инсульт, миокард инфаркт, сурункали юрак нуқсонларининг асосий сабабларидан бири бўлиб ҳисобланади.
аломатлари

• Симоб устунининг 140 ва 90 дан юқори артериал босим.
Бош оғриғи қон босими ошишидан пайдо бўладиган энг
кўп учрайдиган аломат. У бош мия томирлари спазмаси билан
боғлиқ.

• Гоҳо бемор бош айланиши, қулоқ шанғиллаши (ғувиллаган ё жаранглаган товуш), кўз олдида учқунлар пайдо бўлиши,
кўзнинг хиралашишидан безовта бўлади.

• Нафас қисиши, шунингдек, кўкракда оғриқ юзага келиши
мумкин (томир спазмаси туфайли юрак мушагида қон айланиши бузилади).

• Гипертоник криз артериал гипертензиянинг одатдаги гипотензив дорилар билан тузатиб бўлмайдиган оғир хуружи,
мия (инсульт) ва юрак (миокард инфаркти) томирлари томонидан асоратлар ривожланади ва хавф кескин тус олади

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Бундай ҳолларда гипертония аломатлари пайдо бўлиши билан ташхисни аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. Одатдаги дорилар билан тузалмайдиган оғир ва чўзилиб
кетган хуруж чоғида «тез ёрдам» чақириш зарур бўлади.

Артериал гипертензия ДАВОЛАШ

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯДА ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ

Текшириш

Юрак-томир тизимини чуқур текшириш қуйидагилардан
иборат:

•артериал босимни ўлчаш;

• электрокардиография (шу жумладан, велоэргометрия);
бош мия томирлари доплерографияси;

• реовазография ва ҳоказолар.

Артериал гипертензиядан келиб чикувчи энг кўп учрайдиган касалликларни истисно қилиш учун шифокор куйидаги
қўшимча усулларни ҳам буюриши мумкин:
• буйракни ультратовуш билан текшириш;

• қалқонсимон без ва буйрак усти гормонларини текшириш;

• қонда холестерин миқдорини аниқлаш ва ҳоказолар.
Шифокорлар артериал гипертензиянинг уч даражасини
ажратиб кўрсатадилар: I даража -юқориги босим сим. уст.
140-159 мм, қуйиси эса 90-99 мм атрофида, II даража сим. уст. 160-179 ва 100-109 мм атрофида, III даража сим.
уст. 180-110 мм дан юқори бўлса. Агарда юқориги (систолик) ва қуйи (диастолик) АБ турли категорияларда жойлашган бўлса, баҳо анча юқори категорияда берилади.

Артериал гипертензия ДАВОЛАШ

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ Муолажа

Гипертония ривожланиши хавфининг барча омилларига қилинган қарши ҳаракатлар чекиш, алкоголли ичимликларни суиистеъмол қилишдан воз кечиш, тананинг ортиқча вазнини
бартараф этиш, овқатланишни тўғри йўлга қўйишга қаратилиши шарт. Кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилиш чоғида АБ
даражасини муътадиллаштирувчи махсус дорилар қўллашга зарурат туғилмайди.

Артериал гипертензия ДАВОЛАШ

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ Парҳез

Гипертония касаллигида танадаги ортиқча вазнни йўқотиш ва озиш, парҳез қилиш асосий мақсадлар ҳисобланали. Натрий истеъмолини чеклаш, алкоголь истеъмол қилишни бирдан
тўхтатиш ва калийни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш парҳез асосий талаблардандир. Айни вақтда овқатланиш атеросклеротик йўналиш касб этмоғи керак (Атеросклероз).

Тана вазнини пасайтириш учун ичилаётган дорилар миқдорини камайтириш ва ҳатто улардан вақтинча воз кечишга имкон беради. Камида 4,5-5 кг га озганда тана вазнининг камайиши учун самара бериши мумкин.

Натрий манбаи сифатида ош тузини кунига 4 б гр гача истеъмол қилишни камайтириш кам тузли овқатлар пишириш ва тузга бой маҳсулотларни иложи борича чеклаш ҳисобига амалга оширилади.

Пишлоқ, колбаса (қайнатилгани ва дудлангани), тузланган ва дудланган балиқ, тўғралган карам, консервалар ва ҳоказоларни истеъмол қилишни чеклаш тавсия этилади. Кам тузли овқатга маза киритиш учун кўкат, пиёз, саримсоқпиёз, турли хил пишириқлар, тамат шарбати, лимон кислотаси, сирка, шунингдек, туз ўрнини босувчи турли маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин.

Натрийни кўтаролмайдиган беморларда бу хил тавсиялар 5-7 кундан кейин АБни сим. уст. да 4-6 мм га пасайтириш имконини беради, гоҳо эса шундай
парҳезга 2-3 ва ундан ортиқ ҳафта давомида риоя қилинса, катта одамларда, семириш хасталикларида натрийни чеклаш айниқса самарали кечади. Бироқовқатни ҳаддан ташқари, қатьий ва узоқ муддат чеклаш яхши эмас, чунки натрий организм учун бебаҳо моддалардан ҳисобланади.

Калий бадандан натрий ва суюқликни чиқариб ташлашга имкон беради. Янги ва куруқ мевалар, дуккаклилар, ёнғоқлар, денгиз карами, картошка ва бинобарин, улардан қилинган таомлар калийга бойдир. Бу маҳсулотларни катта миқдорда истеъмол қилганда ош тузи истеъмолини ошириш мумкин. Баъзан пешоб ҳайдаш учун дори истеъмол қилганда юзага келувчи калий тақчиллигини даволаш учун ҳам уетарли миқдорда бўлиши зарур.

Алкоголли ичимликларининг кундалик истеъмолини кескин чеклашда гипертонияда инсульт келтириб чиқаришга қодир (мияга қон қуйилиши) алкоголни кўп миқдорда бирданига истеъмол қилиш ярамайди.

Замонавий тажрибаларга кўра, чой ва қора қаҳвани истеъмол қилиш мумкин, аммо улар ҳам меъёри билан ичилиши керак.
Дори воситалари. АБни меъёрлаштирувчи дорилар (гипотензив дорилар) фақат шифокор тавсияси ва унинг назорати
остида ичилиши зарур.

Бунда гипотензив дориларни муттасил ичиб юриш ва АБ даражасини ҳар куни назорат қилиб бориш самарали муолажанинг мажбурий шартлари ҳисобланади.
Пешоб ҳайдовчи (диуретиклар), бета адреноблокаторлар,кальций йўллари блокаторлари (кальций антогонистлари), ангиотензинга айлантирувчи фермен ингибиторлари (АПФ) ингибиторлари), ангиотензин рецепторлари блокаторлари ва аралаш дориларни шифокорлар энг кўп миқдорда ичишни тавсия
қиладилар.

Артериал гипертензия ДАВОЛАШ

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯДА Ичиладиган дорилар (ҳапдорилар, капсулалар) ШИКОР РЕТЦЕПИСИЗ ИЧМАНГ

• Диуретиклар: Спиронолактон (Верошпирон) • Триампур (Апотриазид) • Триамтерен (Дирениум) • Фуросимед (Лазикс,
Фуросемид милве).

• Бета адреноблокаторлар: Атенолол (Бетакард) • Бетаксолол (Бетак, Локрен) • Биосопролол (Конкор) • Метопролол
(Беталок, Вазокардин, Корвитол, Метокард, Эгилок) • Небиволол (Небилет) • Талинолол (Корданум).

• Кальций антогонистлари: Нифедипин (Коринфар, Кордипин, Кордафлекс, Кальцигард, Никардия, Фенамон) • Верапамил (Изоптин СР.) Дилтиазем (Кардил). • Нимодипин (Нимотоп).

• АПФ ингибиторлари: Беназеприл (Лотензин), Каптоприл
(Ангиоприл, Капотен), • Квиниприл (Аккупро) • Лизиноприл

• (Диротон, Лизорил, Листрил, Даприл, Синоприл) • Моэксиприл (Моэкс) • Периндоприл (Престариум) • Спираприл
(Квадроприл) • Трандолаприл (Гоптен) • Фозиноприл (Моноприл) • Эналаприл (Берлиприл, Ренитек, Эднит, Энап, Энам,
Энвас).

• Ангиотензин рецепторлари блокаторлари: Валсартан (Диован) • Ирбесартан (Апрорель) • Кандесартан (Атаканд) • Лозартан (Лозап, Козаар, Презертан) • Тельмизартан (Микардис)

• Эпросартан (Теветен).

• Аралаш дорилар: Гизаар • Ирузид • Капозид • Коренитек • Логимакс • Лозап плюс • Нолипрел • Тарка • Тенорик
• Теночек • Энап Н.

Веналарнинг варикоз кенгайиши Даволаш учун буни килсангиз….

* * *
Россия тиббиёт фанлари академиияси мутахассислари артериал гипертензияга учраган беморларни изчил (босқичмабосқич) препаратларни ичиш йўли билан қуйидагидек тарзда
даволашни тавсия этадилар:

1. Битта дори буюришади диуретик, бета адреноблокатор,
кальций антагонист ёки ЛПФ ингибатори.

2. Муолажа самарали бўлмаса, бошқа гуруҳдаги иккинчи
дорини қўшадилар, биринчи дори миқдорини оширадилар ёки
уни бошқаси билан алмаштирадилар.

3. Икки дори билан муолажа самара бермаса, бошқа гуруҳдаги учинчи дорини берадилар ёки иккинчи дорини алмаштирадилар.

4. Муолажанинг учинчи босқичи ҳам самара бермаса, бемор иккинчи бор яна кўшимча (касалхона шароитида) назоратдан ўтказилади.

Артериал гипертензия ДАВОЛАШ

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

 

Бир ой мобайнида арслонқуйруқ настойкасидан кунига 3-4 маҳал 30-40 томчидан ичилади. 10 кунлик танаффусдан
кейин муолажа яна такрорланади.

