Аёллар жинсий аъзоси қичиши ва ачиши — сабаблари, даволаш усуллари, кўрсатмалар

Аёллар жинсий

Аёллар жинсий аъзоси қичиши ва ачиши — сабаблари, даволаш усуллари, кўрсатмалар

Аёл жинсий аъзоларининг шиллиқ қавати мураккаб екотизим бўлиб, унда маълум бир нисбатда кўплаб турли хил микроорганизмлар мавжуддир. Уларнинг миқдори ва таркиби аёлнинг ёши ва физиологик ҳолатига қараб ўзгариб туради.

 

Ҳаётнинг маълум бир даври учун характерли бўлган микроорганизмлар нормал нисбати сақланиб турар екан, аёл интим зоналарида ноқулайлик сезилмайди. Бу мувозанат бузилганидан сўнг, аёл жинсий аъзоси қичишиши, дискомфорти, қизариши, қуруқлиги, ачиши ва ҳоказо шикоятлар пайдо бўла бошлайди.

 

Аёлларнинг жинсий аъзоси қичиши

Аёллар жинсий аъзоларининг қичиши ва ачиши — бу касаллик емас, бу фақат маълум бузилишларнинг намоён бўлиши, патологик ўзгаришлар содир бўлгани ва унга еътибор қаратиш кераклиги ҳақида сигналдир. Бундай белгилар кузатилишига кўпгина касалликлар сабабчи бўлиши мумкин.

Муаммо ҳам якка ўзи, ҳам бошқа аломатлар билан биргаликда кузатилиши мумкин, хусусан:

  • Жинсий йўллардан турли хил табиатли ажралмалар;
  • Катта жинсий лаблар терисида ва / ёки шиллиқ қаватида тошма тошиши;
  • Ёқимсиз, табиий бўлмаган ҳид;
  • Қин қуруқлиги;
  • Ёпишқоқ, қон аралаш ажралмалар;
  • Оралиқда ёки қориннинг пастки қисмида оғриқлар;
  • Қин ичида ёт жисм мавжудлиги ҳисси.

Ачишиш ва қичишишнинг интенсивлиги йенгил шаклдан тортиб чидаб бўлмас дискомфортгача бўлиши мумкин. Аломатлар доимий бўлиши ҳам, даврий равишда кузатилиши, ҳайз ёки овуляция даври билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолда шифокор маслаҳати зарурдир.

Сабаблари

Қин дисбактериози

Қинда ачиш ва қичишга олиб келадиган енг кенг тарқалган сабаблардан бири. Маҳаллий иммунитетнинг пасайиши, туртки бўладиган бошқа омиллар таъсири остида қинда дисбаланс пайдо бўлади. Натижада кандида замбуруғлари (кандидоз), ичак таёқчаси ва гарднерелла каби микроорганизмлар фаол равишда кўпая бошлайди. Дисбактериозда юқоридаги белгиларга қўшимча равишда қиндан кўп миқдорда ажралмалар ажралиши, ёқимсиз ҳид ҳам қайд қилинади.

Аломатларни бартараф етиш учун микроорганизмлар дисбалансига нима сабаб бўлганини аниқлаш, ушбу омилни бартараф етиш ва бу вазият келажакда ўзини қайта намоён қилмаслиги учун еҳтиёт чораларини кўриш керак. Бундай ҳолатда шифокор даволаш учун микроблар ва замбуруғларга қарши препаратлар билан бир қаторда қин микрофлорасини тиклайдиган воситаларни ҳам тайинлайди.

Касалликлар

  • Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар. Бунга хламидиоз, гонорея, трихомониаз, герпес, папилломавирус инфекциясимисол бўла олади. Улар вулва, қин қичиши, ачиши, яллиғланишини келтириб чиқариши мумкин. Самарали даволаш касалликнинг сабабчиси ва шахсий кўрсатмалар ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим. Кўпинча антибиотиклар билан даволаш талаб етилади.
  • Гинекологияга алоқадор бўлмаган бир қатор касалликлар. Масалан, вулва соҳасида қичиш ва ачиш қандли диабет, қон касалликлари, тери сарқилиги билан кечадиган гепатит, буйрак фаолиятининг бузилиши ва бошқа патологиялардан азият чекаётган аёлларда ҳам кузатилиши мумкин.
  • Сийдик-таносил тизими яллиғланишлари.Ссистит, сервицит, ендометрит, аднексит, метрит каби касалликлар ачишишнинг асосий сабабчиларидан бири. Даволаш учун комплекс текширув ўтказиш, инфекцияни аниқлаш ва тегишли препаратларни танлаш зарур.
  • Аллергия. Кўпинсҳа, жинсий аъзо аллергиясига гигиена воситалари, интим геллар ва ёғлар, синтетик ич кийим, ич кийимда қолган кир ювиш кукуни қолдиқлари ва ҳатто турмуш ўртоғининг уруғ суюқлиги сабаб бўлади. Агар шифокор аломатларнинг аллергик табиатини тасдиқлаган бўлса, антигистаминлар ва седатив препаратлар буюрилади.

Бошқа омиллар

  • Нотўғри восита танлаш. Супермаркетда биринчи тўғри келган флаконни сотиб олиш тўғри емас. Ювиниш учун воситалар аёлнинг физиологик ҳолати ва ёшига мос келиши керак. У табиий моддаларни ўз ичига олиши, гипоаллерген бўлиши, кимёвий қўшимчалар ва бўёқлар сақламаслиги зарур.
  • Гормонал фон ўзгаришлари. Аёл ва қизларда жинсий йетилиш, ҳомиладорлик, ҳайз, менопауза, стресслар натижасида ва организмдаги бошқа бузилишлари туфайли юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокор гормонал фонни нормаллаштириш учун препаратларни буюради. Қўшимча намлантирувчи сифатида махсус ёғлар ва геллар тавсия етилади.
  • Психологик омиллар. Хусусан стресс ҳолати, жинсий алоқадан олдин қўрқув ёки ўтказилиши керак бўлган операция туфайли ташвишланиш ва ҳоказо. Бундай ҳолатда аломатларни бартараф етиш бироз мушкул саналади, психотерапия қўлланилади, седатив препаратлар белгиланади.
  • Интим жойларнинг нотўғри гигиенаси. Бу ҳолда ҳам сезилиши, тери қизариши, тошма тошиши кузатилиши мумкин. Нормал вагинал флорани сақлаб қолишда интим гигиена учун тўғри танланган воситалар ёрдам беради.
  • Тор кийимлар кийиш. Жинсий лаблар қичиши ва ачиши тор, қисадиган ички кийим, стринглар кийиш, доимий равишда кундалик прокладкалар ишлатиш туфайли чақирилган бўлиши мумкин. Чунки бунинг наижасида патоген организмларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратилади.

Кўрсатмалар

Табиийки, гинекологга ташриф буюриш, аломатларнинг сабабини аниқлаш ва патологияни янада самарали даволаш учун текширувлардан ўтиш керак.

Гинекологга мурожаат қилмагунга қадар, жинсий алоқада албатта презервативлардан фойдаланиш керак. Чунки жинсий лаблар қичиши ва ачиши кўплаб юқумли касалликлар аломати саналади. Ҳимояланмаган алоқада еса касаллик турмуш ўртоғига ҳам юқиши мумкин.

Аёл қичиш сезилишидан бир неча кун олдин янги интим гигиена учун восита, лубрикант, янги турдаги прокладкалардан фойдалана бошлаган бўлса, бунда аллергик реакциядан шубҳа қилиш мумкин. Сабабларга аниқлик киритилгунига қадар гумон қилинаётган аллерген билан алоқани бекор қилиш керак.

Интим жойларнинг гигиенасига алоҳида еътибор бериш жоиз. Табиий матодан тайёрланган ич кийимлар кийиш, кундалик прокладкалардан фақат керак бўлганида фойдаланиш (агар кўп ажралмалар мавжуд бўлса, уларни ҳар 3-4 соатда алмаштириш), ҳайз даврида вақтинча муддатга тампон ўрнига прокладкалардан фойдаланиш тавсия етилади.

Стринглар, ҳар қандай ноқулай ёки тор ич кийим ёки шимлар киймаслик керак. Улар қичишнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Кунига 2-3 марта ташқи жинсий аъзоларини ювиб туриш тавсия етилади. Бу мақсадда мойчечак дамламасидан фойдаланиш мумкин, оддий совун ишлатиш ярамайди.

Юқоридаги чоралар жинсий аъзо қичишини даволаш усули саналмайди. Улар фақат ёқимсиз аломатларни бироз йенгиллаштириш ва мавжуд ҳолатни оғирлаштириб юбормасликка ёрдам беради.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам гинекологга ташрифни кечга қолдирмаслик зарур, йўқса кейинчалик буни даволаш анча мураккаброқ, узоқроқ ва қимматроқ бўлиши мумкин. Аёл еса нохуш аломатлардан кўпроқ азият чеккани қолади.

Ташхислаш

Бундай аломатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаблар жуда кўп ва улар турли-тумандир, шу сабабли даволашга ёндашиш ҳам турлича бўлади. Беморда мавжуд аломатлар моҳиятини фақатгина керакли тиббий кўрикдан сўнг шифокор тушиниши мумкин.

Беморни сўроқ қилиб, кўрик ва колпоскопия ўтказганидан сўнг, шифокор маълум бир вазиятда керак бўладиган таҳлиллар турини белгилайди. Асосан қуйидагилар талаб етилиши мумкин:

  • Қин флорасини аниқлаш учун суртма олиш;
  • Бактериологик екиш;
  • ИФТ ва ПЗР ёрдамида инфекцияларни аниқлаш тадқиқи;
  • Кичик чаноқ аъзоларининг ултратовушли текшируви;
  • Ичак дисбактериози учун таҳлил;
  • Паразит мавжудлигини аниқлаш учун таҳлил ва бошқалар.

Даволаш

Даволаш гинеколог шифокор томонидан амалга оширилади. Агар жоиз бўлса, терапияга бошқа мутахассислар жалб қилиниши мумкин (муаммонинг моҳиятига қараб): терапевт, невропатолог, аллерголог, дерматолог.

Бундай ҳолда, шифокор ҳар бир бемор учун индивидуал омилларни ҳисобга олади. Шунинг учун ҳатто бир хил касалликни даволашга ёндашув ҳам турли беморларда сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин, хусусан:

  1. Агар муаммо инфекция томонидан чақирилган бўлса, антибиотиклар қўллаш билан маҳаллий ёки тизимли даволаш талаб қилинади.
  2. Касаллик замбуруғ табиатли бўлса (масалан, кандидоз) замбуруғларга қарши препаратлар буюрилади.
  3. Аллергик қичиш антигистамин ва седатив препаратлар билан даволанилади.
  4. Агар аломатлар гормонал бузилиш туфайли келиб чиқса, гормонал терапия қўлланилади, гинеколог-ендокринолог, ендокринолог консултацияси белгиланади.
  5. Қичишга ва яллиғланишга қарши хусусиятларга ега бўлган маҳаллий препаратлар (шамчалар, малҳамлар) буюрилиши мумкин.
  6. Агар қичишиш психологик омиллар туфайли чақирилганлиги аниқланса, психотерапевт ҳузурида даволаниш ва седатив препаратлар қабул қилиш буюрилади.

 

(Visited 7 070 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH