ТЕСТОСТЕРОН ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИККА ОИД ЗАРУР ХУЛОСАЛАР

Spread the love

ТЕСТОСТЕРОН ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИККА ОИД ЗАРУР ХУЛОСАЛАР

ТЕСТОСТЕРОН ЖИНСИЙ ОЖИЗЛИККА ОИД ЗАРУР ХУЛОСАЛАР Эркаклик гормонлари ҳақида юқоридаги маълумотларни олгандан сўнг жинсий ожизлик муаммоларига учраган ҳар бир эркак билиши зарур бўлган айрим хулосаларни келтирамиз.

1. Эрекциянинг пайдо бўлиши бевосита тестостероннинг қондаги миқдорига боғлиқ.

2. Тестостерон эса ёш ўтиши билан камайиб бораверади.

3. Ҳар бир эркакнинг ўз тестостерон нормаси (шартли равишда) бўлиб, токи гормон миқдори ўша меъёрга чиқмас экан, унда эрекция пайдо бўлмайди. Ёшларда бу меъёр бир неча дақиқа, соат ёки бир-икки кунда тикланса, 40-50 ёшдан ошганларга бу учун кўпроқ вақт керак бўлади. Демак, 25-30 ёшли эркак жинсий алоқадан сўнг бир ёки икки кунда йўқотилган тестостерон ўрнини тўлдиради ва яна жинсий алоқага қодир бўлади. Аммо 40-50 ёшли эркак учун бу вақт камлик қилиб, гормон ўрнини тўлдиришга кўпроқ вақт (2-5 кун) ва куч- қувват керак бўлади.

4. Шу сабабдан 40 ёшгача бўлган эркакларнинг ўз нормаси (масалан, ҳар куни ёки кун оша ёхуд ҳафтада икки кун) бўлса, 40 дан ошгач бундай меъёрларни унутиш ва организмнинг ички овозига қулоқ солиш керак. Кўп ҳолларда жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС), айнан мана шу нормани бажара олмаслик натижасида пайдо бўлади. Буни мисол билан гушунтирамиз.

 

Айтайлик, 40 ёшгача эркак ҳар душанба ва пайшанба кунлари аёли билан жинсий алоқа қилар эди ва бунда организм томонидан ишлаб чиқарилаётган тестостерон миқдори етарли бўлиб турган эди. Аммо 40 ёшдан сўнг гормон ишлаб чиқариш камая бошлагач, душанбадаги алоқадан сўнг пайшанбагача ишлаб чиқарилган эркаклик гормони миқцори камлик қилди ва натижада эркак биринчи марта тўшакда омадсизликка учради. Аслида у соппа-соғ, фақат эрекцияга етарли гормон ишлаб чиқарилиши учун яна бир ёки икки кун кутиши керак эди, холос. Энди эркакни ғам босади:

-Нима сабабдан тўшакда омадсизликка учради?

-Энди қарйлик бошландимикан?

-Ёки жинсий аъзолари хасталандими?

-Энди хотинининг юзига қандай қарайди?

-Хотини уни ҳурмат қилмай қўйса нима бўлади?

-Кейинги марта жинсий алоқа пайти яна шундай бўлиб қолса-чи?

Бунга ўхшаш ўнлаб саволлар эркакни қийнай бошлайди. Энди у тўшакдан қўрқадиган бўлиб қолади ва аҳвол бундан-да оғирлашади.

Агар бу эркак “душанба-пайшанба” деган меъёрни четга олиб ташлаб (албатта, бунинг сабабини хотинига тушунтириб), ўз организмига қулоқ солганидами эди, ҳали узоқ йиллар омадсизликка учрамай юраверар эди.

 

5. ”Организмга қулоқ солиш” деганда нимани тушунамиз? Буни ҳар бир ёши катта эркак билиши лозим. Ўзини норма гирдобига солган эркак, ҳар душанба ва пайшанба кунлари майли (хоҳиши) унча кучли бўлмаса-да, нормамни бажарадиган вақт келди, деб ишга киришар эди. Бу меъёр охир-оқибат омадсизликка олиб келишини кўрдик. Демак, бу ҳолатнинг олдини олиш учун эркак ўз ҳиссиётларига эътибор бериши лозим:

• Қонда тестостерон миқдори меъёрга ета бошласа (масалан, жинсий алоқадан сўнг тўртинчи ёки бешинчи кун), эркак ўзини тетик, бардам, хушкайфиятли сеза бошлайди;

• Ҳар бир эротик расм ёки кинопарча ёхуд кўчадаги чиройли аёллар унинг хаёлини “олиб қоча бошлайди”;

• Ўз аёлининг юриш-туриши, қомати, ҳаракатлари кўзига чиройли кўрина бошлайди;

• Аёлининг гаплари ҳам унга хуш ёқаётганини пайқайди;

• Аёли билан ҳазиллашадиган, хушчақчақ бўлиб қолади;

• Аёли томонидан берилган ҳар қандай ижобий жавоб ёки ҳазил бу жараённи янада кучайтиради (албатта, буларнинг ҳаммаси эр-хотин ўртасида муҳаббат ёки ҳеч бўлмаганда илиқ муносабатлар бўлганда бўлади);

• Кўпинча бу вақтга келиб эрталабки эрекция ҳам пайдо бўлади;

• Ўша куни эрталабдан жинсий алоқага хоҳиши борлигини ўзи сеза бошлайди.
Ушбу белгиларнинг барчаси ёки бир нечтасини ўзида сеза бошлаган эркак, қонида тестостерон гормони етарли миқдорга келганини тушунади ва қўрқмасдан ўша кеча жинсий алоқа қилиши мумкин бўлади. Ҳеч қандай шакшубҳа йўқки, ўша оқшом у омадсизликка учрамайди.

6. Гормонлар ишлаб чиқарилишини эркак ва аёл тезлаштиришлари ҳам мумкин. Бунинг учун жинсий ҳиссиётларини қўзғатадиган ҳолатларни эслаш, кўз олдига келтириш, бир-бирини кўпроқ эркалаш, ҳеч ким бўлмаган пайтда қучоқпаш, ўпиш, “у ёқ, бу ёғига” тегилиб бирбирининг шаҳватини қўзғашлари мумкин. Бунда аёлда ҳам эстроген гормонлар ишлаб чиқариши кучайиб, тунгача кучли хоҳиш ва истак пайдо бўлади. Ушбу усуллардан ёшлар ҳам, ўзларининг “нормаларини бажарадиган кунлари” эрталабдан бошлаб фойдаланишлари мумкин. Бу нарса кечқурунгача иккала томондан ҳам кучли майл пайдо бўлишига олиб келади.

7. Айрим эркаклар тенгдош дўстининг ҳафтада фалон марта жинсий алоқа қила билишига ҳавас қилиб ёки аёлининг: “Дугонамнинг эри ҳафтада фалон марта шу ишни қилар экан”, деган гапларидан таъсирланиб, шу
“қаҳрамонлик”ни такрорламоқчи бўладилар ва натижада тестостерон етишмовчилиги оқибатида омадсизликка учрайдилар. Масаланинг моҳиятини тушунмаганликлари сабабидан ўзларини ожиз ҳис қилиб, руҳан синадилар. Яна бир марта эслатиб ўтамиз — ҳар бир эркакнинг ўз қобилияти ва нормаси бўлиб, бошқаларга тенглашишга ҳаракат қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

8. Аввал ҳам жинсий омадсизликка учраган эркаклар эса юқоридагиларни ўзларига қаттиқ қоида қилиб олишлари шарт.
9. Жинсий заифликдан бир қанча вақт озорланиб, сўнг шифокорда даволаниб тузалган барча ёшдаги эркаклар ҳам тестостерон меъёрини асло эсдан чиқармасликлари лозим. Одатда улар даволаниб тузалгач, хурсандликларидан тез-тез жинсий алоқа билан шуғулланмоқчи бўладилар. Аммо тестостерон ишлаб чиқариш ушбу маромга улгура олмайди ва натижада яна (бу гал гормон сабабли) омадсизликка учрайдилар. Оқибатда улар каса- лим тузалмас ёки сурункали экан, деган нотўғри хулосага бориб, руҳан синадилар. Шунинг учун барча ёшдаги эркаклар тестостерон гормони ҳақидаги маълумотларни билишлари, ўз таналарини ортиқча зўриқтирмасликлари керак.

(Visited 636 times, 11 visits today)

Related posts