ЭРКАКЛАР УЧУН КЕГЕЛЬ МАШКЛАРИ

Spread the love

ЭРКАКЛАР УЧУН КЕГЕЛЬ МАШКЛАРИ

ЭРКАКЛАР УЧУН КЕГЕЛЬ МАШКЛАРИ Эркаклар ва аёлларнинг жинсий ҳиссиётларининг кучи ва давомийлиги маълум миқдорда чаноқ соҳасидағи мушакларини ихтиёрий бошқара олиш қобилиятларига боғлиқ.

Бунда асосий ролни оралиқ соҳасининг асосини ташкил этадиган қов суяги билан думғаза суяги орасида жойлашган қов-думғаза мушак (ҚД — мушаги) ўйнайди. Ҳайвонларда ушбу мушак дум ҳаракатларини ҳам бошқаради. Агар бу мушак туғма кучсиз бўлса ёки бирор сабаб туфайли (масалан, аёлларда туғишдан сўнг) ўз таранглигини йўқотса, бу оргазмни ёрқин ҳис қилиш қобилиятини сусайтиради.

1950 йилда гинеколог Арнольд Кегель сийдик тута олмайдиган аёллар учун “Чаноқ ости мушакларини мустаҳкамлаш учун Кегель машқлари”ни ишлаб чиқди. Тез орада кузатувчан олим ушбу машқлар бутун сийдик- таносил тизимининг фаолиятини яхшилашини сезди.

Масалан, фригидлиликка дучор бўлган аёллар ушбу машкдардан сўнг жинсий алоқалардан ёрқинроқ ҳиссиётларни сеза бошлаганлар.

Кейинчалик Кегель машқлари эркакларга ҳам тавсия қилина бошлади ва бу ўзининг ажойиб натижаларини бера бошлади. Масалан, ушбу машқдар билан бир неча ой давомида шуғулланган минглаб эркаклар сурункали простатитдан бутунлай халос бўлганлар. Энг асосийси — услубийлик ва доимийликдир.

Кегель машқларининг фойдали томонлари
Кегель машқларининг қуйидаги фойдали томонлари мавжуд:

• Киши жинсий алоқанинг давомийлигини ва оргазмни назорат қила оладиган бўлади;

• Унинг эҳтиросли бўлишини бошқара олади;

• Эркакнинг эрекцияси янада кучлироқ бўлади;

• Простатитнинг олдини олиш ва даволаш имконини беради;

• Сийдик тута олмасликнинг олдини олади ва даволайди;

• Ахлат тута олмасликни даволайди ва олдини олади;

• Бавосир (геморрой)нинг пайдо бўлишига йўл қўймайди;

• Жинсий аъзоларнинг қон билан таъминланишини яхшилайди.

Айтиб ўтиш лозимки, Кегель машқларига ўхшаш машқларни шарқликлар минг йиллардан бери организмни ёшартириш ва энергетикасини ошириш учун қўллаб келадилар.

Кегель машқларини бажаришга бирор хил қарши кўрсатма йўқ, шунинг учун уларни бемалол уй шароитида ҳам бажараверса бўлади. Асосий мақсад қов ва думғаза суяклари орасидаги КД — мушагини машқлар йўли билан мустаҳкамлаш, кучайтириш. Ушбу мушакни сезиш учун сийиш пайтида бирданига пешобни тўхтатиш керак. Айнан, мана шу пешоб оқимини тўхтатган мушак —
эркаклар жинсий фаолияти учун энг зарур мушакдир. Яна уни сийдикнинг охирги томчиларини итариб чиқараётган пайтда ҳам ҳис қилиш мумкин. КД – мушагини фаоллаштириш натижасида бош мияда соғликка фойдали ўзгаришлар юз бериши сезилган.

Шу билан бирга, Кегель машқларини бажариш натижасида, эрекциянинг ҳам кучайиши кузатилади, чунки бунда эрекцияни кучайтирувчи мушаклар ҳам ривожланади.
Кегель машқларини бажариш, айниқса, қуйидаги тоифа кишиларга тавсия қилинади:

• Кам ҳаракат қилувчилар;

• Кўп ўтириб ишлайдиганлар (масалан,офис ишчилари, компьютерчилар, ҳисобчилар, ҳайдовчилар, этикдўзлар ва ҳ. к. );

• Простатитга чалинганлар;

• Эректил дисфункцияси муаммоларига учраган эркаклар;

• Бавосир (геморрой) касалига учраганлар;

• Сийдик ва ахлат тута олмай қолганлар;

• 50 ёшдан ошган барча эркаклар (жинсий фаолиятни меъёрда тутиш ва қариликни орқага суриш учун);

• Жинсий кўрсаткичларини яхшиламоқчи бўлган барча ёшдаги эркаклар ва бошқаларга.
Кегель машқларини амалда бажариш

КД — мушагини машқ қилдиришни бошлашдан олдин, аввало уни сезиш ва топиш керак. Уни топишдан кўра сезиш қийинроқ, чунки, одатда у кўпчиликда бўшашган, ланж, ярим атрофияга учраган ҳолда бўлади. Олдин айтиб ўтганимиздек, сийишни ярмидан тўхтатган пайтда уни ҳис қилиш, шу пайтда анус билан ёрғоқ орасини қўл билан ушлаб кўрса, ўша мушак таранглашганини сезиш мумкин. Айнан, шу мушакни энди машқ қилдириш, ривожлантириш, кучайтириш — бизнинг асосий мақсадимиз бўлиши керак.

КД — мушагини сезиб, уни қандай ҳаракатлан- тиришни ўргангач, кунига уч маҳал 15 мартадан (ёки беш
маҳал 10 мартадан) уни қисқартирувчи ҳаракатлар қилишдан бошлаш керак. Қисқартирганда нафас оламиз, бўшаштирганда нафас чиқарамиз, бурун орқали нафас оламиз. Бунда думба мушакларини қисқартирмасликка ҳаракат қилинг. Бирданига уддалай олмасангиз хафа бўлманг, танангизга ушбу “унутилиб кетган” мушакни “эслаш” учун вақт керак бўлади.

 

Кейин қисқартиришлар сонини ҳар куни иккитадан ошириб бориб, икки-уч ҳафтадан сўнг бир мартада 50 тагача, бир кун давомида 150 тага етказиш керак. Ҳар бир қисқартириш ва бўшаштириш давомийлигини уч сониягача ошириш зарур.
Машқ пайтида қисқартиришлар маромини ўзгартириб туришингиз мумкин, чунки бунда қандайдир алоҳида қоидалар йўқ. Кегель машқларининг ҳар хил кўринишлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчасининг асосий вазифаси КД — мушагини ривожлантиришдир.

Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, ушбу машқларнинг самараси дарҳол сезилмай, тахминан бир ойлардан сўнг билина бошлайди. Шу вақтда уларни тўхтатиб қўйиш катта хато бўлиб, систематик давом эттириш тавсия қилинади. Чунки атрофияга учраган мушаклар энди ўзини тиклаб олган ва машқларнинг ҳақиқий фойдаси ҳали олдинда бўлади.
Қуйидаги машқлар КД — мушагини ривожлантиради, сурункали простатитни даволайди, вақтидан олдин шаҳват тўкилишининг олдини олади.

1. “Жинсий қувватни юқорига кўтариш” машқи
Ушбу машқ эркакларга ҳам, аёлларга ҳам тавсия қилинади.
Машқнинг моҳияти шундан иборатки, КД — мушаги жойлашган оралиқни қисиб, нафас олиш пайти уни юқорига тортамиз.

Бунда пастдаги барча мушакларни ишга тушириб, гўёки анус билан мояклар орасида тўпланиб турган суюқликни юқорига тортиб, орқа мия канали орқали бош мия томон юборамиз. Агар машқ тўғри бажарилса суюқлик эмас, балки совуқ энергия бош
мия томонга оқиб келади. Ушбу қудратли жинсий қувват бош миядан юқори танглайга, ундан тил орқали қизил- ўнгач ва трахеяга, ундан эса қорин аъзоларига тарқалади, уларни қувват билан таъминлаб, соғломлаштиради.

