- Анемия ёки камконлик — катталарда ва болаларда, белгилари, таснифи, даволаш, олдини олиш
- Катталардаги анемия ҳолати
- Еркакларда камконлик сабаблари
- Аёлларда анемия
- Ҳомиладор аёллардаги камконлик
- Емизиш давридаги анемия
- Климакс даври анемияси
- Болалардаги камконлик
- Чақалоқлардаги камконлик
- Мактабгача ёшдаги болаларнинг анемияси
- Бошланғич мактаб ёшидаги болаларда анемия
- Ўсмирлик даври анемияси
- Камконликнинг сабаблари
- Анемиянинг таснифи
- Ҳолатнинг оғирлиги бўйича таснифлаш
- Анемиянинг ривожланиш механизми бўйича таснифлаш
- Ранг кўрсаткичи бўйича таснифлаш
- Морфологик хусусиятлари бўйича таснифлаш
- Суяк илигининг қайта тикланиш қобилиятини баҳолашга асосланган тасниф
- Камконликнинг олдини олиш усуллари
Анемия ёки камконлик — катталарда ва болаларда, белгилари, таснифи, даволаш, олдини олиш
Анемия ёки камконлик — қоннинг бирлик ҳажмида гемоглобиннинг паст концентрацияси билан характерланади ва шу билан бирга, инсон танасида, қизил қон ҳужайралари (еритроцит) сонининг камайиши билан боғлиқдир. Анемия ҳолати иккинчи даражали бўлиб, турли касалликларнинг белгиси ҳисобланади. Кўп касалликлар, юқумли ва паразитар етиологияли ва саратон олди ҳолатлари ва саратон мавжудлиги камконлик билан бирга кечади. Бироқ, анемия бирламчи ҳолат сифатида организмнинг газ алмашинуви бузилишини келтириб чиқаради ва оқибатда сурункали чарчоқ, уйқучанлик, бош айланиши, ҳолсизлик, асабийлашиш ривожланади. Оғир ҳолларда анемия шок ҳолатларига, гипотонияга (қон босимининг пасайиши), юрак тож томирлари ва ўпка йетишмовчилигига, геморрагик шок ҳолатига олиб келиши мумкин. Анемия аниқлангач, даволаш аломатларни ва камконликка сабаб бўлган асосий касалликларни бартараф етишга қаратилади.
Катталардаги анемия ҳолати
Анемия дунё аҳолиси орасида енг кенг тарқалган патологик ҳолатлардан бири ҳисобланади. Анемия турлари орасида, камконлик ривожланиши сабаблари бўйича уларни таснифлашда бир нечта асосий шартлар ажратилади:
- Темир танқислиги анемияси;
- Гемолитик анемия;
- Апластик анемия;
- Сидеробластик анемия;
- Б12 витамини йетишмовчилиги натижасида Б12-танқислик анемияси;
- Постгеморрагик анемия;
- Ўроқсимон ҳужайрали анемия ва бошқа шакллар.
Мутахассисларнинг фикрига, кўра сайёрамиздаги ҳар тўртинчи одам темир танқислиги анемиясидан азият чекади. Бу ҳолатнинг хавфлилиги — темир танқислиги анемияси сезилмас клиник кўринишида бўлади. Аломатлар темир миқдори, демакки гемоглобин миқдори жуда паст даражаларга тушганда сезилади.
Катталар орасида қуйидаги тоифадаги кишиларда камконлик ривожланиши хавфи юқори бўлиши мумкин:
- Вегетариан озиқ-овқат тамойилларига риоя қиладиганлар;
- Мунтазам равишда қон йўқотадиганлар, масалан физиологик сабабларга кўра (ҳайз натижасида аёлларда қон йўқотиши), касалликлар туфайли (ички қон кетиш, геморройнинг охирги босқичларива ҳоказо) ва донорларнинг доимий равишда қон ва плазма бериши;
- Ҳомиладор ва емизикли аёллар;
- Профессионал спортчилар;
- Айрим касалликларнинг сурункали ёки ўткир шакллари бўлган беморлар;
- Аҳолининг озиқ-овқат йетишмайдиган ёки чекланган овқатланувчи тоифалари.
