ЭРКАКЛИК ГОРМОНИНИНГ КАМАЙИШИ

Spread the love

ЭРКАКЛИК ГОРМОНИНИНГ КАМАЙИШИ

 

ЭРКАКЛИК ГОРМОНИНИНГ КАМАЙИШИ Эркаклик гормонининг камайиши анча жиддий муаммо бўлиб, ёш ўтиши билан барча эркаклар унга дуч келадилар.

Тестостерон эркакнинг фақатгина сексуал характерини аниқлаб берибгина қолмай, балки бевосита унинг соғлигига, иммунитетига, иш қобилиятига, асаб ва юрак-қон томирлар тизимига таъсир кўрсатади.

Агар тестостерон миқдори ёшларда нормадан борйўғи 10-12 фоизга камайса, ташқи кўринишидан эркакнинг юриш-туриши ўзгаради, хотинларга ўхшаб гапирадиган, юрадиган, юмшоқ ва сезувчан бўлиб қолади.


Етарли соғлом эркакларда ҳам 40 ёшдан сўнг тестостерон етишмовчилиги сезила бошлайди. 60 ёшга бориб эркаклик гормони миқдори нормадан 20 фоизга камаяди. Шу пайтдан бошлаб унинг етишмовчилиги ташқаридан ҳам намоён бўла бошлайди:

 

• Мушак массаси анча камаяди;

• Суякларнинг мўртлиги ортади, синувчанлиги ошади;

• Потенция камаяди, эрекния ва либидо сусаяди;

• Ишчанлик қобилияти пасаяди, тез чарчайдиган бўлиб қолади;

• Иммунитет пасаяди;

• Ёшга боғлиқ муаммолар кўпаяди;

• Меланхолик хуружлар пайдо бўлади;

• Юрак ва қон гомир тизими касалликларига учраш хавфи кўпаяди.
Юқорида санаб ўтилган барча нохушликларни битта умумий ном — “эркаклар климакси” деб атайдилар.

Тестостерон етишмовчилигининг аломатлари
Тестостерон етишмовчилиги турли ёшда турли сабаблар туфайли пайдо бўлиши мумкин. Унинг аломатлари қуйидагича бўлиши мумкин:

• Либидо (майл, хоҳиш)нинг сусайиши;

• Оргазм ёрқинлигининг камайиши;

• Эректил дисфункциянинг пайдо бўлиши (эрекция- нинг сусайиши, бузилиши);

• Жинсий аъзолар тукларининг тўкилиши;

• Танадаги тукларнинг камлиги ёки уларнинг йўқлиги;

• Овозни аёлларга хос ўзгариши;

• Мояк (тухумча)лар ҳажми ва зичлигининг камайиши;

• Мутиаклар тонусининг сусайиши ва улар массасининг камайиши. Тестостерон анаболик таъсир кўрсатувчи модда бўлиб, мушакларнинг ўсиши ва катталашишини таъминлайди. Агар унинг миқдори камайса, мушаклар массаси ва кучи камайиб кетади;

• Танада ёғ тўпланиши ва бора-бора қомат аёлларникига ўхшаб қолиши;

• Эркаклар климакси;

• Жинсий бадоғатга етиш даврида иккиламчи жинсий белгиларнинг кўринмаслиги;

• Сперма шаклланишининг бузилиши;

• Бепуштлик;

• Соч тўкилиши;

• Семириш. Тестостерон модца алмашинувини тезлаштиради ва шу сабабдан ёш эркаклар, ҳар қанча кўп емасин, осонликча семирмайди. Аммо тестостерон миқдори камайса, модда алмашинуви жараёнлари секинлашади ва натижада эркак озгина овқат еса ҳам (айниқса, 35-40 ёшлардан кейин) семира бошлайди;

• Юзга тошмалар тошиши;

• Моякларнинг ўсмасимон касалланиши;

• Простата безининг раки;

• Ички секреция безлари (айниқса, гипофиз) фаолиятининг сусайиши;

