Аллергия — ривожланиш сабаблари, турлари, аломатлари, даволаш, олдини олиш

Allergiya — rivojlanish

Аллергия — ривожланиш сабаблари, турлари, аломатлари, даволаш, олдини олиш

Аллергия (қад. юн. ἄλλος — ёт, бегона + ἔργον — таъсир) — иммунопатологик жараён бўлиб, организмга таъсир қиладиган ёки тана билан алоқада бўлган, масалан, ҳайвонлар жуни, чанг ёки ари заҳари каби моддаларга иммун тизимининг реакциясидир.

Аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган модда «аллерген» деб аталади. Будай моддалар озиқ-овқат, ичимликлар ва атроф-муҳитда мавжуд бўлади. Уларнинг аксарияти зарарсиз, яъни кўпчиликда аллергия чақирмайди.

Епидемиология

Аллергия йер юзида жуда кенг тарқалган патология. Соғлиқни сақлаш ташкилотлари маълумотига биноан Шимолий Америка ва Ғарбий Йевропада тахминан 20% одамлар поллинозга (аллергик риноконюктивит, аллергик ринит) дучор бўлишган.

Бутун дунёда аллергия билан касалланганлар сони ошиши кузатилмоқда. «Аллергй УК» маълумотларига кўра, тахминан 30-40% одамлар ҳаётининг муайян бир қисмида аллергияга тўқнаш келади. Ушбу ҳолатдан болалар енг кўп азият чекади, айниқса озиқ-овқатга нисбатан.

Аллергия ривожланиши сабаблари

Инсон иммунитети аллергенга патоген (ташқи зарарли моддалар) деб жавоб беради ва уни бегона бактерия, вирус, замбуруғ ёки токсин каби йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бироқ аллергеннинг ўзи зарарли емас, шунчаки иммун тизими бу моддага жуда сезгир бўлиб қолган.

Иммун тизими аллерген таъсир қилганда уни йўқ қилиш учун антитаналар тури — иммуноглобулин Е (ИгЕ) чиқаради. У еса ўз навбатида организмда аллергик реакцияга олиб келадиган кимёвий моддалар ажратади.

Ушбу кимёвий моддалардан бири гистамин деб аталади. Гистамин мушакларнинг қисқаришига олиб келади, шу жумладан қон томирларининг деворлари ва нафас йўлларида ҳам. У шунингдек бурунда шиллиқ ажралишига ҳисса қўшади.

Патологиянинг нохуш аломатларида бемор аллергенни айблайди — дўстининг уй ҳайвони, ўсимлик чанги ёки чангни. Бироқ, бу нотўғри тушунча. Муаммо патологияни қўзғатган моддада емас, балки беморнинг иммун тизимида ётади.

1989-йилда Давид П. Страчан томонидан илгари сурилган Гигиенанинг таъсири назариясига кўра, гигиена қоидаларига амал қилишга ўтиш инсон организмнининг кўплаб антигенлар билан алоқа қилишини олдини олади. Бу еса иммун тизимига йетарлича юк тушмасликка сабаб бўлади (айниқса болаларда).

Инсон организмни доимо муайян хавфга қарши курашишга мослашган қилиб яратилганлиги боис, хавф бўлмаганда иммун тизими бехатар саналадиган моддаларга ҳам реакция қила бошлайди. Ушбу назария англияда кўп фарзандли оилаларидаги болалар битта фарзандли оилалардаги болаларга нисбатан екзема ва аллергик ринит билан камроқ касалланиши сабабини тушунтириб бериш учун ишлаб чиқилганди.

Аломатлари

Бемор аллерген билан тўқнашганда реакция дарҳол юзага келмайди. Иммун тизими аста-секин моддага нисбатан сезгирликни оширади. Вақт ўтиб, организм ўзига хос юқори сезгирликка ега бўлади — бу жараён сенсибилизация деб аталади.

Сенсибилизация бир неча кундан бир неча йилгача давом етиши мумкин. Кўпгина ҳолатларда сезувчанлик жараёни охиригача якунланмайди ва беморда баъзи аломатлар юз беради, аммо тўлиқ аллергик реакция кузатилмайди.