Камконликнинг енг кенг тарқалган темир танқислиги анемияси шакли ўз навбатида темир йетишмаслиги туфайли юзага келади ва бунга қуйидаги омиллардан бири сабаб бўлиши мумкин:
- Озиқ-овқат билан темир микроелементини йетарлича истеъмол қилмаслик;
- Шароитли ва индивидуал хусусиятларга кўра темирга бўлган юқори еҳтиёж (ривожланиш патологиялари, қуввацизлик, касалликларнинг ривожланиши, ҳомиладорлик, емизиш, меҳнат фаолияти ва ҳоказо);
- Темирнинг кучли йўқотилиши.
Анемиянинг йенгил шаклларини одатда овқат рационини тўғирлаш, витамин-минерал комплекслар, темир сақловчи препаратларни қабул қилиш орқали даволаса бўлади. Ўрта ва оғир даражадаги анемия мутахассис маслаҳати ва тегишли даволаш курсини талаб қилади.
Еркакларда камконлик сабаблари
Еркакларда анемиянинг диагностик мезони гемоглобиннинг қондаги консентрацияси 130 г / л дан камайиши ҳисобланади. Еркакларда анемия физиологик хусусиятларига кўра аёлларга қараганда камроқ учрайди: еркакларда ҳайз натижасида ҳар ойда қон йўқотилиш кузатилмайди, гестация (ҳомиладорлик), лактация (емзиш) йўқлиги ва шунинг натижасида витаминлар ва микроелементларнинг йўқотилмаслиги.
Бироқ еркаклар орасида камконлик ҳам тез-тез учраб туради ва одатда сурункали касалликлар ва турли аъзо тизимлари касалликлар борлиги натижасида ташхисланади.
Масалан еркакларда сурункали темир танқислиги анемияси ривожланишига кўпинча ичак ерозияси, яширин меъда-ичак қон кетишлари, ярали касалликлар, геморрой сабаб бўлади. Еркаклардаги камконлик етиологияси паразитар касалликлар, яхши ва ёмон сифатли саратон бўлиши мумкин. Анемиянинг юзага келиши турли омиллар таъсирида юзага келгани боис, улар асосий сабабни аниқлаш ва тегишли даволаш чораларини талаб қилади.
Аёлларда анемия
Аёлларда камконлик қондаги гемоглобин 120 г / л (ҳомиладорлик вақтида 110 г / л) кўрсаткичидан паст бўлганда ташхисланади. Физиологик томондан аёллар камконликка кўпроқ мойил бўлади.
Аёл организмини ойлик қон кетишларида еритроситларини йўқотишга сабаб бўлади. Ҳайзда йўқотилган қоннинг ўртача ҳажми 40-50 мл, лекин оғир ҳайз кўрганда бу миқдор 5-7 кун давомида 100 мл ва ундан кўп бўлиши мумкин. Бир нечта бундай қон йўқотишлар камконликка олиб келиши еҳтимоли мавжуд.
Аёллар орасида яширин камоқнликнинг яна бир кенг тарқалган (20% аёлларда) шакли ферритин оқсили концентрацияси камайганда юзага келади. У оқсил қонда темирни жамлаб бориш ва гемоглобин даражаси камайганда темирни ажратиш вазифасини бажаради.
Ҳомиладор аёллардаги камконлик
Ҳомиладор аёллар анемияси турли омиллар таъсирида юзага келади. Ривожланаётган ҳомила ўсиши учун керакли моддаларни онанинг қонидан олади, уларга гемоглобин синтези учун керак бўлган темир, витамин Б12, фолий кислотаси ҳам киради. Озиқ-овқатларда витаминлар ва минералларнинг йетишмаслиги, сурункали касалликлар (гепатит, пиелонефрит), ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида кучли токсикозлар ва бир неча ҳомила мавжудлигида бўлажак онада анемия ривожланиши мумкин.