• Хромосом касалликлар;

• Моддалар алмашинувининг секинлашуви;

• Ҳаётий куч-қувватнинг камайиши;

• Тез асабийлашадиган бўлиб қолиш;

• Тез чарчаш;

• Уйқусизлик;

• Диққатни бир жойга жалб қила олмаслик;

• Хотиранинг пасайиши;

• Депрессия;

• Бош айланиши;

• Кўп терлаш;

• Гинекомастия — эркакларда кўкрак безларининг катталашиши. Тестостероннинг узоқ ва кучли миқдорда камайиши натижасида юз беради;

• Артериал қон босимининг ўзгариб туриши;

• Тананинг юқори қисмига тўсатдан иссиқлик урилиши, ҳаво етмай қолиши, бирданига юз ва бўйиннинг қизариб кетиши, юрак соҳасида оғрикдар.

Юқорида санаб ўтилган ҳолларда тестостероннинг миқдори нормадан кам ёки кўп бўлиши мумкин. Яна шу нарса маълумки, ушбу гормон миқдорининг ошиши юракқон томир касалликларига учраш хавфини оширади.
Шунинг учун қондаги гормонлар балансини нормада сақлаш жуда кўп касалликларнинг олдини олишга ва эркакнинг соғлом бўлишига ёрдам беради.

 

ТЕСТОСТЕРОН ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ САБАБЛАРИ
Тестостерон етишмовчилигига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

• Ёш ўтиши сабабидан гормон ишлаб чиқаришнинг камайиши;

• Тестостероннинг қисқа муддатли камайиши – охирги пайтларда ёш эркакларда миокард инфарктининг асосий сабаби қилиб кўрсатилмоқда. Унинг пайдо бўлиши учун бир оз касал бўлиш, асабийлашиш, зўриқиш ёки оч қолиш кифоя бўлиб, бунда қисқа муддатга қонда тестостероннинг миқдори камайиб кетар экан.

• Семириш. Агар эркакларда тана оғирлиги нормадан 30 фоиз зиёд бўлса тестостерон ишлаб чиқариш тўхтаб, унинг ўрнига аёллар гормонлари: эстроген ва прогестерон ишлаб чиқариш кўпаяди. Бунинг олдини олиш учун оғир жисмоний иш ёки спорт билан шуғулланиш керак. Бу нарса тестостерон ишлаб чиқаришни стимуллайди.

• Спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш тестостерон ишлаб чиқаришни камайтиради. Алкоголь эркаклик гормонларини аёллар гормонларига айланишига сабаб бўлади ва жинсий заифликка олиб боради.

• Руҳий сиқилиш, асабийлашиш, стресслар пайтида организм кортизол ишлаб чиқаради. У эса тестостерон ишлаб чиқарилишининг камайишига олиб келади.

• Чекиш.

• Кам ҳаракатли ҳаёт тарзи.

• Нотўғри овқатланиш.

• Соғликнинг ёмонлашуви (масалан, сурункали касалликлар).

• Иммун системанинг ожизлиги.

• Ҳар бир эркакнинг генетик ўзига хослиги.

 

Тестостеронни кўпайтириш йўллари
Тестостерон м-иқдорини кўпайтиришнинг йўлларини икки гуруҳга бўлиш мумкин:

1. Медикоментоз усули (яъни, дори воситалари ёрдамида).

2. Табиий йўллар билан.
Биринчи даволаш усулини, албатта шифокор тайинлаши шарт! Иккинчи — табиий йўлларга эса қуйидагилар киради:

1. Тўғри овқатланиш.
Қуйидаги маҳсулотлар тестостеронни кўпайишига олиб келади:

• Таркибида рух, селен, кальций ва магний моддалари кўп маҳсулотлар (қовоқ уруғи, писта, ёнғоқ, балиқ, денгиз маҳсулозлари ва ҳ. к. лар)ни кўпроқ истеъмол қилиш.

