Sportchilar uchun

Sportchilar uchun

Sportchilar uchun O‘simlik oqsillari asosidagi sport proteinlari — eng yaxshisini tanlash uchun amaliy tavsiya.

Ўсимлик оқсилидаги протеин

Sportchilar uchun Кўпчилик спорт протеинлари сут зардобидан тайёрланади. Агар сиз қандайдир сабабга кўра одатдаги протеинни истеъмол қила олмасангиз, сизга ўсимлик протеинлари ёрдам беради.

Ўсимлик оқсилидан олинадиган спорт протеинининг хом ашё манбаи сифатида кўпинча дуккаклилар (соя ва нўхат) хизмат қилади, лекин гуручдан ёки ҳатто наша ўсимлигидан олинадиган протеинлар ҳам учрайди. Бу мақолада биз бундай протеинларнинг яхши ва ёмон томонларини кўриб чиқамиз.

Ўсимлик протеинларининг яхши ва ёмон томонлари

Афсуски, ўсимлик оқсилидан олинадиган протеинларнинг бирдан-бир яхши томони унинг таркибида лактоза ёки ҳайвонлардан олинадиган бошқа моддалар йўқлиги ҳисобланади. Бошқа ҳамма томондан — баҳосидан тортиб то мазасигача у сутдан олинадиган зардобли протеинга ён беради.

Бундай протеинни тайёрлаш жараёни — сутдан кўра ўсимлик манбадан оқсилни “тортиб олиш”нинг жуда мураккаблиги асосий муаммо ҳисобланади.

Сояли протеин

Вегетарианлар учун бир қатор оқсилли қўшимчалар тайёрлашда соя донлари ўзига хос хом ашё ҳисобланади.

Соя еркакларда тестотерон миқдорини камайтирмаслигига қарамасдан, сояли протеин барибир кўплаб — тўлиқ бўлмаган аминокислотали таркибдан тортиб то ҳазм бўлиш тезлигининг жуда пастлигигача бўлган камчиликларга ега.

Нўхатли протеин

Нўхатнинг соядан асосий фарқи мазкур маҳсулотнинг таркибида ёғнинг анча камлигидир, бу уни йўқотишда кимёвий жараёнларнинг камроқ бўлишини англатади.

Нўхатли протеиннинг бирдан-бир камчилиги унинг ўзига хос мазаси ҳисобланади. Спорт овқатларини ишлаб чиқарувчилар нўхат таъмини яшириш учун анча кўп тер тўкишларига тўғри келади — айнан шунинг учун нўхатли протеиннинг қайси тури сизга кўпроқ манзур бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Гуручли протеин

Аминокислоталарнинг тўлиқ бўлмаган кўринишини ҳисобга олганда, гуруч кўпинча ўсимликлар протеинининг иккинчи даражали таркибий қисмларидан бири сифатида ишлатилади.

Хулосавий тавсиялар

Ўсимликлардан олинадиган протеинларнинг енг яхшиси нўхатли ҳисобланади — лекин у ҳам ҳатто ўртача зардобли протеинга ён беради. Унинг ҳазм бўлиш тезлиги казеин билан бир хил бўлса ҳам, нўхатли протеинни машқлардан кейин истеъмол қилиш фойдасиз бўлиб чиқиши ҳам мумкин.

Бундай протеинларнинг нархи жуда қимматлигини ҳисобга олиб, ўсимлик протеинларидан кўра таркиби оқсиллардан иборат бўлган одатдаги озиқ-овқатларни истеъмол қилган яхшироқ деган хулосага келишимиз мумкин.

Манба: Рамблер Wеекенд

 

 

(Visited 683 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!