Ҳомиладор аёллардаги физиологик анемия гидремия, яъни қоннинг суюқлашиши сабаб ривожланади: ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида қоннинг суюқ қисми ортиб кетади, бу еса табиий равишда еритроситлар ва улар ташувчи темирнинг камайишига олиб келади. Бу ҳолат нормал ҳисобланади, агарда гемоглобин миқдори 110 г / л дан паст бўлмаса, витамин ва микроелементлар йетишмовчилиги белгилари сезилмаса; бундай ҳолат патологик камконликни англатмайди ва қисқа вақт ичида ўтиб кетади.
Ҳомиладор аёлларнинг оғир анемияси ҳомила ташлаш, муддатидан олдин туғруқ, учинчи триместрдаги токсикоз, туғруқ жараёнидаги қийинчиликлар ва туғилган чақалоқнинг анемияси каби хавф туғдиради.
Ҳомиладор аёллардаги камконликнинг белгиларига анемиянинг умумий клиник кўринишлари (чарчоқ, уйқучанлик, асабийлашиш, кўнгил айниши, бош айланиши, терининг қуруқлиги, сочларнинг синувчанлиги) ва ҳид ва таъм истагининг ўзгаришлари (бўр, кесак, хом гўшт йейишни, ўткир ҳидли моддаларни ҳидлашни хоҳлаш) киради.
Ҳомиладор ва емизикли аёлларнинг йенгил анемияси туғруқ ва емизиш давридан кейин тикланади. Бироқ, кўп вақт ўтмасдан кузатиладиган такрорий ҳомиладорликда организм ўз кучларини тиклашга улгурмайди ва анемия янада оғирроқ ва кучлироқ кечади, айниқса бу вақт оралиғи 2 йилдан кам бўлса. Аёл организмининг туғруқдан кейинги оптимал тикланиш муддати 3-4 йилни ташкил етади.
Емизиш давридаги анемия
Мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, лактацион анемия кўпинча касалликнинг оғир босқичларида ташхис қилинади. Камконликнинг ривожланиши туғруқ жараёнидаги қон йўқотишлар ва гипоаллергик овқат рациони туфайли юз беради. Ўз-ўзидан кўкрак сути ишлаб чиқариш камконликка сабаб бўлмайди, балки овқат рационидан баъзи муҳим маҳсулотларни чиқариб ташлаш, масалан дуккаклилар (бола қорни дамланмаслиги учун), гўшт ва сут маҳсулотлари (болада аллергик реакцияларни олдини олиш) камконлик ривожланиши еҳтимолини сезиларли даражада оширади.
Туғруқдан кейинги камконликнинг кеч ташхисланиши сабаби, оналар ўз саломатлигига еътибор бермасдан, кўпроқ болага еътиборли бўлишидир, айниқса, ёш оналар. Боланинг саломатлиги онанинг ўз саломатлигидан кўра кўпроқ ўйлантиради, камконликнинг аломатлари — бош айланиши, чарчоқ, уйқучанлик, диққатнинг йўқолиши, терининг ранги хиралашгани — кўпинча чақалоққа қараш билан боғлиқ чарчоқ туфайли юзага келган деб қабул қилинади.
Емизикли оналарнинг темир танқислиги анемиясининг яна бир кенг тарқалган сабаби, темир қўшимчаларининг сутга кириши ва бола ошоқозон-ичак системасига ножўя таъсир қилиши мумкин деган нўтоғри фикрнинг мавжудлигидир. Бу ҳолат мутахассислар томонидан тасдиқ топмаган ва темир танқислиги анемияси ташхисланганда шифокор буюрган дори-дармонлар, витаминлар ва минералларнинг қабул қилиниши қолдирилмаслиги керак.
Климакс даври анемияси
Аёллар климакси давридаги камконлик — жуда кенг тарқалган ҳолат. Гормонал ўзгаришлар, ҳайз, ҳомиладорлик, туғруқ, турли дисфункциал ҳолатлар ва жарроҳлик амалиётлари оқибатида сурункали анемия ривожланиши, климакс фонида еса улар янда кучайиши мумкин.