Иммун тизими аллергенга таъсир қилганда, яллиғланиш ва қўзгалиш хусусияти пайдо бўлади. Намоён бўладиган белги ва аломатлар унинг турига боғлиқ. Аллергик реакциялар ичакда (овқат ҳазм қилиш тизими), терида, синусларда, ҳаво йўлларида, кўзлар ва бурун йўлларида пайдо бўлиши мумкин.

Чанг ва чангчига аллергия симптомлари қуйидагича:

  • Бурун битиши;
  • Кўз, бурунда қичишиш;
  • Ринит;
  • Кўзларнинг шишиши, ёшланиши;
  • Йўтал.

Терида, масалан екзема қуйидагича намоён бўлади:

  • Терининг қипиқланиши, қуруқлашиши;
  • Қичишиш;
  • Қизғиш тошмалар тошиши.

Озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан реакцияда:

  • Қайт қилиш;
  • Тил, лаб, юз ва томоқнинг шишиши;
  • Оғиздаги ачишиш;
  • Ошқозон спазми;
  • Нафас олишнинг бузилиши;
  • Ректал қон кетиш (болалар камдан-кам ҳолларда);
  • Диарея;
  • Анафилаксия (анафилактик шок) — жуда жиддий, кўпинча ҳаёт учун хавфли бўлган аллергик реакция.

Ҳашаротлар чақишига жавобан:

  • Овознинг хириллаши;
  • Чақилган жойининг шишиши;
  • Қон босимининг кескин пасайиши;
  • Тери қичиши;
  • Бош айланиши;
  • Йўтал;
  • Нафас олиш қийинлиги;
  • Ташвишланиш;
  • Анафилаксия.

Дори воситаларга аллергия қуйидаги белгиларга ега бўлиши мумкин:

  • Овознинг хириллаши;
  • Тил, юз, лаб шишиши;
  • Анафилактик шок белгилари;
  • Терида тошмалар тошиши;
  • Қичиш.

Анафилактик шок

Анафилактик шок тезда бошланадиган жиддий аллергик реакция. Бу ҳолат ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин ва шошилинч тиббий ёрдам керак бўладиган ҳолат сифатида қаралиши керак.

Аллергик реакциянинг бу тури аллерген таъсиридан кейин бир неча дақиқадан ўтгач пайдо бўлиши мумкин бўлган бир нечта турли аломатларни акс еттиради. Агар аллерген тўгридан-тўгри қонга таъсир қилса, аллергик реаксия одатда 5-30 дақиқа ичида содир бўлади. Озиқ-овқатлар аллергенига бўлган реакция кўпроқ вақт талаб етади.

Анафилаксия — шошилинч тиббий ёрдам талаб етиладиган ҳолат.

Намоён бўлиши

Бунда тананинг барча қисмлари қизариши ва қичиши кузатилади. Зарарланган тўқималар ҳам шишади (ангиодистрофия). Баъзилар терида ачишиш сезганлигини айтишади. Тахминан 20% ҳолларда тил ва томоқ шишиши кузатилади. Агар тери ғалати мовий рангга бўялса, бу гипоксиянинг (кислород йетишмаслигининг) белгиси бўлиши мумкин.

Баъзи беморларда бурун битиши қайд қилинади. Кўзларнинг олд қисми ва қовоқларнинг ички қисмини қопловчи шиллиқ қават (конъюнктива) яллиғланиши мумкин. Бундан ташқари нафас олиш тизими томонидан қуйидаги белгилар аниқланади:

  • Нафас олиш қийинлиги;
  • Бронхлар спазми сабабли нафас олиш пайтида ҳуштак чиқиши;
  • Стридор — нафас олишда кучли титрайдиган овоз;
  • Овознинг бўгилиши;
  • Одинофагия — ютинишда оғриқ;
  • Йўтал.

Кардиоваскуляр ўзгаришлар

Коронар артерия спазми — юракда гистамин чиқарадиган ҳужайралар туфайли артерия деворидаги мушакларнинг кескин қисқариши (вақтинчалик). Бу миокард инфаркти, дисритмия (аномал юрак ритми) ёки юрак хуружига олиб келиши мумкин.

