VELOSIPED POTENSIYAGA ZARARMI?

Spread the love

VELOSIPED POTENSIYAGA ZARARMI?

VELOSIPED POTENSIYAGA ZARARMI? Велосипед спорти тури соғлиқни сакдаш учун жуда яхши бўлиб, у юрак-қон томир тизимини фаол машқ қилдиради, стрессларни йўқотади, оёқ мушакларининг чидамлилигини оширади. Аммо, шу билан бирга эркаклик фаолиятига жиддий зарар келтириши ҳам мумкин. “Велосипед ва потенция” муаммоси билан илмий мутахассислар шуғулланмоқдалар, чунки ушбу транспорт воситаси баъзида эркакларнинг потенциясини сусайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Бостон университети олимлари 400 та велосипедчи билан тажрибалар ўтказдилар. Ушбу тажрибаларда шу нарса исботландики, узоқ вақт велосипед ўриндиқида ўтириш натижасида “ички уятли артерия” (анат. айепа рибепба 1п1егпа)нинг қисилиб қолишига олиб келар экан. Бу артерия жинсий аъзоларни қон билан таъминлайди.

Агар қон қаршиликларга учрамай доимо вақтида келиб турса, эрекпия жинсий алоқа учун етарли бўлади. Аммо, велоспорт билан шуғулланувчиларда ушбу артериянинг кўпинча қисилиши ва бунинг оқибатида жинсий аъзоларга қон кам келиши натижасида, уларнинг кўпчилигида потенция бузилиши кузатилади.

Ушбу спортчиларда, велоспортни тарк қилгандан сўнг, жинсий ҳаёт изига тушиб кетади, аммо баъзилари тўшакда омадсизликка учрашда давом этаверади.

Бунга сабаб артериянинг торайиб қолгани бўлиб, у кейинчалик ҳам ўзини тиклай олмайди.
Бу нарса ҳамма вақт ҳам юз бермай, фақатгина узун масофага ва узоқ муддатга велосипед ҳайдаганда юз беради. Шунда ҳам ўзгаришлар кўпинча вақтинчалик бўлади.

Бу муаммолар, кўпинча тоғ велосипедини текис йўлда ҳайдовчи кишиларда учрайди. Ҳозирги пайтда тоғ велосипедлари барча мамлакатларда ва кўп сонда учрайди. Улар, одддий велосипедлардан фарқ қилиб, трапециясимон мустаҳкам рамага, юмшоқ амортизацион санчқи (вилка)га, мустаҳкам ва қалин ғилдиракларга эгадирлар.

Яна велосипеднинг рули ўриндиққа нисбатан пастда жойлашганда ҳам ушбу муаммога дуч келиш мумкин. Олимлар ўриндиқнинг шакли ҳам потенцияга таъсир қилишини аниқдашди. Энг хавфли ўриндиқ деб энсиз, ингичка ўриндиқдар тан олинди – улар қон билан таъминланишни 66%га, кенг ўриндиқлар эса 25%га камайтирар экан.

Ҳозирги пайтда турли хил замонавий ўриндиқлар ўйлаб топилмоқда. Аммо улар қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, барибир эркак потенцияси учун хавф туғдираверади. Чунки одамнинг оғирлиги одций курсига нисбатан беш баробар кичик майдончадЗ тақсимланади ва натижада кичкина ўриндиқ артерия ва бошқа томирларни қисиб қўяди. Шунинг учун велосипед харид қилаётганда ўриндиғи юмшоқ материалдан ва кенгроқ бўлишига эътибор беринг. Агар велосипедингиз ўриндиғи қаттиқ ёки энсиз бўлса, уни ҳам тезроқ бошқасига алмаштиринг.

Хулоса шуки, профессионал велосипедчилар учун бу катта муаммолигича қолиб, уни шифокорлар “касб
касаллиги”, деб ҳисоблайдилар. Аммо ҳаваскорлар ёки эҳтиёж учун велосипед ҳайдовчилар учун-чи? Улар учун велосипед — тоза ҳавода соғликка фойда келтирувчи, модда алмашинувини яхшиловчи, бир қанча касалликларнинг олдини олувчи воситадир. Фақат эҳтиёт чораларини билиш керак, холос.

Соғликка зарар келтирмаслик учун бир кунда 30 дақиқадан ортиқ велосипед ҳайдаш мумкин эмас. Агар узоқроқ минишга тўғри келиб қолса, унда ҳар 30 дақиқада тўхтаб, велосипеддан тушиб икки дақиқа давомида чаноқ соҳасини Кегель машқаари билан машқ қилдириб, сўнг яна йўлда давом этиш керак. Йўлда кетаётганда ҳам ўриндиқдаги ҳолатни тез-тез ўзгартириб туриш лозим. Шундай қилинса эркакнинг потенциясига ҳеч қандай салбий таъсир бўлмайди.

(Visited 139 times, 1 visits today)

Related posts