 

Шу сабабдан бу машқ пайти тил доимо юқори танглайга ёпишиб туриши шарт. Акс ҳолда қувват мияда тиқилиб қолиб, бош оғриғига олиб келиши мумкин. Қулай бўлиши учун чаноқ соҳасидаги қувватни суюқлик деб фараз қилинг ва уни орқа миядан осонлик билан кўтарилиб, бош мия орқали танглай ва тилдани каналлардан пастга тушаётганини тасаввур қилинг.
Машқда, албатта қуйидагилар бўлиши шарт: мушакларни қисқартирганда (юқорига кўтарганда)— нафас олиш, бўшашганда — нафас чиқариш.

Ушбу машқни тик турганда, ўтирганда, ётганда, телевизор олдида, жамоат транспортида, машинада, хуллас барча жойда эсга тушганда бажараверса бўлади. Такрорлашлар сони камида етти марта ёки ундан кўп бўлиши керак. Машқ мароми қам анча секиндан жуда тезгача бўлиши мумкин. Ёки бир нафас олишда бир неча марта тез-тез юқорига тортиб, сўнг нафас чиқаришда бўшашиш мумкин. Агар машқни энди бошлаган пайтларда чарчаб қолаётган бўлсангиз, бир неча сония дам олиб, сўнг яна давом эттиришингиз мумкин.

Машқ простата безидаги қон туриб қолиши ва яллиғланиш ҳолатларини йўқотади, сийдик-таносил тизимида қон айланишни яхшилайди, бутун танани ижобий жинсий қувват билан тўлдиради.

 

2. Пешобни тўхтатиш машқи
Ушбу машқ эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам жуда зарурдир. У сийдик-таносил тизимининг ишини фаоллаштириб, жинсий томондан организмни соғломлаштиради. Хитойлик Дао устозлари ким ушбу машқни яхши ўрганса, бир умрга жинсий муаммолардан қутилади, деб ҳисоблайдилар. Бундан ташқари, бу машқ сийдик тута олмасликнинг олдини олади.
Сийиш пайти пешоб чиқиши тезлашганда КД — мушагини ва кичик чаноқдаги барча гуруҳ мушакларини бирданига кескин қисиб, сийдик йўлини тўлиқ ёпамиз, ҳатто томчилаб оқишига ҳам йўл қўймаймиз.

Бу машқда энг асосийси оқимни бирпасда, кескинлик билан, томчилашга ҳам йўл бермасдан тўхтатишни ўрганиш.

Бундай усул билан пешобни тўхтатгач, бир неча сония ушлаб турамиз, кейин эса бўшаштириб, яна уни чиқара бошлаймиз. Сўнг яна бирданига кескинлик билан тўхтатамиз… Ҳар сафар кичик ҳожатга борганда шундай тўхтатишлар уч мартадан етти мартагача такрорланиши лозим. Аввалига машқни бажариш қийин кечиши мумкин, аммо вақт ўтиши билан мушаклар кучга киргач, уни бажариш осонлашади.

 

ПОТЕНЦИЯНИ ОШИРИШ УЧУН ЁРҒОҚ ВА МОЯКЛАРНИ УҚАЛАШ
Ёрғоқ (мояк халтаси) ва моякларни уқалаш минг йиллардан бери шарқ маданиятида эркакнинг соғлигини яхшилаш ва умрини узайтириш учун қўлланиб келинмоқда. Ёрғоқ ва моякларни уқалашнинг фойдалари:

• Жинсий аъзоларнинг қон билан таъминланишини яхшилайди;

• Жинсий аъзолар фаолиятини кучайтиради;

• Сперма ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди;

• Ишлаб чиқарилаётган сперманинг сифати яхшиланади;

• Эякуляция кучи ошади;

• Тестостерон ишлаб чиқариш миқдори кўпаяди;

• Сусайган эрекцияни кучайишига ёрдам беради;

• Фарзанд бўлиш эҳтимоли ошади;

• Эркакнинг умумий соғлиги яхшиланади.

• Иммунитет ошади;

• Асаб тизими иши яхшиланади.
Ёрғоқ ва мояклар қандай уқаланади?

