Гижжа Трихинеллёз 

Гижжа Трихинеллёз 

Гижжа Трихинеллёз  Узунлиги 4 мм.гача бўлган энг майда думалоқ қуртлар келтириб чиқарадиган трихинеллёз касаллиги оғир касаллик ҳисобланади. Паразит трихинелла спиралис тирик туғувчидир.

Трихинеллалар одам организмида, шунингдек, чўчқа, ёввойи чўчқа, каламуш, ит, айиқ, тулки, бўри, бўрсиқ, сассиқкўзан каби гўштхўр ҳайвонларда текинхўрлик қилади. Трихинеллалар салкам 70 турдаги паразитнинг тарқалишига сабаб бўладиган ёввойи ҳайвон организмида текинхўрлик қилиши мумкин.


Одамга, одатда, зарарланган чўчқа, баъзан айиқ, ёввойи чўчқа, бўрсиқ гўштини истеъмол қилганда юқиши мумкин. Ҳар битта ҳайвон организми охирги ва оралиқ хўжайин ҳисобланади. Демак, хўжайин «уйи» кетма-кет иккита «макон» беради. Бу қандай рўй беради?

Чўчқа ва бошқа ҳайвонлар, шунингдек, одам паразитнинг парда бидан ўралган личинкаси бўлган гўштни еганда трихинеллёз билан зарарланади. Ичакда паразит пардаси шилиниб, ундан узунлиги 1 мм.ли майда личинка чиқади. У биринчи «макон» ҳисобланувчи ингичка ичакда ушланиб қолади, бу ерда тез ривожланиб, икки сутка ўтгач, бу мускулда трихинеллалари жинсий жиҳатдан етилган ичак трихинеллаларига айланади. Сермаҳсул урғочилар бош қисми билан шиллиқ пардани пармалаб, тирик личинкалар қўя бошлайй,и.


Эндигини туғилган личинкалар жуда серҳаракат бўлиб, лимфа, кейин қон системасига кириб олиб, бутун организм бўйлаб саёҳат қила бошлайди. Личинкалар кўндаланг қат-қат мускулларга тушиб ривожлана бошлайди. Бу бир хўжайиннинг «уйи»да иккинчи «макон» бўлиб хизмат қилади. Улар бу ерда ўсади, кейин буралиб ўралади ва қобиқ билан қопланади. Ана шу боисдан бу паразит трихинелла спиралис деб аталади. Гўшт бирор ҳайвон ё одам томонидан истеъмол қилингунича трихинелла’личинкаси парда ичида бекилганича ётаверади. Бу паразитнинг табиатда ривожланиши шундай кечади.

Трихинелла личинкаси кўчиб юриш даврида организмга кўплаб ўриашиб олиши натижасида хўжайин танасида оғриқ қўзғотади.

Мадорсизлик, мускулларда оғриқ сезиш, кўзнинг санчиб оғриши, қусиш, иситмалаш… Организмга трихинеллалар қанча кўп кириб қолган бўлса, касаллик аломатлари шунчалик кучли намоён бўлади. Гўштни кўп еганда, врач ёрдами кечикса ёки ёрдам берилмаса, бемор вафот этиши мумкин. Агар одам трихинеллалар билан камроқ зарарланса, дард енгил тумовдек ўтади.

Трихинеллалар саломатликка сезиларли даражада зарар етказмасдан одам мускулларига умр бўйи кириб қолиши мумкин. Бу трихинеллалар биологик берк кўчага кириб, ривожланишдан тўхтаб қолади.

 

Трихинеллёз жуда катта зарар етказади, у билан зарарланган чўчқа гўшти зарарсизлантирилади ёки йўқ қилинади. Трихинеллёз, айниқса, болаларга катта хавф солади: улар дардни оғир кечиради ва кўпинча ўлимга олиб келади.

(Visited 468 times, 3 visits today)

Related posts