ТУМОВ КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОСИ

Spread the love
tumov-davolash
tumov-davolash

ТУМОВ КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОСИ

Ўрта аср табибларидан Бобур Мирзонинг хос табиби Юсуфий Ибн Муҳаммад   касаллйкни иккига бўлади: совуқ ва иссиқ тумов.

1.    Иссиқ тумовда миядан сариқ сув томоққа ёки бурунга оқади, у зуком деб аталади. Уни даволашда назла талқонини 5 кун 5 маҳал оз-оздан олиб бурунга тортиб ҳидланса, яхши фойда қилади. Арпа унидан овқат қилиб, 3 маҳал ейиш лозим.

2.    Совуқдан бўлган тумовда бурундан тушган сув совуқбўлади, бош ва юзда оғриқ бўлади. Уни даволаш учун зуфо кирларни идиш баданидан қириб, уни сувда қайнатиб, 5 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, тумов кетади. Орқасидан нўхат шўрваси ичилади.

Табиб Юсуфий айтган шарбатларни тайёрлаш бугунги кунда жуда қийин иш. Биз бу касални изоҳлашда ва даволашда ҳозирги замон халқ табобатининг кўзи ва билими билан иш кўришимиз лозим бўлади.

Тумов касали дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, асосан кеч кузда, қишда ва эрта баҳорда пайдо бўлади. Бунинг сабаби шу даврда жисмоний иш қилиш фаолияти пасаяди, пиёда кам юрилади, одам бадани заифлашади, совуқ ҳавода нафас олиш тезлашади. Об-ҳавони ҳисобга олмай кийиниш туфайли одамнинг баъзи аъзолари совуқ қотади.

Шунингдек, овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди: совуқ туфайли одамлар кучли овқатлар, тухум, кабоб, сут ва айниқса ширинликларни кўп истеъмол қилишади, натижада кучсизланган бадан мижози бузилади. Ўзбек хаяқида «Чиллада совуқ сув ҳам иссиқлик» деган ажойиб бир мақол бор. Шунинг учун ҳам куздан бошлаб то баҳоргача шолғом шўрва ичиш, шолғом ва турп истеъмол қилиш қадим замонлардан бери удум.

Тумов йилнинг бошқа фаслларида ҳам учраб туради, яъни шарт-шароити яратилса ҳам пайдо бўлиши мумкин. Беморларда касаллик мижоз ва мижоз даражасига боғлиқ ҳолда бир*хил кечмайди. Айниқса, нафас йўли касалланган одамлар учун тумовдан тузалиш жуда оғир. Бу касалликка учраган киши уйдан чиқмай, кўрпа-ёстиқ қилиб, ётиб даволаниши шарт.

Агар оёқда юриб даволанса, бу касаллик бирон ички аъзога асорат беради, яъни кутилмаган янги хавфли дардга дучор қилади.

3.    Давоси: Зиғир талқонини қўрамса чўққа ташлаб, иссириқ ўрнида ҳар куни 2 маҳал тутатилса ёки седана талқонини ҳам шундай қилиб тутатилса, тумовлар даф бўлади.

Бемор ҳар доим тушликда ва кечқурун қовурилмаган гўштсиз оқишбқхўрда ичиши керак. Даволаниш даврида қовурилган ва ёғли овқатлар, шунингдек, тухум, кабоб, сут ҳамда ширинликлар ейиш таъқиқланади.

Шакар қўшилган мева сувлари сабзавот сувларини ичиш мумкин, айниқса қайнатилган ўрик сувини кўпроқ ичиш керак. Бемор ҳавоси тоза бўлган алоҳида уйда ётиши шарт, бу ерда радио ва телевизор бўлмасин, уй чироғининг қуввати 40-60 вольтдан ошмасин. Бемор ётган хонада унга қараётган ягона одамгина кирсин. У ҳам оғзига 4 қаватли дока тутқич тутиб кириши ва ҳар сафар ташқарига чиққанда қўлини совунлаб ювиши шарт.

Беморнинг идишлари алоҳида бўлиши керак. Унга чой ўрнига янтоқ ёки наъматак дамлаб бериш керак. Бемор ёнида туфлаш учун ярим сувли шиша банка ёки сирланган жом бўлиши ва тезтез янгиланиб туриши керак. Бурнини артиб туриши шарт. Бемор кечаси ерга қараб ётиши тавсия этилади, бунинг учун ёстиғи юмалоқ (лўла болиш) ва қаттиқ бўлгани яхши, акс ҳолда ухлай олмайди. Бу хонада исириқ тутатган маъқул.

Кечаси беморнинг оёқ тагига асал компресс қилиб, пайпоқ кийгизиб ётқизиш керак. Даволаниш даврида чўмилиш мумкин эмас, ётган жойида ҳўл илиқ латта билан артиниш кифоя бўлади.

Тумов бўлган бемор ана шу муолажа тадбирлари билан даволанса, жуда тез, осон ва яхши тузалади. Бир ҳафта, ўн кун мобайнида гўшт, ёғ ва ширинликларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Тозалагунча суюқ овқат истеъмол қилиши керак. Бемор ётган хона ёруғ, ҳавоси тоза бўлиши керак. Бу касаллик ўта қаттиқ тартибда иш олиб боришни тақозо қилади.

(Visited 617 times, 2 visits today)

Related posts

Leave a Comment