Stenokardiya

СТЕНОКАРДИЯ — «КЎКРАК ҚУРБАҚАСИ»МИ?
Халқ ўртасида шундай ном олган стенокардия хозирги кунда юракка катта ташвиш келтирувчи жиддий дардлардан бири ҳисобланади. Асосий сабаби юрак мускулларида қон таъминлаш ёмонлашади.

Қачонки, юрак мускуллари қон билан ёмон таъминланар экан, томирлар торайиши, қон томирларда лахта бўлиб ивиб, қон оқишининг секинлашуви рўй беради, узоқ вакд мускулларнинг таранглашуви эса инфарктни келтириб чиқаради.

Шунинг учун касалликни хуружидан кейинги хуружни кутиб ўтирмасдан, унинг олдини олишнинг барча чораларини кўриш лозим.

 

Гиёҳлар билан даволашни сайр, гимнастика билан уйғунлашириш, ортиқча холестеринсиз пархезга амал қилиш юрак холатини анча яхшилашга ёрдам беради, бир қанча жиддий муаммоларнинг келиб чиқишининг олдини олади.
Бунинг учун қуйидаги маслаҳатларга қатъий риоя қилсангиз, кифоя:

 

1.    Мабодо хуруж рўй берса…
Стенокардия хуруж қилиб қолса дархол нитроглицерин қабул қилинг, бу дори, агар аввалдан стенокардиядан азоб чекаётган бўлсангиз, доим ёнингизда бўлмоғи лозим.

 

Агар бу ёрдам бермаса, инфаркт миокарднинг олдини олиш учун дарҳол «Тез ёрдам» чақиринг. Агар сизнинг юрагингизда оғриқ пайдо бўлса, ўзингизда нитроглицерин бўлмаса, тозаланган кичикроқ саримсоқ тишчасини енг. Дори- дармон бўлмаганда саримсоқ бир маротабалик шифо воситаси сифатида жуда яхши фойда беради.

(Visited 1 392 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!