30-40 кун давомида дўлананинг қип-қизил гул настойкасидан
кунига 2-3 маҳал 20-30 томчидан ичилади. Зарурат туғилса, 10 кунлик танаффусдан кейин муолажани яна такрорлаш мумкин.

Ёнғоқнинг ички тўсиқ пардалари настойкаси, уни тайёрлаш учун бир стакан туйилган ёнғоқ пардаси олинади, 2 стакан қайнаб совитилган сувга солиб, оғзи ёпиқ идишда 10-12
кун офтобга қўйиб тиндирилади, сузғичдан ўтказилади ва кунига бир марта бир чой қошиқдан ичилади.

Борди-ю, гипертоник касаллик атеросклероз туфайли келиб чиққан бўлса, ёнғоқни асал билан ейиш фойдалидир.

Қора мевали (четан) ребинанинг 50 гр янги шарбатини кунига 3 бора, овқатдан 40 дақиқа олдин ёки овқатдан кейин 1-1,5 соат ўтгач бир ярим ой давомида ичилади. Эҳтиёт
чоралари: четан ошқозонда ва ўн икки бармоқли ичакда
яраси борларга тўғри келмайди.

Сувда 36 соат ивитилган долчин шарбати (бир стакан), қизил
сабзи шарбати (бир стакан), табиий асал (1 стакан), битта
лимон суви. Барчаси сирли идишда қорилади. Оғзи зич ёпилган идишда қоронғи жойда сақланади. Уч ой давомида кунда уч марта овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат
кейин икки чой қошиқдан ичилади.

3 ош қошиқ дўланани 3 стакан қайнатилган сувга солинади,
термосда 5-6 соат тиндирилади. 1-1,5 ой давомида кунига
3 марта бир стакандан ичилади.

Қонбосимини тушириш учун 4 кун давомида кунига 3 марта
ярим стакандан лавлагининг янги сувидан ичиб туриш керак (лавлаги суви кечқурун олинади, тунда музлатгичга қўйилади ва қайноқ сув қўшиб ичилади).

2 та пўртаҳол ва битта лимон олинади. Пўсти арчилган мевалар гўшт қиймалагичдан ўтказилади, 0,5 л туйилган клюква
қўшилади, шакар ё асал таъбга қараб (ярим стакандан икки
стакангача). Бу қоришмани ҳар куни эрталаб ва кечқурун
бир ош қошиқдан ичилади.

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯ Қўшимча халқ табобати рецептлари

Ёзда гипертония хуружини долчин япроғи ҳам йўқотиши мумкин. Ўртача катталикдаги 3 та япроқни олиб, сувда чайилади, латтани ҳўллаб, иккита япроқни манглайга танғийсиз,
учинчисини эса чап қўлтиғингизга яширасиз. Бир тун қолдирсангиз бўлади. Қиш вақтида долчин илдизидан фойдаланиш мумкин. Илдиз узунасига учга кесиб бўлинади ва
қайноқ сувга солинади. Икки бўлаги манглайга қўйилади, учинчиси чап қўлтиққа тиқилади. Агар тизиллаб куйдирса, унда дока ёки эски латтага ўраб қўйилади.

Гипертония касаллигида сув муолажасидан фойдаланиш мумкин, масалан О.КНейп «шол» лари. Муолажа муддати 7 амал, ҳар бирининг давомийлиги 1-1,5 соатдан, кунора.
Амални бажариш учун эски ип-газлама чойшаб олинади, совуқ сувда ивитилиб, сиқиб ташланади сўнг букланади, елкагача қалин жун адёлга яхшилаб ўралиб ётилади.
Ханталёки ялпиз ва лимонўт настойкали оёқ ваннаси ҳам фойдали; сув ҳарорати 40-42°С, амал давомийлиги 7-10 дақиқа,
кунора (ҳаммаси бўлиб 5-6 амал).

Агар бош оғриғи ё юракда оғриқ пайдо бўлса, хантални бўйинга, елка устига, кўкракка кўйган яхши (ҳаммаси бўлиб 4-6
дона).

Манглай, энса, бўйин айланаси, елка бўғимларини атиргул,
лаванда ёки маврак (шалфей) мойи суртиб уқаланса фойдали бўлади.

Силаш ва уқалаш усуллари ёрдамида уй шароитида қон босимини сим. уст. нинг 20-25 мм гача тушириш мумкин.
Бемор стулга жойлаштириб ўтқазилади. Орқада туриб, кафтларни унинг боши устида қўйилади ва пастга қараб кафтларни бошнинг устидан 15-20 марта аста юргизилади, манглай ўртасида эса юқорига қараб юргизилади. Кейин бемор ўрнидан турғизилади ва унинг гавдаси бўйлаб кафтларни енгил босганча баланддан пастга энсадан товонгача ва
аксинча юргизилади. Бемор яна ўтқазилади ва унинг кўкрак қафаси юқори қисми кафтларни олдинга ва орқага айланма ҳаракатлари билан силаб чиқилади.

(Visited 881 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!