ЗАҲАР ИЧГАН КИШИЛАРНИ ДАВОЛАШ

Spread the love

zaxar ichgan davolash

ЗАҲАР ИЧГАН КИШИЛАРНИ ДАВОЛАШ

Белгилари: заҳар ичган киши ўзидан кетса ва кўзи олайиб, кўз қорачиғи кўринмай қолса, уни тузатишдан умид қилинмасин. Кўзи қизариб, тили осилиб қолса ҳам шундай. Томир уриши тушиб, совуқ тер чиқса, бу ёмонлик белгисидир, бу ҳолда киши камдан-кам тирик қолади. Даволашни кечикгирмаслик, балки заҳарланганлик сезилиши биланоқ, заҳарнинг қувваги баданга ёйилишидан бурун тезда даволанишга киришиш керак. У кишига иссиқ сув ёки кунжут ёғи ва зайтун ёғи ичириб, қустирилади, бу тадбирни мумкин бўлганича кўпроқ қўллаш лозим. Баъзан эса кўпроқ сув ва суюқ овқат ичириш яхшироқ бўлади, чунки булар қустирмаган тақдирда ҳам заҳарнинг қувватини синдиради. Заҳарланган киши мумкин қадар кўп қусгандан кейин кўп сут ичса, бу тадбир заҳарнинг зарарини кесади, кейин эса сутни ҳам қусиб ташласа, фойдадан холи бўлмайди. Шунингдек, қичитқи ўт уруғи қайнатмасини сариёғ билан қўшиб ичилса, у ҳам қустириб ва ични суриб, заҳарни ҳайдайди; кейин сут ичирилади, сутдан кўра қаймоқ яхшироқ. Яна зиғир уруғи қайнатмаси, шунингдек, эритилган ғоз ёғи қўшилган ширин узум сиркаси ва тик ёғочи кулининг суви ҳам ичилади. Заҳарланган кишига хушбўй нарсалар сепилади; унинг турган жойи шамоллатилади. Унга хушбўй кийимлар кийдирилади, назлани ҳидлатиб, аксиртирилади, оғзига пуфланади ва сочи олинади.
1.3айтун ёғини иссиқ сув билан ичирилса, заҳар қуввати синдирилади.
2.    Мухаллас талқонини бир мисқол 4,25 грамм капалаб, орқасидан иссиқроқ сув ичилса, яхши бўлади. Саҳар пайти 1 маҳал асал сувини ичсин.
3.    Анжир билан ёнғоқ мағзини қўшиб, 3 кун 3 маҳал 500 граммдан оч ҳолда еса, заҳар ичилса ҳам, зиён қилмайди асло.
Мен буни кўп синовлардан ўтказганман, доимо Аллоҳ ишимни ўнг келтирган бандаман.

(Visited 45 times, 2 visits today)

Related posts

Leave a Comment