Teri kasalliklarini davolash2

ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ
Псориаз (пўстлоқли темиратки) терида шаклан турлича ва катта кичик тугунчалар пайдо бўлиб, тезда, оқимтир кумушранг пластинка (пўстлоқлар) билан қопланиши билан аниқланади.

Тутунчалар бошнинг сочли қисмида, билакда, тиззада кўпроқ, тирноқлар ва бўғимларда камроқ учрайди.

Халқ табобатида уни даволаш бўйича айрим воситалар мавжуд.
1.    Суртма дори (мазь №1)
200 г солидол ёки тиббий вазелин, 20 г асал, 10 г витаминли болалар креми, бичта товуқ тухумининг оқи банкага солиниб, 30 дақиқа кўпиртирилади. (кўпиртирилади, бироқ аралапггирилмайди), сўнг қопқоқ билан ёпиб қўйилади.

Бутун даволаш курси давомида суткасига икки марта зарарланган жойга юпқа қилиб суртилади ва кейинроқ артиб ташланади.

 

Ушбу таркибли малҳам 10 сутка қўлланилгач, унга қўшимча аралия настойкаси ичилади. Дастлабки уч кун мобайнида кунига икки маҳал овқатдан ярим соат аввал 30-40 томчидан, кейин эса 3 махалдан ичиб турилади (аралия гипертония ва кучли қўзғолишларга тўғри келмайди).

 

Пўст ташлаш бошланиши билан терида йирингли тошмалар пайдо бўлади, улар ёрилиб қичишади, бироқ даволашни ҳар куни давом эттириш керак. 2-3 ҳафтадан сўнг юқоридаги кўнгилсиз холат йўқолади. Теридаги доғ ўрнида аввал қора-кўкимтир ранг, сўнгра табиий ранг пайдо бўлади.

 

2.    Суртма дори (мазь №2)
Терини биринчи малҳам билан тозаланиб бўлингач, тўхтовсиз равишда батамом даволаш учун 2-малҳамдан фойдаланишга киришиш лозим бўлади. Ушбу малҳам юқоридаги мазь каби тайёрланади, фақат унга 80-90 г қончўп (чистотел) ўтининг талқони қўшилади.

Ушбу малҳамни ишлатиш билан бир вақтда (аралия билан даволангандан сўнг икки ҳафтадан кейин) овқатланишдан ярим соат аввал кунига уч махал 1 чой қошиқда элеутероккок настойкаси (биринчи 10 кунликда ярим миқдорда) ичилади.

Настойка билан даволаниш курси 1 ой. Агар зарурат бўлса икки ҳафталик танаффусдан сўнг курсни такрорлаш мумкин. Тери пўст ташлашдан бутунлай фориғ бўлгач, ҳафтасига 2-3 марта «Детский» совунда икки-уч марта ювиниб, кейин чайиб ташлайсиз.

Даволашдан кейин тери ниҳоятда нозик бўлади, шунинг учун уни ишқаланиб қирилишдан, шилиниб чақа бўлишидан, тирналишидан эхтиёт бўлинг. Беморнинг холатига ва босқичига қараб касалликни тўлиқ даволаниши учун 2 ойдан 4 ойгача вақт ўтиши мумкин.

Бутун даволаниш мобайнида овқатланиш тартибига риоя қилиш лозим. Истеъмолдан тухум, қовурилган гўшт, ўткир таомларни, пивони, спиртли ичимликларни, сигаретни чиқариб ташлаш лозим бўлади. Пиширилган гўшт, сут, мевалар иложи борича кўпроқ истеъмол қилинши керак.

(Visited 4 960 times, 3 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!