- 12 бармокли ичак яраси — сабаблари, аломатлари, асоратлари, ташхислаш, даволаш
- Таснифи
- Ўн икки бармокли ичак яраси ривожланиши сабаблари
- 12 бармоклик ичак яраси белгилари ва аломатлари
- Ўн икки бармокли ичак ярасини ташхислаш
- Ўн икки бармокли ичак ярасини даволаш
- Ичак яраси бўлганда парҳез қоидалари
- Медикаментоз терапия
- Халқ табобати воситалари
- Асоратлари
12 бармокли ичак яраси — сабаблари, аломатлари, асоратлари, ташхислаш, даволаш
Ўн икки бармокли ичак яраси (лот. улcус дуодени) — сурункали касалликлар гуруҳига кирувчи ва аъзонинг шиллиқ қаватида ярали нуқсон пайдо бўлиши билан тавсифланадиган патология. Касаллик давомийлиги ремиссия даврлари, аломатларининг деярли йўқлиги ва хуруж олиш (рецидив) даври билан борувчи тўлқинсимон кечишга ега. Кўп ҳолларда 12 бармокли ичак яраси ошқозон яраси билан бир вақтнинг ўзида ташхисланади — бу ҳолда умумий патология ҳақида гапирилади.
Таснифи
Тиббиётда, ўн икки бармокли ичак ярасини бир неча турини таснифлаш қабул қилинган. Улар барчаси ўз хусусиятларига ега ва ҳар бирини даволаш учун индивидуал ёндашув талаб қилинади.
Клиник шаклига кўра ўткир (биринчи бор аниқланган) ва сурункали яра касаллиги фарқланади. Яра касаллиги латент (яширин), йенгил (баъзида рецидивлар билан), ўрта (йил давомида 1-2 рецидивлар) ва оғир (йилига 3 ва ундан кўп рецидивлар) билан кечади.
12 бармокли ичак шиллиқ қаватида ҳосил бўлган яралар сони бўйича:
- Якка;
- Кўплаб.
Нуқсон шаклланиши жойига кўра:
- Ўн икки бармокли ичакнинг кенгайган қисми — сўғон (булбар) бўлимида;
- Постбулбар бўлимида.
Ичак деворининг шикастланиш чуқурлиги бўйича:
- Чуқур яралар;
- Юзаки яралар.
Нуқсоннинг ҳолатига кўра:
- Фаол хуруж босқичи;
- Ремиссия босқичи;
- Чандиқланиш босқичи.
Патологиянинг юзага келиши сабабларига қараб, ўн икки бармокли ичак ярасининг яна бошқа турлари мавжуд:
- Гормонал яралар— касаллик узоқ муддат дори воситаларини қабул қилиш фонида ривожланади;
- Шок яралар— мазкур яралар куйиш, лат йейиш ва бошқа жароҳатлар фонида шаклланади;
- Стрессли яралар— стресс, депрессия, кучли психоемоционал ташвишлар фонида ривожланади.
Ўн икки бармокли ичак яраси ривожланиши сабаблари
Ушбу касаллик ривожланишининг асосий сабаби Ҳелиcобаcтер пйлори — ошқозон яраси ривожланишига сабабчи бўладиган патогенлар ҳисобланади. Ошқозон яраси узоқ вақт давом етганда бактериялар албатта ўн икки бармокли ичак шиллиқ қаватига ҳам тушади ва у йерда яра ҳосил қилади. Ушбу бактериялар ошқозон яраси бўлган 87% беморларда, 12 б. ичак яраси бўлган 95% беморларда аниқланади. 12 бармокли ичак ярасининг пайдо бўлишига сабаб бўладиган бошқа кўплаб омиллар ҳам мавжуд. Унга қуйидагилар киради:
- Сурункали чарчоқ, стресс, доимий қўзғалганлик, депрессия, психолоемоционал фонда бузилишлар;
- Генетик даражада мойиллик;
- Меъда шираси нордонлигининг ошиб кетиши — бу ҳолда у ўн икки бармокли ичакка кириб, шиллиқ қаватни қўзғатади;
- Ўн икки бармокли ичакда сурункали яллиғланиш жараёни — дуоденит;
- Бошқа патологиялар фонида иммунитетнинг сезиларли даражада пасайиши;
- Баъзи дори-дармонлардан узоқ муддатли фойдаланиш — масалан, стероид / ностероид яллиғланишга қарши (аналгин, аспирин, диклофенак), антибактериал воситалар;
- Чекиш, айниқса оч қоринга;
- Гастринома;
- Овқатланиш рационининг бузилиши.
12 бармоклик ичак яраси белгилари ва аломатлари
Болалар ва қарияларда яра касаллиги кечиши деярли сезилмаслиги мумкин. Бу ҳолат оғир асоратлар ривожланишига олиб келади. Касалликнинг типик аломатларидан бири — характерли оғриқ синдромидир.
Агар касаллик ремиссия босқичида бўлса, у беморни безовта қилмайди, бемор нормал турмуш тарзини олиб боради. Ўн икки бармокли ичак ярасининг хуруж олишида қуйидаги белгилар кузатилади:
- Оғриқ. Бу кўриб чиқилаётган касалликнинг енг ёрқин ва доимо қайд етиладиган аломатидир. Оғриқлар локализацияси киндикдан бироз юқорида, епигастрия соҳасида бўлади, курак ва юрак соҳасига тарқалиши ҳам мумкин — бу баъзн нотўғри ташхисга олиб келади. Оғриқ доимий емас ва кўпинча кечқурун ёки тунда кузатилади, бу «оч» оғриқлар деб аталиши мумкин. Унинг ривожланиш вақти — овқатланишдан кейин 2-3 соат ўтгач. Оғриқ синдромининг енг юқори интенсивлиги парҳезни бузиш, дори-дармонларни қабул қилиш, алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш вақтида қайд қилинади.
- Жиғилдон қайнашива кекириш. Улар у даражада интенсив бўлмайди — кўплаб беморлар бу аломатларга умуман еътибор бермайди.
- Қорин дам бўлишива кўнгил айниши. Бемор қорни кучли дам бўлаётганидан шикоят қилади, ҳатто енг кучли дорилар ҳам уни камайтирмайди. Кўнгил айниши ҳар доим ҳам мавжуд бўлмайди, фақат овқатдан сўнг кузатилиши мумкин.
- Қайт қилиш. У беморга дарҳол йенгиллик беради — қорин дам бўлиши ҳисси йўқолади, оғриқ ўтиб кетади. Баъзи беморлар ихтиёрий равишда қайт қилишни чақиришади.
- Овқат ҳазм қилиш тизимидаги бузилишлар. Гап қабзиятҳақида бормоқда — дефекация жарраёни жуда узоқ вақт давомида, бир ҳафтага қадар бўлмаслиги мумкин. Кўпинча нажасда қон ва зич шиллиқ аралашганлиги аниқланади.
- Психоемоционал бузилишлар— киши асабий бўлиб қолади, уйқусизликдан азият чекади.
- Тана вазнининг камайиши. Бу аломат ҳар қандай ҳолатда, беморнинг иштаҳаси яхши бўлганида ҳам кузатилади.
Тана массаси индекси — озғинликни аниқлаш→
Ўн икки бармокли ичакнинг яра касаллиги аниқ мавсумийлик билан характерланади — ёз ва қиш ойларида бу патологиянинг намоён бўлиши умуман сезилмайди, лекин шифокорга юқоридаги белгилардан шикоят қилиш сонлари баҳор ва куз ойида енг чўққига чиқади.
Ўн икки бармокли ичак ярасини ташхислаш
Аломатларнинг сезиларлигига қарамасдан, мазкур касаллик ташхиси шифокор томонидан қўйилиши керак. Диагностик тадбирлар доирасида қуйидаги муолажалар амалга оширилади:
- Касаллик анамнези. Бемордан оғриқ қанчалик тез-тез кузатилиши, у нима билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги (масалан овқатланишдан кейин ёки жисмоний машқлар бажарганда), уни қолдириш учун нима ёрдам бериши сўралади.
- Ҳаёт анамнези. Бундан олдин қандай патологиялар ташхисланганини, бошқа қариндошлари ўн икки бармокли ичак ярасидан азият чекишини, беморда дуоденит йўқлигини аниқлаш керак.
- Лаборатория текширувлари:
- умумий қонва сийдик таҳлиллари;
- нажасни таҳлил қилиш;
- биокимёвий қон таҳлили;
- ошқозон шираси таҳлиллари — нордонлик даражасини аниқлаш учун.
- Инструментал тадқиқотлар:
- ФЕГДС ўтказилади — бу текширув шифокорга ошқозон ва ўн икки бармокли ича шиллиқ қаватининг ҳолатини баҳолашга, гистологик жиҳатдан ўрганиш учун у йердан намуна олишга имкон беради.
- Қорин бўшлиғининг ултратовуш текшируви.
Ўн икки бармокли ичак ярасини даволаш
Мазкур касалликни даволаш узоқ давом етади, бемор бутун ҳаёти давомида парҳезга амал қилиши керак бўлади. Гарчи ҳаммаси ўта аянчли емас — шифокорлар парҳез тўлқинсимон бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирадилар: касалликнинг хуружи даврида озиқ-овқат максимал даражада чегараланган ва енг авайловчи бўлади, узоқ муддатли ремиссия даврида еса исталган, ҳатто зарарли озиқ-овқатларни истеъмол қилишга ҳам рухсат берилади.
Ичак яраси бўлганда парҳез қоидалари
Ўн икки бармокли ичак яраси бўлганда, бемор қайси маҳсулотлар ошқозонда хлорид кислота консентрациясини кўпайтиришини билиши керак:
- Газланган ва алкоголли ичимликлар;
- Аччиқ ва боошқа зираворлар ва ҳар қандай, ҳатто жуда мазали, соуслар;
- Қовурилган овқатлар (ҳатто сабзавот ва балиқлар ҳам);
- Қаҳва ва аччиқ чой;
- Гўштли, балиқли ва қўзиқоринли шўрвалар;
- Қора нон ва ачитилган хамир.
Келтирилган маҳсулотларни нафақат касалликнинг хуружи даврида, балки узоқ муддатли ремиссия вақтида ҳам рациондан чиқариб ташлаш керак. Афзалликни қуйидагиларга бериш тавсия етилади:
- Сут ва сабзавотли шўрвалар;
- Қайнатилган гўшт ва кам ёғли балиқ навлари;
- Янги бўлмаган оқ нон;
- Донли бўтқалар.
Ошқозон ва ўн икки бармокли ичак шиллиқ қаватини қийин ҳазм бўладиган клетчаткалар — карам, турп, редис, сарсабил, ловия, нўхат, жўхори безовта қилади. Гўшт тоғайлари, пўстлоғи қаттиқ ёки мағзи жуда зич бўлган мевалар, 2-нав ундан тайёрланган пишириқлар ҳам катта зиён йетказиши мумкин.
Яра касаллиги ташхиси қўйилган беморлар парҳезли овқатланишнинг бир неча муҳим қоидаларини еслаб қолишлари керак:
- Умумий овқатланиш кунига камида 5 та қисмга бўлиниши керак;
- Порциялар кичик бўлиши керак — масалан, ликопчадек;
- Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқат истеъмол қилмаслик — таомнинг идеал ҳарорати +25 — +30 °C;
- Ош тузи истеъмолини чеклаш, иложи бўлса ундан умуман воз кечиш;
- Овқатларни езилган ҳолда қабул қилиш тавсия етилади, хуруж даврида бу мажбурий шарт ҳисобланади.
- Мевалар ва резалар фақат тўлиқ пишган ва юмшоқ пўстлоқли бўлганда истеъмол қилишга рухсат берилади;
- Ширин шарбатлар (масалан, малина, шафтоли, қулупнай) албатта сув билан аралаштирилган бўлиши керак.
Касаллик хуруж қилганда, шифокорлар енг авайловчи парҳезни белгилайдилар — таомномага фақат езилган бўтқалар, гўштли суфле ва буғда тайёрланган котлеталар ва балиқлар киради. Ушбу даврда сабзавотлар ва мевалар тўлиқ чекланади, ичимлик сифатида наъматак дамламасидан ичиш тавсия етилади.
https://www.youtube.com/watch?v=II-2sQjsyQY
Медикаментоз терапия
Ушбу касалликда дори-дармонлар асосан касалликнинг хуружи даврида қабул қилинади. Бундай дори воситаларига қуйидагилар киради:
- Антасидлар — улар меъда ширасининг нордонлик даражасини пасайтиради;
- Антисекретор препаратлар — ишлаб чиқариладиган ошқозон шираси миқдорини камайтиради;
- Антибактериал воситалар (антибиотиклар) — патоген бактерияларни / микроорганизмларни йўқ қилиш учун.