-Биринчи асосий шарт — бирорта уқалаш ҳаракати оғриқни чақирмаслиги керак;

-Жинсий қузғалиш пайдо бўлган бўлса, айниқса эҳтиёткорликни ошириш зарур, чунки бу пайтда оғриқ ҳиссиётларига сезувчанлик камаяди;

-Қўллар иссиқ бўлиши керак. Бунинг учун қўлларни бир-бирига қаттиқ ишқалаш лозим. Қўлларни бошқа йўллар билан, масалан иссиқ сувда ювиб ҳам қиздириш мумкин. Аммо ишқалаганда организмнинг биоэнергияси панжаларда йиғилиб, у уқаланадиган аъзоларга ижобий таъсир қилади;

-Ёрғоқ ва мояклар ҳам иссиқ бўлиши керак. Бунинг учун уқалашдан олдин уларни бир неча дақиқага иссиқ сочиққа ўраб қўйиш мумкин. Иссиқда ёрғоқ ҳам бўшашади;

-Уқалашни ҳар хил усулларда, масалан силаш, чўзиш, айлантирувчи ҳаракатлар, секинлик билан уриб қўйиш ёки қисиш ва ҳ. к. йўллар билан амалга ошириш мумкин. Асосий мақсад — оғритмасдан моякларнинг чигилини ёзмоқ, мулойим қилмоқ, эзиб қориштирмоқ, юмшатмоқ. Масалан:

• Мояк халтасининг остки қисмини бош ва кўрсаткич бармоқлар ёрдамида ушлаб, эҳтиёткорлик билан ёрғоқни пастга 8-10 марта тортасиз;

• Кейин бир қўл билан мояк халтасининг остки қисмини ушлаб туриб, иккинчи қўл билан равон, силлиқ ва айлантирувчи ҳаракатлар ёрдамида моякларни уқалаш;

• Олдинги пункдаги ҳаракатлар жараёнида вақтивақти билан тухумчаларни оғритмасдан, секин-секин уриб қўйиш мумкин;

• Яна ўша жараён вақтида моякларни оғритмасдан, эҳтиёткорлик билан эзиб-эзиб қўйиш мумкин. Умуман, соғлиқни бир маромда ушлаб туриш учун эркаклар ҳар куни 30 ёшида 30 марта, 40 ёшида 40 марта, 50 ёшида 50
марта ушбу ҳаракат (эзиб қўйиш)ни қилиши тавсия қилинади;

-Уқалашни беш дақиқадан бир соатгача давом эттириш мумкин ва бунда ҳар ким ўзига қулай бўлган бошқача ҳаракатларни ҳам ўйлаб топиши мумкин;

-Профилактика мақсадларида ёрғоқ ва моякларни ҳафтада уч марта уқаласа етарли. Агар бирор фаолиятни яхшилаш (масалан, ёмон эрекцияни тиклаш ёки тестостерон миқдорини ошириш) учун бўлса, ҳар куни уқалаш мумкин;

-Ушбу машқларни тугатишдан олдин яна бир-икки дақиқа вақтни закарни уқалашга, ҳам сарфлаш тавсия қилинади. Бармоқлар билан ҳар хил ҳаракатлар ёрдамида олатнинг ғорсимон таначаларида қон айланишини яхшилаш самарали ҳисобланади.

Айрим бир ҳаракатлар пайтида, маълум бир жойларда оғриқ сезилиб қолиши мумкин. Шарқона услублар китобларида айтилишича, ушбу оғриқли соҳаларда ҳаётий қувват ва қон яхши айланмайди. Бундай жойларни янада секинроқ, аммо узоқроқ вақт уқалаш керак.

 

Бир неча кунги уқалаш машқларидан сўнг ушбу муаммоли жойлар бутунлай йўқолади.
Диққат! Сийдик-таносил тизимининг айрим касалликлари (масалан, орхит)да мояк халтаси ва моякларни уқалаш қатьиян таъқиқланади! Агар ушбу тизимда бирор хил касаллик бўлса, аввал мутахассисшифокор билан маслаҳатлашиб олиш зарур.

(Visited 4 214 times, 9 visits today)

Related posts