Кам қон босими юрак уришининг тезлашишига сабаб бўла олади. Артериал қон босимининг тўсатдан пасайиши туфайли бош айланади, баъзида ҳушни йўқотиш мумкин. Баъзи ҳолатларда анафилаксиянинг ягона белгиси — қон босимининг пастлиги бўлиши мумкин.

Ошқозон-ичак тизимидаги ўзгаришлар

  • Қорин бўшлиғи тортишиши;
  • Диарея;
  • Қусиш;
  • Сийдик чиқариш назоратини йўқотиш;
  • Қорин оғриғи.

Хавф омиллари

Тиббиётда хавф омиллари деб касаллик ёки бемор ҳолатини ёмонлаштирадиган омиллар тушунилади. Мисол учун, чекиш ўпка касаллиги учун хавф омилидир.

Қуйида ушбу патология учун хавф омилларининг айримлари келтирилган:

  • Оилада астма билан оғрийдиган инсон бўлиши — ота-она, бобо-бувида астма касаллиги бўлганлиги;
  • Оилада аллергик бўлиши — яқин қариндошлардан бири аллергик бўлса;
  • Болаларда аллергия катталарга қараганда кўпроқ учрайди. Ижобий тарафи шундаки, кўп болаларда улғайгач у йўқолиб кетади;
  • Астма билан касалланганлик — астматик беморларда аллергия ривожланиши еҳтимоли кўпроқ;
  • Қуёш нурининг йетарлича таъсир етмаслиги. Йевропа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон саломатлиги маркази олимлари ҳамда турли австралия марказлари тадқиқотчилари қуёш нурлари кам бўлган ҳудудларда яшовчи болаларда гиперсезувчанлик кўрсаткичи юқори еканлигини аниқлашди.

Енг кенг тарқалган аллергенлар

Аллерген — айрим сезгир шахсларда аллергик реакцияга сабаб бўладиган модда. Уларнинг баъзи бир турлари аксарият беморларда реакцияга сабаб бўлади.

Ҳайвонлар:

  • Чанг бургалари — уларнинг нажаси;
  • Жун;
  • Мўйна;
  • Кепак;
  • Фел д1 — мушукнинг ёғ ва сўлагида аниқланадиган оқсил.

Тиббий:

  • Пенициллин;
  • Салицилатлар — одатда аспиринда мавжуд салицил кислотасининг тузи;
  • Сулфанамидлар.

Озиқ-овқат маҳсулотларига:

  • Ёнғоқлар, дуккаклилар, жўхори, ловия, қовоқ, селдерей, кунжут;
  • Денгиз маҳсулотлари, тухум;
  • Сут маҳсулотлари, асал.

Ҳашаротлар:

  • Ари, чумолилар заҳари;
  • Бурга, чивин, бошқа заҳарли ҳашаротлар чақиши.

Ташхислаш

Патологияни аниқлашнинг бир неча йўли бор. Шифокор беморга аллергиянинг келиб чиқиши, қачон пайдо бўлиши, унинг симптомлари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оиланинг бошқа аъзоларида шундай ҳолат мавжудлигини сўрайди.

Аллергия мавжудлигини аниқлаш учун бир қатор тестлар мавжуд. Қуйида баъзи мисоллар келтирилган:

  • Қон таҳлили— иммунитет тизими томонидан чиқарилган ИгЕ антитаналари даражасини ўлчайди. Ушбу синов баъзида радиоаллергосорбент тест (РАСТ) деб ҳам аталади.
  • Терини тилиш тестиҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Тери шприцнинг учи билан тирналади ва жароҳатга бироз аллерген қўлланилади. Агар терида реакция кузатилса, ташхис тасдиқланади.
  • Патч тести— дерматит бўлган беморларда қўлланилади. Белга шубҳа қилинаётган аллерген керакли миқдорда махсус металл дискларга қўйиб бириктириалди. Шифокор 48 соатдан кейин терининг реакциясини текширади.

Аллергияни даволаш усуллари

Даволашнинг енг самарали усули — аллерген таъсирига дуч келмаслик ҳисобланади. Бироқ, баъзида аллергендан тўла қутулишнинг имкони бўлмайди. Беморларни сезгир бўлган моддаларга қай тарзда тўғри аниқлаш ўргатиш муҳимдир.