Хуруж даврида касалликни даволаш муддати 2-5 ҳафта бўлиб, кўпинча бу вақт ичида беморлар касалхонада ётадилар. Агар бемор кучли оғриқдан шикоят қилса, унга спазмолитиклар (масалан, но-шпа), узоқ муддатли қабзиятда — ич юмшатувчи воситалар ёки хуқналар буюрилади.
Халқ табобати воситалари
Уй шароитида тайёраландиган халқона воситалар ўн икки бармокли ичак ярасининг хуружи даврида ҳам беморнинг аҳволини сезиларли даражада йенгиллаштирди. Бироқ, улар панацея емаслигини, улар касалликни ремиссия босқичига ўтказиш ёки тўлиқ даволашининг кафолати бўла олмаслигини тушуниш керак.
Муҳим: халқ табобати воситаларидан фойдаланишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Халқ табобати воситаларига қуйидагилар киради:
- Асал. Уни ҳар куни шунчаки ўзини истеъмол қилиш ҳам фойда беради. Аммо асал ва зайтун мойини тенг миқдорда (масалан, 500 мл`дан) аралаштириб, музлатгичда сақлаш яхшироқдир. Овқатланишдан ярим соат олдин ушбу воситадан бир ош қошиқ истеъмол қилиш керак. Даволаниш давомийлиги 14 кун, кейин 10 кунлик танаффус олинади ва курс қайта такрорланиши мумкин.
- Зубтурум уруғи. Уларни қайноқ сувда (100 мл сувга 10 г зубтурум уруғи) қайнатиб, ярим соат тиндириш керак. Воситани овқатланишдан бир соат олдин бир ош қошиқдан қабул қилиш керак — кунига бундай қабуллар максимум 3 марта бўлиши мумкин.
- Прополис. Ушбу маҳсулотдан 150 грамм олиб, иложи борича яхшилаб майдалаш керак ва устидан 1 кг еритилган сариёғ қуйиш керак. Прополис тўлиқ еримагунича иккаласини яхшилаб аралаштириш талаб етилади (агар керак бўлса, сув ҳаммомида бажариш мумкин). Тайёр восита кунига уч марта овқатдан олдин 1 чой қошиқдан қабул қилинади. Даволаниш давомийлиги 30 кун, кейин 3 ҳафта давомида танаффус қилиш керак. Ушбу доривор восита совутгичда сақланиши лозим.
Асоратлари
Одатда, ўн икки бармокли ичак ярасининг ривожланиши прогнози ижобий бўлади — уни нафақат узоқ муддатли ремиссия, балки чандиқланиш босқичига ҳам олиб бориш мумкин. Агар ушбу касалликда беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаган бўлса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, хусусан:
- 12 бармокли ичакдан қон кетиш— «қаҳва қуйқаси» каби қусиш, жуда тўқ ва смоласимон нажас, ҳушни йўқотиш билан тавсифланади;
- Ярали нуқсон перфорацияси(яра жойининг ёрилиши) — ўткир санчувчи оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш ва қорин мушакларининг тортишиши билан характерланади;
- Перитонит— яра перфорацияси натижасида қорин бўшлиғининг яллиғланиши;
- Сурункали дуоденит ривожланиши;
- Ўн икки бармокли ичакнинг чандиқли торайиши;
- Малигнизация — ичакда ёмон хулқли ўсма ўсиши.
Ичакнинг ушбу қисми яраси жуда тез-тез ташхисланадиган касаллик ҳисобланади. Патология бемор ўзига жуда еҳтиёт бўлишни талаб қилади, чунки парҳезни ҳатто қисқа муддатга бузиш ҳам (агар хуружи даврида бўлса, янада ёмон) асоратларнинг жадал ривожланишига олиб келиши мумкин. Ярадан қон кетиши, ёмон хулқли ўсманинг ўсиши ва ўн икки бармокли ичак перфорацияси ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.