50 ЁШДАН ОШГАНЛАР УЧУН ЖИНСИЙ АЛОКА КОИДАЛАРИ

50 ЁШДАН ОШГАНЛАР УЧУН ЖИНСИЙ АЛОКА КОИДАЛАРИ


50 ЁШДАН ОШГАНЛАР УЧУН ЖИНСИЙ АЛОКА КОИДАЛАРИ Баъзи кишилар 50 ёшдан сўнг ва, айниқса, қариликда жинсий алоқа билан шуғулланиш соғликка зарар келтиради, деб ўйлайдилар. Яна баъзилар қариликда жинсий алоқа қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайдилар. Шу боисдан янги савол туғилади — жинсий алоқа қариликка таъсир қиладими?


Ёшлар учун жинсий алоқа соғликка фойдали ва зарур эканлигини ҳамма билади. Балки, улуғёшгача жинсий алоқа қилиб юриш қариликни кечиктирар?

Буюк Британиянинг Сексопатологик Текширишлар Маркази хулосаларига кўра, жинсий алоқа билан 60 ёшда ҳам, 70 ёшда ҳам, ва ҳаттоки 90 ёшда ҳам шуғулланиш мумкин экан. Бу қобилият ёш билан чегараланмаган бўлиб, организм жисмонан соғлом бўлса, шунинг ўзи кифоя экан. Фақат кайфиятни бузадиган бир маълумот борки, агар киши бирор сабаб (масалан, жуфтининг касаллиги, ўлими, узоқ муддатли айрилиқ) туфайли узоқвақт жинсий алоқа билан шуғулланмаган бўлса, ушбу қобилият бутунлай йўқолиши ҳам мумкин экан.

Қарилик жинсий ҳаётга ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди. Шунинг учун қуйида қариликдаги жинсий алоқанинг маълум бир ўзига хосликларини санаб ўтишни лозим топдик:

• 50 — 60 ёшли эркакларда тестостерон гормонининг миқдори эрекцияга етарли бўлиши учун ўртача 3-4 кундан бир-икки ҳафтагача вақт керак. Демак жинсий алоқалар ўртасидаги вақт шундан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақида китобимизнинг “Тестостерон: жинсий ожизликка оид зарур хулосалар” бўлимида батафсил маълумотлар берилган;

• Кўпинча 60 ёшдан ошган эркакларда эрекция кучсиз бўлади, оргазм ҳам ёшликдагидек ёрқин бўлмайди. Бунга сабаб чекиш ёки ҳар хил дори воситаларини қабул қилиш бўлиши мумкин. Чекишни ташлаш ва дори воситаларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш муаммони ечади;

• 60 ёшдан сўнг қўзғалиш ва эрекция пайдо бўлиши учун кўпроқ вақт керак бўлади. Эякуляция пайтида чиқаётган сперманинг миқдори ҳам анча кам бўлади;

• Аёлларда климаксдан кейин жинсий алоқа пайти қиннинг суюқлик билан намланиши қийинлашади ва бу тўшакда бироз ноқулайликни келтириб чиқаради. Бу муаммони ёғловчи воситалар ёрдамида ҳал қилиш мумкин;

• Жинсий алоқа темпи ўртача ёки секин бўлиши керак;

• Ҳаракатларга эмас, балки ҳиссиётларга кўпроқ эътибор беринг;

• Механик ҳаракатлардан эмас, бир-бирингизнинг танангиздан лаззатланишга ҳаракат қилинг;

• Эрекция пайдо бўлиши қийинлашса, руҳиятни тушириб ўтирманг — катта ёшдагиларда бу тез-тез бўлиб турадиган ҳолат. Бир неча кун дам олинг, эрталабки бадантарбия машқлари ва енгил спорт тури билан шуғулланишни бошланг, витаминли маҳсулотларникўпроқ истеъмол қилинг ва кейинги жинсий алоқа қиладиган кунингиз кучли калорияли овқатни еб, сўнг тунда яна бир уриниб кўринг.