Дори воситалари

Дорилар аллергия белгиларини бартараф етишга ёрдам беради, аммо уни даволай олмайди. Ҳар қандай дори воситасини ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

  • Антигистаминлар (гистамин антагонистлари): улар аллергик реакциянинг бир қисми бўлган, танада ишлаб чиқариладиган гистаминнинг таъсирини тўхтатадилар. Баъзи антигистаминлар болалар учун мос емас.
  • Бурун учун томчилар: Баъзи беморлар поллиноз бўлган ҳолларда бурун учун томчилар ёрдам беради, деб айтишади. Бурун учун томчилар қисқа муддатли таъсир кўрсатади.
  • Лейкотриен рецепторлари антагонистлари (антилейкотриенлар): астмада ёки бошқа даво воситалари фойда бермаганда буюрилади. Ушбу гуруҳ препаратлари лейкотриен— шишга олиб келадиган кимёвий моддалар таъсирини блоклайди. Лейкотриен аллергик реакция вақтида организмда ишлаб чиқарилади.
  • Стероид томчилар: бурун битишини камайтиришга ёрдам беради.
  • Ентеросорбентлар: озиқ-овқат ва дори воситаларига бўлган аллергияни даволаш учун ишлатилади.

Иммунотерапия

Бундан ташқари гипосенсибилизация деб ҳам аталади. Бундай терапия иммун тизимнинг нормал фаолият кўрсатишини қайта тиклайди. Шифокор бир неча йиллар давомида аллерген дозаларини аста-секин таъсир еттиради. Мақсад узоқ муддатли толерантликка олиб келади, бу еса ИгЕ ҳосил қилишни пасайтиради. Иммунотерапия фақат кучли аллергия турлари учун ишлатилади.

Иммунотерапиянинг бошқа усули вена ичига анти-ИгЕ моноклонал антитаналарни киритиш ҳисобланади. Улар Б-лимфоситлар юзасидаги ИгЕ билан еркин ИгЕ`ни боғлаб қўйишади, бу уларнинг бузилиши учун сигнал бўлиб хизмат қилади. Улар базофиллар ва мастоситлар юзасида фиксацияланган ИгЕ билан Фc-рецепторлар воситасида боғланмайди, акс ҳолда улар аллергик реакция ривожланишини чақириши мумкин бўлар еди. Ушбу гуруҳдаги биринчи антиген омализумаб ҳисобланади.

Бундай инъйекциялар мунтазам равишда қилинади, доза еса тобора ошириб борилади. Иммунотерапия ўтказилишида бир неча ой давомида ҳафтасига 2 марта шифокор кўригига келиб туриш зарур. Бунда препаратнинг керакли дозаси танланмагунча у ҳар сафар ошириб борилади. Агар у ёрдам бера бошласа, шифокорга кўриниш 2-4 ҳафтада бир мартагача камайтирилади, ташфирфлар бир неча йил давом етади. Бу вақтда аллергиялар сони камроқ, кучи заифроқ бўлади, ҳатто тўлиқ йўқолиб кетиши ҳам мумкин.

Муқобил усуллар

Аллергия қисқа муддатли емас, сурункали характерга ега еканлиги ва унинг юзага келиши инфекция билан боғлиқ емаслиги туфайли терапия узоқ муддатли таъсирга ега усулларни  ўз ичига олиши керак. Шу сабабли ҳаёт тарзини, атроф муҳитни, беморнинг одатларини ўзгартириш енг самарали даволаш усуллари саналади.

Олдини олиш

Даволаш аллергия симптомларини йенгиллаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлса-да, беморлар баъзи аллерген таъсиридан қочишлари керак. Баъзи ҳолларда бу осон иш емас. Баҳор ва ёз ойларида ўсимлик чангидан қочиш деярли имконсиз. Ҳатто енг тоза уйларда ҳам замбуруғ споралари ёки чанг мавжуд. Шундай қилиб:

Чанг бургалари таъсирини камайтириш

  • Гиламларни бошқа, қаттиқ қопламалар билан алмаштириш (масалан, ламинат);
  • Анъанавий пардани рулонли парда билан алмаштириш;
  • Мунтазам равишда ёстиқ, стул ва юмшоқ ўйинчоқларни тозалаш. Иложи бўлса, уларни қайноқ сувда ювиш;
  • Жунли ёки тукли ёстиқлардан фойдаланманмаслик.

Мушук ва итларга аллергия

Агар уй ҳайвонлари бўлган хонадонга ташриф буюриш керак бўлса, бундан олдин антигистаминлар қабул қилиш керак.

Еътиборли жиҳати, аллергияни ҳайвонларнинг ўзи емас, уларнинг сийдиги, сўлаги, жунида мавжуд оқсиллар чақиради. Агар керак бўлмаса, уй егасидан ҳайвонни бошқа хонада сақлашини ёки бошқа хонага ўтишни илтимос қилинг.

Уй ҳайвонларига жойингизда ухлашга йўл қўйманг. Уй ҳайвонлари учун мўлжалланган юмшоқ ўйинчоқ ва тўшамлар қайноқ сувда мунтазам равишда ювиб турилиши лозим.

Моғор замбуруғига

  • Уйда моғор замбуруги бор-йўқлигини текшириш;
  • Сув қувурлари текширинг. Сув оқиши намликни ҳосли қилади, у еса моғор замбуруғи учун енг қулай муҳитдир;
  • Кўлами кичкина моғорлаган жойларни мустақил равишда тозалаш мумкин. Махсус хизмат еса осон еришиб бўлмайдиган жойларда моғорни тозалашга ёрдам бериши мумкин;
  • Гипсокартон моғорлаган бўлса, уни кесиб, алмаштириш;
  • Барча қаттиқ юзалар моғор босмаганлигига ишонч ҳосил қилиш;
  • Уйнинг нам бўладиган жойларига гилам тўшамаслик, моғорлаган гиламларни алмаштириш;
  • Ҳаммом яхши шамоллашига ишонч ҳосил қилиш;
  • Кондиционер уйни қуруқ сақлашга ёрдам беради. Филтрларни мунтазам алмаштириб туриш.

Озиқ-овқатга

Муайян маҳсулотни сотиб олиш ва фойдаланишдан олдин, ёрлиқдаги масаллиқлар рўйхатини кўринг. Кўп озиқ-овқатда сут, тухум ёки йер ёнғоқ каби аллергенлар бўлиши мумкин. Кўпгина мамлакатларда аллергия чақириши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари аниқ белгиланиши талаб қилинади.

Ресторан ва кафеларда официантга қайси маҳсулотга аллергиянгиз борлигини аниқ тушунтиринг.

Поллинозни олдини олиш

Поллиноздан азият чексангиз, баҳор ва / ёки ёзги ойларни тобора йенглироқ ўтказиш учун баъзи чораларни кўриш мумкин.

  1. Антигистаминлардан фойдаланиш. Кўпгина беморлар учун улар поллинознинг классик аломатларини камайтиришда жуда самаралидир.
  2. Уйда ҳамма ешик ва деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш. Бу чанг киришини олдини олади.
  3. Ерталаб ёки чанг миқдори юқори бўлган вақтларда кўчага камроқ чиқиш. Шамолли кунларда уйда қолган афзал.
  4. Машина бошқаришда машина ойналарнини ёпиб юриш. Автомашинанинг ҳаво филтри мунтазам тозаланиб туриши керак.
  5. Ташқарига чиққанда, уйга қайтиб кийимларни ўзгартириш ва душ қабул қилиш. Чанг кийимда, терида ва сочларда тўпланиб қолиши мумкин.

Анафилактик шокни олдини олиш

  1. Анафилактик шок пайдо бўлиш хавфи мавжуд бўлса, «ҳаракат режаси» мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш.
  2. Ота-оналар боланинг аллергияси ва фавқулодда вазиятларда нима қилиш кераклиги тўғрисида унинг мактаби, болалар боғчаси ва бошқа ташкилотларни хабардор қилишлари.
  3. Фавқулодда вазиятда қандай чора кўриш кераклигини дўстларга айтиш.

 

(Visited 7 319 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH