Sochlar

Sochlar

Sochlar ўстириш учун маслахат…!!!<<ўқинг фойдалик>> Соч ҳам бир ҳусн, айниқса миллийлик уфуриб турадиган ўзбекона гўзал қизларнинг гўзаллигида узун, қалин, соғлом сочларнинг ўрни бўлакча.

Сочларига қандай парвариш қилишни фойдали ва оддий усулларни қидираётган гул қизларжонларга йенгиллик яратиш мақсадида сочлар парвариши ҳақида мазмунли мақола тайёрлашга ҳаракат қилдик. •

Сочингизни юваётганда мазкур қоидага амал қилишга одатланинг: соч ювишда сув ҳарорати 35-45 даража оралиғида бўлиши лозим.

Сочлар қанча ёғли бўлса, сув ҳарорати шунча паст бўлиши керак. Кўпчилик аёлларимиз еса аксинча сочларини бошни куядиган даражада иссиқ сувда ювишади. Сочингиз жилвакор бўлиши учун уларни ювиб бўлгач, 1 литр сувга 1 чой қошиқ сирка ёки лимон кислатаси қўшилган сувда чайинг. •

Ўта қазғоқланган, шунингдек тез тўкилувчи сочларга даво сифатида янги карам шарбати бошга едиртириб сурилади.

  • Бундай холларда дарров учи томондан кесиш керак. Гуллаганда ўсиши хам бироз секинлашади ва нурсиз бўлиб қолади.
  • Сочларингиз гўзал бўлишни истасангиз, тановул қилаётган маҳсулотларингизга аҳамиятли бўлинг.
  • Сочлар тўкилишига қарши марганес яхши фойда беради. У — дуккакли маҳсулотлар, олма, олҳўри, салат барглари, селдерей, қорағат (смородина), лавлаги, бақлажонда бўлади.
  • Кремний сочларни «гуллаши», синишидан асрайди. Нон, бодринг, қовоқча, помидор, редиска кремнийга бой.
  • Қазқоқдан қутилишни истаганлар учун еса олтингугурт керак. Тухум сариғи, саримсоқ пиёз, пиёз, денгиз маҳсулотлари олтингугуртга бой.
  • Тезда ёғланиб кетаверадиган сочларга ханталли қўлбола шампун яхши натижа беради.
  • Бунинг учун икки литр илиқ сувга бир ош қошиқ хантал кукунини соласиз ва шу аралашмада сочлар ювилади. Бундай шампунни қўллагандан кейин сочларни нохуш ёғланишидан анча вақтгача халос бўлинади.
  • Лондонлик мутахасисларнинг айтишич, калта сочлар учун 6 мл (1 чой қошиқдан бироз кўп), ўртача узунликдаги сочлар учун 8 мл (1,5 чой қошиқ), узун сочлар учун еса 10 мл (1 ош қошиқ) шампун йетарли.

Уни сочларга бир текис суртиб, сўнгра айланма ҳаракатлар билан кўпиртириш лозим. Шампунни бошда ортиқча ушламанг, бундан сочлар оғирлашиб қолади. Сочни шампун билан ювгандан кейин бир неча марта илиқ сувда чайинг.

Сўнгра соч илдизидан бир сантиметр юқоридан бошлаб, унга балзам ёки кондицанер суртинг. Сочларингиз саломат ва гўзал бўлишини истасангиз, уларга мос келадиган шампун танлашингиз зарур.

Масалан, қуруқ сочларга мўлжалланган шампун таркибида парваришловчи воситалар бор. Ёғли сочларга мўлжалланган шампунларда еса ёғ ажратилишини назорат қилувчи қўшимчалар бўлади. Бирор бир шампунни ишлатганингиздан кейин бошингиз қичишса, у сизга мос келмайди.

  • Соч ювишда шампун ўрнида куйидаги табиий воситалардан фойдаланиш мумкин: Қадимдан қўлланиб келинган восита – қатиқ хақиқатдан хам сочга жуда фойдалидир. У соч толаларида узига хос қобиқ хосил қилиб, уни турли зарарли таъсирлардан химоя қилади, озиқлантиради. Қатик сочга 20 – 30 дақиқага суртилиб, сўнг шампун билан ювилади.
  • Тухум хам соч ювишда ажойиб воситадир. Унинг таркибида барча фойдали аминокислоталар мавжуд Ишлатишдан олдин озгина или к сувда купиртирилиб, сочга суртилади.

 

  • Тухум купиртирилиб, 1 чой қошиқ спирт ва бир – неча томчи лимон шарбати қушилади. Аралашма бош терисига ва соч толаларига суртилади. Бу восита ёгли сочлар учун тавсия қилинади.
  • Сочни мунтазам равишда озиқлантириш унинг яхши усишига шароит яратиб, унинг жилвакор, соглом булишини таъминлайди. Бунда қуйидаги соч никобларидан фойдаланишингиз мумкин: Сабур никоби: 1 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ сабур (алое)
  • Шарбати, 1 чой қошиқ қирричдан утказилган саримсоқ(чеснок) ва тухум сариги. 20 дақиқага суртилади. Бу никоб ёғли сочлар учундир. • Асалли никоб: 2 чой қошик асал, 2 та тухумнинг сариги ва озгана канакунжут мойи. Бу ниқоб соч тукилишида, казгокда яхши самара беради. 40 дакикага суртилади.
  • Витаминли никоб: 1 та тухумнинг сариғи, 1 ош қошиқ усимлик мойи ва бир – неча томчи А ва В витаминлари қушилади. 30 – 40 дақиқадан сунг ювиб ташланади.
  • Картошкали ниқоб: хом картошканинг 2 ош қошиқ шарбати, 2 ош қошиқ сабур шарбати ва 20 гр. асал. Аралашма соч илдизларига уқалаб суртилади ва 2 соатга иссиқ қилиб уралади. Бу никоб соч тукилишида қулланиб, хафтада 2 марта фойдаланиш лозим.
  • Конякли ниқоб: 4 ош қошиқ асал, бир рюмка коняк, 1 та тухум сариғи. Бир хил масса хосил булгунча купиртирилади. Сунг 25 дақиқага иссиқ қилиб ураб қуйилади. Бу ниқоб сочларга чиройли жило беради.
  • Зайтун ниқоби: иситилган зайтун мойига 1 чой қошиқ лимон шарбати, тухум сариги ва бир – неча томчи А витамини қушилади. Илик аралашма сочларга, бош терисигасуртилиб, 1 – 2 соат давомида ушланади. Курук сочга ега қизларга бу ниқобдан фойдаланишлари мумкин.

СОCҲЛАР ПАРВАРИСҲИ

Кўп аёллар мода ва гўзаллик орқасидан қувишда баъзан шошқалоқлик билан иш кўрадилар. Бу кўпроқ сочларга боғлиқ бўлади. Гўзал аёлларимиз ўзига хос соч турмаклари билан атрофдагиларни ҳайратга солмоқчи бўлиб, соч толаларига зиён йетказадилар.

Сочни бўяш, кимёвий йўл билан жингалак қилиш, юқори ҳароратда термо асбоблар ёрдамида сочни турмаклаш, таранг ва сифациз резинка ва соч тўғнағичлар тақиб  юриш – буларнинг ҳаммаси сочнинг кўриниши ва соғломлигига салбий таъсир кўрсатади.

Натижада соч ранги хира тортиб, “похол уюми”га ўзшаб қолади, ҳаддан ташқари қуруқ ва  синувчанлиги кузатилади. Уй шароити ва гўзаллик салонларида сочни қандай парвариш қилиш ва унга жозибадорлик бахш етиш ҳақида МедАбоутМе ҳикоя қилади.

 

Сочлар гўзаллиги: қуруқ ва синувчан сочлар. Сочларнинг қуруқ ва синувчан бўлиши,  теридаги ёғларнинг йетарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги асоратидир.

Бу кенг тарқалган сабаблардан бири бўлиб, соч учининг гуллаши,  бошда қазғоқ ва бошқа тери касалликларининг пайдо бўлиши,  соч тўкилиши  каби қўшимча белгилар билан характерланади. Соч синувчанлигининг иккинчи, тез-тез учраб турадиган сабабларидан бири сифациз ёки таркиби кўплаб кимёвий компонентлардан иборат бўлган косметик воситалардан нотўғри фойдаланишдир.

Соч синувчан ва мўрт  бўлишига яна бир сабаб уни нотўғри ювишдир.  Сочлар жилосизлиги ва мўртлигининг яна бир сабаби ички касалликлар. Кўпинча, сочлардаги ўзгаришлар ошқозон-ичак фаолияти бузилиши; антибиотик ва бошқа дори воситалари таъсирида келиб чиққан гормонал ўзгаришлар; темир моддаси йетишмаслиги натижасида юзага келган камқонликдан келиб чиқади.

Қаттиқ ҳаяжон, тушкунлик,  тинимсиз ишлаш, мунтазам уйқуга тўймаслик ва норасионал овқатланиш ҳам сочларнинг мўрт бўлиши ва синишига олиб келади.

Касалликларнинг олдини олиш – соғлом ва гўзал сочлар гаровидир. Сочларни аъло даражада сақлашнинг енг самарали усули – бу касалликларнинг олдини олиш. Сочлар синмаслиги учун нима қилиш керак? Биринчи навбатда кун тартиби ва овқат расионингизни кўриб чиқинг. Кунни шундай ташкил етиш керакки, чарчоқ ва тушкунликлардан холи бўлсин.

 

Овқат таркибига кўпроқ сабзавот, кўкат ва мевалар қўшиш тавсия етилади.  Сочлар парваришида асосий еътибор косметик воситалар танловига қаратилади. Шампун, балзам ва  саноатда ишлаб чиқарилган ҳар турли ниқобларнинг табиийларидан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Турли бўёқлар, қўзғатувчанликни оширувчи моддалардан фойдаланманг.

 

Қуруқ ва мўрт  сочлар учун ўсимлик ёғи ва витаминлардан иборат таркибида сулфат бўлмаган шампунлар тавсия етилади.

 

Сочлар жилосини сақлаш учун термо асбоблар (плойка, соч текислайдиган ва фен), аммиакли бўёқлар билан бўяш ва бош кийимсиз очиқ қуёш остида узоқ қолиб кетишдан сақланиш лозим. Сочларни соғлом асрашда  ёғоч ёки пластик тароқдан фойдаланишингиз мумкун, металл тароқлар еса нафақат сочга, балки бош терисига ҳам зиён йетказади.

 Сочни мустаҳкамлаш рецептлари. Сочни мустаҳкамлаш рецептлари жуда кўп бўлиб, ҳар ким ўзига мос вариантни танлайди. Аввало, сабабини билиш учун мутахассисга мурожаат қилиш керак.

 

Текширувда ташқи белгиларга қараб, трихолог қисқа муддатларда соч мўртлигига барҳам бериш учун бир қатор косметик воситалар ва салонда даволаниш тадбирларини танлаб беради. Бунда витаминлар, ўтлар екстрактидан иборат махсус доривор бирикмалар соч илдизларига суртилади.

Сочларни фақат салондаги муолажалар билан емас, балки уй шароитида ҳам махсус ниқоблар ёрдамида мустаҳкамлаш мумкун. Масалан, қатиқдан тайёрланган ниқоб. Қатиққа Б гуруҳидаги витаминлардан ампулада солинади, 5-7 марта қўллангандан сўнг соч ўз ҳолига келади.

Қатиқли ниқобнинг самарадорлигини ўсимлик ёғи (кастор ёғи, зиғир ёғи, зайтун ёғи) ошириши мумкун. Улар сочни намлантиради, қуруқликни йўқотиб, сочга жило беради. Соч толаларини тиклашда асалли ниқоб ҳам фойдали. Албатта табиий ва сифатли асалдан фойдаланиш лозим. Бунга қўшимча сифатида ўша ёғлар, витаминли ампулалар ва сут керак бўлади.

Сочлар ва тирноқлар
Аслида, бу тирик тана аъзолари емас, аммо бу борада аёлларнинг фикрлари ўзгача, яъни уларнинг тирноқ ва сочларига қанча пул сарфлашларини ҳисобласангиз ҳайрон қоласиз.

  1. Юздаги туклар тананинг бошқа жойдагиларга нисбатан тезроқ ўсади.
    12. Кун ора инсон ўртача 60 – 100 соч толаси йўқотади.
    13. Аёл кишининг соч диаметри еркак кишиникига нисбатан 2 марта кичикроқ.
    14. Инсоннинг бир соч толаси 100 г га яқин юкни кўтара олади.
    15. Ўрта бармоқдаги тирноқ бошқа бармоқдаги тирноқлардан тезроқ ўсади.
    16. Шимпанзе танасининг 1 см квадрат қисмидаги туклар сони инсон бошининг 1 см квадрат қисмидаги соч толалари билан тенг миқдорда екан.
    17. Малла сочли одамларда бошқа тусдаги сочли одамларга нисбатан соч толалар сони кўпроқ екан.
    18. Қўлимиздаги тирноқлар оёқлардаги тирноқларга нисбатан 4 марта тезроқ ўсади.
    19. Инсон сочининг ўртача умр давомийлиги 3-7 йил ҳисобланади.
    20. Сезиларли кал бўлиш учун сочларни ярмини олиб ташлаш керак бўлади.
  2. Инсон сочи доимий янгиланиб туради.

 

 

(Visited 3 607 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!