• Витамин С ва Е тестостерон молекулаларини парчаланиб кетишини олдини олади. Шунинг учун апельсин, мандарин, лимон, намаътак, петрушка кабиларни ҳар кунги рационга киритиш лозим.

• Омега-3 ва омега-6 каби ярим тўйинган мой кислоталари тестостерон синтези учун зарурдир. Бунинг учун денгиз балиқлари, балиқ ёғи, авокадо, ер ёнғоқ, зайтун, кунжут мойларини овқат рационига киритиш керак.

• Ёғлар ва оқсилларга бой маҳсулотлар (гўшт, тухум). Тестостерон гормони стероидлар гуруҳига’ киради ва шу сабабдан уни синтез қилиниши учун холестерин керак, оқсиллар эса қурилиш материали сифатида зарур бўлади. Айрим эркаклар, ўзи семиз бўлмагани ҳолда, ҳайвон ёғи ва гўштидан қилинган серёғ овқатларни жуда яхши кўриб истеъмол қилишади — сезгир шифокорлар бундай эркакнинг жинсий ҳаёти жуда фаол эканлигини дарҳол пайқашади. Чунки уларнинг организми эркаклик гормонини етарли миқдорда ишлаб чиқариш учун кўп ёғ (холестерин) талаб қилади. Аммо, ўзи семиз бўлгани ҳолда ёғли
маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш — касалликка олиб келувчи омил эканлигини эсдан чиқармаслик керак.

• Сельдерей (кашничсимон ошкўк), гул карам, брокколи карами кабилар андроген гормонлар ишлаб чиқаришни кучайтиради ва танадан аёллик гормонларини чиқаради, шунинг учун уларни ҳар кунги рационга қўшиш жуда яхши натижа беради.

• Кўкатлардан исмалоқ ва петрушка таркибида андростерон бўлиб, улар ҳам тестостерон миқдорини оширади.

• Саримсоқ ва пиёз овқат билан тушаётган эстрогенларни нейтраллайди, тестостерон миқдорини оширади.

• Ҳар куни камида икки литр газланмаган тоза сув ичиш зарур.
Қуйидагиларни истеъмолини камайтириш ёки бас қилиш лозим, чунки улар тестостерон миқдорини камайтиради:

• Қанд (шакар) — кунига 5-6 қошиқдан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас.

• Таркибида тез эрувчан углеводлар сақловчи маҳсулотлар (масалан, оқ нон, пиширикдар, макарон маҳсулотлари ва ҳ. к. )

• Кофе ва аччиқ чой таркибидаги кофеин гормонларни парчалайди, шунинг учун уларни камроқ истеъмол қилиш керак.

• Соя ўсимлиги таркибида аёллик гормонлари (фитоэстрогенлар) кўп бўлиб, уларни (масалан, ловия, нўхат, соя сути, уни, ёғи, соуси, пастаси, консерва ва колбаса маҳсулотлари) истеъмол қилмаслик тавсия қилинади.

• Алкоголь тестостерон ишлаб чиқаришни камайтиради, эркаклик гормонларини аёллик гормонларига айлантиради ва жинсий заифликка олиб боради.

• Дудланган маҳсулотлар.

 

2. Семизликни йўқотиш.
Семириш тестостерон етишмовчилигига олиб келадиган энг хавфли сабаблардан биридир. У нимаси билан хавфли? Биринчидан, семириш натижасида тестостерон ишлаб чиқариш камаяди. Иккинчидан, тўпланган ёғлар аёллик гормонлари — эстрогенлар ишлаб чиқаришни кучайтиради. Учинчидан, қонда кўпайган эстрогенлар тестостерон ишлаб чиқаришни янада сусайтиради. Хуллас, бир-бирига боғланган ва организмга зарарли ёпиқ занжир пайдо бўлади. Шу сабабдан семизликдан тезроқ қутилиш йўлларини излаш керак.

 

3. Жисмоний меҳнат ва спорт билан шуғулланиш.
Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, меъёрида қилинадиган жисмоний меҳнат ёки спорт қондаги тестостерон миқцорини оширар экан. Бунинг учун ҳафтасига икки марта 40-60 дақиқа машқ қилса етарли. Булар уйда ёки тренажер залида куч ишлатадиган машқлардан иборат бўлиши керак. Агар тўғри олиб борилса спорт — гормонлар баланси ва соғликни нормада ушлаб турувчи ажойиб воситадир.

 

Аввало, эътиборни оғирликларни кўтаришга қаратиш керак, чунки, айнан шу машкдар тестостерон ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Масалан, штангани кўтариш, у билан ўгириб-туриш ва бошқа машқпар. Уларни бажараётганда катта мушакларни кўпроқ ишлатишга эътибор беринг.

 

Доимо шу машкдарни бажариб юриб, гормон ишлаб чиқаришни кучайтириш ва унинг етишмовчилиги аломатларини йўқотиш мумкин. Фақат ҳаддан ошиш мумкин эмас. Чунки машқларни кўпайтириб юборсангиз (масалан, ҳар куни катта кучланиш билан машқ қилинса) кутилган натижанинг акси келиб чиқади — ишлаб чиқарилаётган тестостеронннинг кўп қисми мушак массасини шакллантиришга сарфланади ва қонда тестостерон миқцори камайиб кетади.

 

4. Зарарли одатларни ташлаш.
Ичиш ва чекишнинг зарари ҳақида китобимиз саҳифаларида кўп маълумотлар берилди. Ҳозир эса ушбу мавзуга мос маълумотга алоҳида диққатни қаратмоқчимиз — спиртли ичимликлар ичида фақатгина пиво таркибида аёллик (эстроген) гормони кўп бўлади. Уни истеъмол қилган эркак организмида аёллик гормонлари миқдори ошади ва шунинг ҳисобидан эркаклик гормонининг миқдорини камаяди. Бир гуруҳ олимлар пиво ичувчи эркакларда қориннинг тез катталашиб ёғ босишига, айнан аёллик гормонлари миқдорининг ошиши сабаб, деб ҳисоблайдилар. Шу боисдан жинсий заифликка учраган эркаклар пивони асло истеъмол қилмасликлари керак.

 

5. Очлик билан даволаш.
Очликнинг фойдаси жуда катта бўлиб, тонг саҳардан кун ботгунга рўза тутилса, киши ортиқча ёғлардан қутилади ва тестостероннинг миқдори ошади. Аммо шуни ҳам билиш лозимки, узоқ муддатли очлик (масалан, икки ёки ундан ортиқ кун ҳеч нарса емаса) кишини толиқ- тиради ва бу тестостероннинг камайишига олиб келади.

 

6. Суткасига камида 8 соат ухлаш.
Ухлаган пайтда организмнинг барча тўқима ва аъзолари дам олади, зўриққан қисмлари ўзини тиклаб олишга улгуради. Бунда, албатта хона қоронғи ва тинч бўлиши зарур ва фақат шундагина тестостерон ишлаб чиқариш меъёрга тушиши мумкин.

 

7. Ақлий фаол бўлиш.
Ақлий фаолиятингизни юқори даражада сақлашга ҳаракат қилинг — кўп китоб ўқинг, қийинроқ кроссвордларни ечинг, “мияни ишлатишни” талаб қиладиган масалаларни ечишга ҳаракат қилинг. Буларнинг барчаси қариликни бир неча йиллар орқага суришга ёрдам беради.

 

8. Жинсий фаол бўлиш.
Доимий жинсий алоқа қилиб юриш гормон ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Бирор сабаб туфайли эркак ўзининг нормасидан бор-йўғи 2-3 кун кеч қолиб, жинсий алоқа қилмай юрса, унинг организмида тестостерон ишлаб чиқариш дарҳол камаяди.

(Visited 1 090 times, 4 visits today)

Related posts