АЛЬП ГУНАФШАСИНИНГ ДАВОЛАШ

АЛЬП ГУНАФШАСИНИНГ ХОСИЯТЛАРИ
Альп гунафшасини кўпчилик ҳаваскор гулчилар экиб, бозорларда сотадилар. Уни кўпроқ Тошкентнинг Чорсу ва Алой бозорларидан харид қилса бўлади.
1.    Агар унинг мисқолини 3 кун 3 маҳал суюлтирилган асал билан ёки сиркага қўшиб ичилса, сариқ ранглилик тузалади. Бунда касални ёнбошига ётқизиб, устини қалин ўраш керак, токи у яхшилаб терласин.

2.    Илдизини ҳўллигича ёки қуруғини атала қилиб, сепкилга 6 кун 2 маҳал қўйиб боғланса, сиртни тозалайди, сепкилни кетказади; унинг 300 граммцни 2 литр сувда 30 дақиқа секин қайнатиб, қайнатмасини ёрилган яраларга дока ёки пахтани гўйинтириб боғлаб қўйилса, яхши фойда қилади (10 кун 3 маҳал).

3.    Унинг ҳўл ва қуруқ илдиз талқони 10 кун 3 маҳал тошмаларга сепиб боғланса тузатади ва кетказади.

4.    Унинг шираси бадандаги қаттиқликларни тарқатади; шунингдек галоқ шиши, қулғуна, чиқиқларни ҳам шимдиради, иссиқпикни кегказади.

5.    Илдизини сирка ва асал билан қўшиб ёки бир ўзини 10 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан истеъмол қилинса, жароҳатларни, улар эскирмасдан бурун, тузатади.

6.    Танасининг 300 граммини 3 литр сувда 30 дақиқа секин қайнатиб, 10 кун 3 маҳал бошдаги яраларга пахтани тўйин- тириб, ёпиштириб боғлаб қўйилса, яралар тузалади.

7.    Қайнатмасини 15 кун 3 маҳал қайнатмага докани тўйинтириб ёпиштириб боғлаб қўйилса, асаб буралиши ва бўғин оғриғи касалларига фойда қилади. Талқонини бурунга 5 кун 3 маҳал тортилса, бош оғриғи даф бўлади.

9.    Илдиз қайнатмасини 10 кун 3 маҳал докани сувга тўйинтириб, талоқ устига ёпиштириб боғлаб қўйилса, яхши фойда қилади.

10.    Агар унинг қайнатмаси асал, сирка қушиб ичилса, ични ва ҳайз қонини ҳайдайди. Баргини билакка боғлаб юрилса, ҳомиладор бўлмайди.

11.    Альп гунафшаси қайнатмасини 19 кун 3 маҳал оч ҳолда
2    ош қошиқдан парҳези билан ичилса, нафас қисма (астма) касалига фойда қилади.

12.    Уни киндик, қовуқ, қориннинг юмшоқ ери ва ёнбошга суртилса ични юмшатади, болани туширади.

13.    Қайнатмасини 5 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, у қориндаги болани тез ўлдиради (эҳгиёт бўлиш керак!). Сиқиб олинган суви яна ҳам кучлироқ.

14.    Агар қайнатмаси сувини сирка билан аралаштириб, унга шимдирилган латтани кўтан чиққан жойга қўйиб боғланса, ичакни ичига киргизади. Унинг сиқиб олинган суви кўтандаги томирларнинг оғзини очади.

15.    Илдиз қайнатмасини 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, ҳайз қонини ҳайдайди. Илдизидан беш дирҳамни асал билан ичилса, ични кучли суради.

16.    Альп гунафшасининг янгиси қориндаги ўлик ва тирик болани туширади.

(Visited 793 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!