Агар бирор бир физиологик сабаб бўлмаса, одатда шуларнинг ўзи омадли тун учун етарли бўлади. Борди-ю яна омадсизликка учрасангиз, уялиб ўтирмасдан урологга мурожаат қилинг. Айрим пайтлар қабул қилиб юрган дори препаратларингиздан баъзи бирларини бекор қилиш ёрдам бериши мумкин.

Ташвишланманг, 95% ҳолларда эрекция йўқолишини даволаб бўлади;

• Ёш ўтгандан сўнг маълум бир усул ва ҳолатларда жинсий алоқа қилиш кишини чарчатиб қўйиши, унга оғирлик қилиши мумкин. Шунинг учун ўзингизга қулай ва иккалангизни ҳам чарчатмайдиган ҳолатларда жинсий алоқа қилинг;

• Ташқи кўринишингизга эътиборли бўлинг. Жинсий шеригингизнинг кўзига тетикроқ ва чиройлироқ кўринишга ҳаракат қилинг. Бу эҳтиросларни кучлироқ бўли- шига олиб келади;

• Жимоъ қиладиган хона жуда ёруғ бўлмасин, чунки бунда қариликдаги ҳар бир ажин ва камчилик кўзга яққол намоён бўлиб, эҳтиросларни сўндириши мумкин. Қопқоронғи хонада ҳам, айниқса эркак кишига, қўзғалиш қийин бўлади. Хона шундай нимқоронғи бўлсинки, унда гавда ва ҳаракатлар аниқ кўринсин, аммо тана ва юздаги ажинлар кўзга ташланмасин. Аммо семизлик ёки қарилик сабабидан қомат жуда бузилган бўлса, унда қоп-қоронғи хонада жинсий алоқа билан шуғулланган маъқул ҳисобланади;

• Энг асосийси — жинсий шерикка эътибор. Жимоъ ёш ўтгандан сўнг инсон учун алоҳида аҳамият касб этади. Ёшликда эҳтирослар кўпроқ олдинги ўринга чиққан бўлса, 50 ёшдан сўнг энди илиқ ва мустаҳкам муносабатлар, бирбирига боғланиб қолиш ва муҳаббат ҳисси аҳамиятли бўлиб қолади. Айнан ана шулар қариликда ўзини ёшдек ҳис қилишга, ёшликдаги ажойиб хотираларни эслаб “қапбни қиздиришга” ёрдам беради.

АҚШнинг Огайо штати олимларининг хулосаларига кўра, қариганда жинсий алоқа қилиш билан соғлик бир- бирига бевосита алоқадор экан. Аниқроқ айтадиган бўлсак, жинсий алоқа кишига роҳат келтираётган бўлса, ундай одамнинг руҳий ва физиологик ҳолати яхшироқ бўлар экан.

Бунда эҳтирослардан ташқари, албатта илиқ ҳиссиётлар ва муҳаббат бўлиши зарур экан. Текшириш натижалари шуни кўрсатдики, бир-бирини яхши кўрадиган ва бир-бирига нисбатан меҳрибон жуфтликлар кўпроқ соғлом ва кўпроқ бахтли эканлар. Уларнинг организмида холестерин кўпроқ парчаланар, руҳий томондан эса зўриқиш камроқ бўлар экан.

Аммо жинсий алоқа билан меҳр-муҳаббатсиз, фақатгина нафсни қондириш учунгина шуғулланилса, бу қариликда маълум миқдорда зарарли экан.

Олимлар қариганда ҳам меҳр-муҳаббатли жинсий алоқа билан шуғулланиб юриш юракни машқ қилдиради, ақлий фаолиятни стимуллайди, қариш жараёнини бир неча йилга орқага суради ва умрни узайтиради, деган хулосаларга келганлар.

• Ҳар қандай ёшда ҳам яқин кишингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлишга, бу мулоқотдан роҳатланишга, севишга ва севилишга ҳаракат қилинг. Ҳаёт бир марта берилганлигини, унинг қадрига етиш кераклигини, унда жуфтингизнинг ўрни алоҳида эканлигини эсдан чиқарманг!

(Visited 6 344 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH