Гижжа Ясси чувалчанг

Spread the love

Гижжа Ясси чувалчанг

Гижжа Ясси чувалчанг Ясси чувалчанг одам ва балиқ билан озиқланадиган ҳайвонларнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. Узунлиги 7-10 м.га етади. Паразитнинг бошида жойлашган иккита бўйига чўзилган тешик – ботрий ёрдамида у ичак деворига ёпишиб олади.

Бу паразитнинг танаси бўғинлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар биттасида жуда кўп тухумлар ҳосил бўлади. Бўғиннинг эни узунасига қараганда анча катта бўлгани учун бу қуртни ясси чув&лчанг дейишади.


Ясси чувалчанг ривожланиш жараёнида учта хўжайинни алмаштиради. Дастлабки бралиқ хўжайин кичик қисқисбақа – циклоплар. Улар ясси чувалчангнинг сувга тушган тухумларини ютади.

 

Ясси чувалчанг циклоп организмида кичик ёшидан ўртача ёшгача ривожланади. Иккинчи хўжайин кйчик қисқичбақаларни истеъмол қилувчи балиқлар ҳисобланади. Балиқлар қорнида учинчи хўжайин – одам ва балиқларни истеъмол қилувчи ҳайвонлар учун юқумли бўлган личинкалар ташкил топади.

Одамга ясси чувалчанг хом, чала пишган, кам тузланган ёки янги тайёрланган икрани истеъмол қилганда ўтади. Икки ой ўтгач, одам организмида 10 м.гача тирик “занжир” ҳосил
бўлади ва у 10-12 йилгача одам танасида яшайверади. Бу қуртнинг ҳажми, узоқ яшаши ва тез кўпайиши ҳамда жуда хўралиги туфайли энг хавфли паразитлар деб ҳисобланади.

Ясси чувалчанг одам танасида текинхўрлик қилганида кишининг дармони қочади, кўнгли айнийди, овқатдан жирканади, ҳамма нарсага бефарқ бўлади, тушкунликка тушади. Битта организмда бир вақтнинг ўзида ўн уч хил қуртнинг текинхўрлик қилгани маълум. Бу бахтсиз бемор “сероб қуртлар”дан етти йил мобайнида зўрға қутилган.


Ясси чувалчанг пайдо қилувчи касаллик асосан Обь, Иртиш, Лена, Енисей, Печора, Таз, Нева, Волга ҳавзаларида, Байкал кўли, шунингдек, Карелия ва Эстонияда тарқалган. Касаллик манбаи кўпинча Европанинг шимолий туманлари (Финляндия, Польша Халқ Республиккаси, Швеция)да, қисман Франция, Италия, шунингдек, АҚШ, Канада ва Алясканинг кўллар зонцсида учрайди.

(Visited 83 times, 1 visits today)

Related posts