Овқатланишдаги чекловлар, мувозанациз парҳезлар, озиш учун турли препаратларни қўллаш ҳам климакс олди ва климакс даврида анемияга туртки бўлади.
Климакс даврида яна ферритин оқсилининг камайиши кузатилади, бу ҳам таъсир қилувчи омил сифатида рол ўйнайди.
Кайфиятдаги ўзгаришлар, чарчоқ, асабийлик, бош айланиши каби белгилар кўпинча климакс аломатлари деб қабул қилинади ва камконлик мавжудлиги еҳтимоли бир четга суриб қўйилади, бу еса ташхиснинг кечикишига олиб келади.
Болалардаги камконлик
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, болаларнинг 82 фоизи турли даражадаги камконликдан азият чекишади. Гемоглобиннинг паст даражаси ва турли етиологиядаги темир танқислиги ҳолатлари боланинг ақлий ва жисмоний камчиликларига олиб келади. Болаларда камконлик келиб чиқишининг асосий сабаблари қуйидагилардир:
- Тўлиқ, мувозанатли овқатланишнинг йўқлиги;
- Ошқозон-ичак тракти таркибида темир моддаси сўрилишининг бузилиши;
- Витаминлар алмашинуви бузилиши;
- Паразитар касалликлар;
- Дисбактериоз, гастрит, гастродуоденит ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари;
- Гормонал дисбаланслар;
- Атроф-муҳит омиллари: оғир металлар билан заҳарланиш, ҳаво, сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланиши ва бошқалар.
Темирга бўлган еҳтиёж болалар ёшига қараб ўзгариб туради ва балоғатга йета бошлагач жинсий омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Болалардаги танқислик анемияларни мувозанатли озиқланиш ёрдамида даволаш ҳар доим ҳам самарали емас, шунинг учун мутахассислар бола организмидаги микроелементлар ва витаминларни меъёрлаштириш учун қўшимча препаратлардан фойдаланиш афзал деб билишади.
Чақалоқлардаги камконлик
Янги туғилган чақалоқ она қорнидаги ривожланиш даврида онанинг танасидан олинган темир захираси билан таъминланган бўлади. Ўз қон шаклланиши тизиминг номукаммалиги ва жадал жисмоний ўсиши муддатида туғилган чақалоқларда 4-5 ойлигида, ерта туғилган чақалоқларда — 3 ойлигида қонда гемоглобиннинг физиологик пасайиши кузатилади.
Сунъий ва аралаш озиқлантириш анемия еҳтимолини оширадиган хавф омилларидан биридир. Айниқса, гемоглобин йетишмовчилиги кўкрак сути ва / ёки сунъий қўшимчалар ўрнини 9-12 ойликкача сигир, ечки сути, бўтқалар билан алмаштириш натижасида изчил ривожланади.
Бир ёшгача бўлган болалардаги камконликнинг белгилари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Терининг рангсизлиги, тери қатламлари ҳали жуда нозик бўлганлиги учун терининг «шаффофлиги», «кўкимтирлиги»;
- Безовта бўлиш, сабабсиз йиғилар;
- Уйқунинг бузилиши;
- Иштаҳани пастлиги;
- Физиологик ва меъёрий доирадан ташқари соч тўкилиши;
- Тез-тез қайт қилиш;
- Секин вазн олиши;
- Аввалига жисмоний, кейин психологик ривожланишдан ортда қолиш, қизиқишнинг йўқлиги, қайта тиклаш комплексининг ифодаланмаслиги ва ҳоказо.
Бу ёшдаги болаларнинг ўзига хос хусусияти — темирни жуда яхши (70% гача) ўзлаштира олиш қобилиятидир, шунинг учун кўп педиатрлар чақалоқлардаги анемияда дори-дармонларга кўрсатма бермасдан, шунчаки бола рационини тўғирлаш, тўлиқ она сутига ўтказишни белгилашади. Агар ҳолат оғир бўлса, ёшига мос равишда темир қўшимчалари буюрилиши мумкин.
Оғир анемия даражалари ташхисланганда, унинг ривожланиши сабаблари овқат рационида емас, балки касалликлар, патология ва бола организмнининг дисфункцияларида бўлиши мумкин. Анемия ирсий касалликлар томонидан ҳам чақирилган бўлиши мумкин. Болалардаги гемоглобин доимий паст даражаларда бўлса, ушбу ҳолатнинг асосий сабабчисини аниқлаш ва даволаш керак.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг анемияси
2010 йилда ўтказилган кенг кўламли тадқиқот мактабгача болаларда камконлик темир танқислиги туфайли юзага келиши ва кенг тарқалганлиги аниқланди: ҳар иккинчи бола кам темир миқдори туфайли гемоглобин йетишмаслигидан азият чекмоқда. Бундай ҳолатнинг етиологияси турлича бўлиши мумкин — лекин кўпинча ҳаётнинг бошланғич даврларидаги бартараф етилмаган анемия сабаб бўлади.
Мактабгача болаларда камконликка туртки бўладиган иккинчи омил кўпинча биринчи омил билан ўхшаш. Йетарлича озиқланмаслик, оқсил (гўшт маҳсулотлари) ва витаминлар (сабзавот) йетишмаслиги, чунки тез-тез ярим тайёр маҳсулотлар ва ширинликлар истеъмол қилиш натижасида бола гўшт ва сабзавотларни йейишни истамай қолади. Бундай ҳолатлар фақатгина ота-она тарбиясига боғлиқ бўлади.
Агар боланинг овқатланиши меъёрда бўлса ва у барибир камконлик аломатларини намоён қилса (терининг оқлиги, тез чарчаши, терининг қуруқлиги, тирноқларнинг мўртлиги) мутахассис кўригидан ўтиш тавсия етилади. Ҳар 10 та камқон боладан 9 тасида анемия темир танқислиги туфайли ривожланган бўлсада, 10% ҳолатларда ушбу ҳолат турли касалликлар ва патологиялар (селиакия, лейкемия) туфайли ривожланади.
Бошланғич мактаб ёшидаги болаларда анемия
7-11 ёшдаги болаларда гемоглобин меъёри 130 г / л. Ушбу даврда камконликнинг белгилари аста-секин ортиб боради. Ривожланаётган анемия мактаб ўқувчилари ўқув фаолияти натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган тез-тез ўткир респиратор вирусли ва бактериал касалликларга чалиниш, чарчоқ, диққацизликка олиб келади.
Таълим муассасаларига қатнайдиган болаларда камконлик ривожланишининг яна бир муҳим омили — озиқ-овқат рационини назорат қила олмаслик. Бу ёшдаги болаларда ҳали ҳам темирни ўзлаштира олиш қобиияти юқори бўлади (10%, катталарда еса бу кўрсаткич 3% га тенг), шунинг учун бу ёшдаги болаларда темир танқислиги камқонлигини даволаш учун озиқ-овқат рационини витамни ва минералларга бой маҳсулотлар билан тўлдириш муҳим саналади.
Камҳаракатлик, тоза ҳавога чиқмаслик ва уйда ёлғиз ўтириш, айниқса, планшет, смартфон, компютер ўйнаш бир ҳолатда узоқ қолишга ундайди ва у ўз навбатида анемия келтириб чиқаришу мумкин.
Ўсмирлик даври анемияси
Ўсмирлик даврида камконлик хавфи айниқса қиз болаларда ҳайз сиклининг бошланиши билан ортади, мунтазам қон йўқотишлар ўз тасирини кўрсатмай қолмайди. Ўсмир қизларда камконлик ривожланишига ундайдиган иккинчи омил, уларнинг ташқи кўриниши ҳақида қайғуришлари ва қоматни тўғирлаш учун турли хил парҳезлар ва овқат рационига турли хил чекловлар киритиши билан боғлиқ.
Бу даврда тез ўсиб-ривожланиш, спорт билан қизғин шуғулланиш, тўйиб овқат йемаслик ҳар икки жинс ўсмирларга таъсир қилади. Ўсмирлик давридаги анемия белгиларига кўз склерасининг кўкимтирлиги, тирноқ шаклининг ўзгаришлари, овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиш, таъм ва ҳид ўзгаришларини ўз ичига олади.
Ўсмирлик даврида касалликнинг аниқ шакллари дори-дармон билан даволашни талаб қилади. Даволашда мутахассис топшириқларига амал қилинганда қондаги ўзгаришлар 10-12 кундан кейин юз беради ва 6-8 ҳафтадан сўнг умумий ҳолатнинг яхшиланиши кузатилади.
Камконликнинг сабаблари
Анемия қон бирлигида гемоглобин ва қизил қон ҳужайралари (еритроситлар) концентрацияси камайиши билан ифодаланади. Еритроцитларнинг асосий вазифаси — тўқималарда газ алмашинуви, кислород ва карбонат ангидрид, шунингдек озиқ моддалар ва метаболик маҳсулотлар ташувидир.
Еритросит ўзида гемоглобин деган оқсил сақлайди, у еритроситга ва умуман қонга қизил ранг бериб туради. Гемоглобин таркибида темир микроелементи мавжуд, шунинг учун темирнинг йетишмаслиги камконликка олиб келиши мумкин.
Анемия ривожланишида учта асосий омил мавжуд:
- Ўткир ёки сурункали қон кетиш;
- Гемолиз, еритроцитларнинг парчаланиши;
- Суяк илиги томонидан еритроцитлар ишлаб чиқарилишининг камайиши.
Омиллар ва сабаблари турига қараб анемия қуйидаги шаклларга бўлинади:
- Озиқ-овқат сабабли — рационнинг тўлиқ емаслиги ёки умумий озиқ-овқат йетишмаслиги билан боғлиқ;
- Жисмоний (жароҳат, жарроҳлик, туғруқ, музлаш, куйиш ва бошқалар);
- Генетик (ирсий) етиологияли;
- Юқумли касалликлар туфайли ёки иккиламчи анемия — вирусли гепатит А, гепатит C, жигар сиррози, жигар туберкулёзи, гломерулонефрит, ошқозон-ичак тракти касалликлари (ярали ошқозон-ичак касалликлари, колит, гастрит, крон касаллиги), ревматоид артрит, волчанка, турли онкологик ўсмалар оқибатида ривожланади;
- Инфекцион (вирусли, бактериал, паразитар ва протозоал касалликлар туфайли);
- Дори-дармон ва турли моддалар билан заҳарланиш, айниқса, узоқ вақт назорациз дорилар қабул қилганда (антибиотиклар, ситостатиклар, ностероид яллиғланишга қарши дорилар, антитироид ва антиепилептик препаратлар);
- Радиоактив тўлқинларнинг таъсир қилиш.
Анемиянинг таснифи
Камконликнинг таснифи унинг етиологияси, касалликнинг ривожланиши, анемия босқичи ва диагностик кўрсаткичларга асосланган ҳолда таснифланади.
Ҳолатнинг оғирлиги бўйича таснифлаш
Анемиянинг жиддийлиги қон таҳлилига асосланган ва ёшга, жинсга ҳамда физиологик даврга боғлиқ.
Нормада соғлом еркакларда гемоглобин 130-160 г / л, аёлларда 120 дан 140 г / л, ҳомиладорлик даврида 110 г / л бўлади.
Анемиянинг йенгил ҳолатлари ҳар икки жинсда ҳам гемоглобин миқдори 90 г / л дан паст бўлса ташхисланади, 70 — 90 г / л гача бўлган ҳолатлар ўртача даражадаги камконлик ва 70 г / л кўрсаткичидан паст бўлган гемоглобин миқдори оғир анемия билан ифодаланади.
Анемиянинг ривожланиш механизми бўйича таснифлаш
Анемиянинг патогенезида алоҳида ёки биргаликда ҳаракат қилиши мумкин бўлган уч омил мавжуд:
- Ўткир ёки сурункали қон йўқотиш;
- Гемопоез (қон ишлаб чиқариш) тизим патологиялари;
- Ирсий ва аутоиммун касалликлар туфайли еритроситларнинг ерта (одатда уларнинг ўртача яшаш давомийлиги 120 кун бўлади) нобуд бўлиши.
Ранг кўрсаткичи бўйича таснифлаш
Ранг кўрсаткичи гемоглобиннинг зичлилик кўрсаткичи ҳисобланади ва қон таҳлили жараёнида махсус формула билан ҳисобланади.
- Ранг кўрсаткичи 0,80 дан паст бўлган ҳолларда гипохром шакл;
- Ранг кўрсаткичи 0.80-1.05 оралиғида бўлганда нормохром шакл.
- Ранг кўрсаткичи 1,05 юқори бўлса гиперхром шакл.
Морфологик хусусиятлари бўйича таснифлаш
Еритроситлар ўлчами — камконлик сабабини аниқлашда муҳим кўрсаткичдир. Еритроситларнинг турли ўлчамлари вазиятнинг етиологияси ва патогенезини акс еттириши мумкин. Одатда, еритроцитлар диаметри 7-8,2 микрометр (мкм) бўлади. Еритроситларнинг ўлчамига қараб қуйидаги шакллари фарқланади:
- Микроситар — еритроситлар диаметри 7 мкм дан кам, темир танқислиги еҳтимолини кўрсатади;
- Нормоситар — еритроцитлар ҳажми 7 дан 8,2 мкм бўлган;
- Макроситар— еритроцитлар ҳажми 8,2 — 11 мкм оралиғида, одатда, витамин Б 12 ёки фолий кислотаси йетишмаслигига ишора қилади;
- Мегалоситоз— мегалоситар (мегалобластик) шаклида, еритроцитлар диамтери 11 мкм дан катта, еритроситлар ишлаб чиқарилишининг бузилиши, айрим жиддий касалликлар мавжудлигидан далолат беради.
Суяк илигининг қайта тикланиш қобилиятини баҳолашга асосланган тасниф
Суяк илигининг қизил қисми еритросит ишлаб чиқариш қобилияти — еритропоез даражаси қондаги ретикулосит, йетилажак ҳужайралар ва йетилмаган ҳужарйралар сонини аниқлаш билан баҳоланади ва бу суяк тўқималарининг регенерация қобилиятини баҳолашда асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Бу таҳлил натижасида беморнинг ҳолати баҳоланади ва даволаш усуллари белгиланади. Ретикулоситларнинг нормал консентрацияси қон бирлигидаги еритроцитлар умумий сонининг 0.5-1.2% ташкил қилади.
Ретикулоцитлар даражасига қараб қуйидаги шакллар ажратилади:
- Регенератив— суяк илиги тикланишининг нормал қобилиятини кўрсатмоқда. Ретикулоцитлар даражаси 0,5-1,2% ни ташкил қилади;
- Гипорегенератив— регенерациянинг сустлигидан далолат беради, ретикулоситлар 0,5% дан кам;
- Гиперрегенератив— ретикулоцитлар кўрсаткичи 2% дан ортиқ;
- Апластик анемия— йетилмаган қизил қон ҳужайралари массаси умумий еритроситлар миқдорининг 0,2% дан кам бўлиши. Бу регенерация қобилиятининг кескин пасайиши белгиси ҳисобланади.
Камконликнинг олдини олиш усуллари
Касалликнинг енг кенг тарқалган шакли — темир танқислиги анемиясини хавф мавжуд бўлган даврларида темир елементи мавжуд маҳсулотлари миқдорини ошириш билан олдини олиш мумки9н. Шунингдек овқат рационида витамин C, кобаламин (витамин Б 12), фолий кислотаси мавжудлиги муҳим омил ҳисобланади.
Агар киши камконлик ривожланиши еҳтимоли юқори бўлганлар гуруҳида бўлса (юқорида келтирилган), мунтазам тиббий кўрикдан ўтиб туриш тавсия етилади.