SIGIR BURJI

SIGIR BURJI

SIGIR BURJI СИГИР (УД) – САВР ЮЛДУЗЛАР БУРЖИ
21 апрель -21 май оралигида тугилганлар. Венера сайёраси бошҳаради. Мизожини белгиловчи унсур – тупроҳ. Тимсоли – ҳукиз. Буржига хос ранг – ҳаворанг, лимон ранги, оҳ, яшил еа сирен ранглари. 2,4,6 – бахтли раҳамлар саналади.


Савр юлдузлар буржи тўғрисида кўплаб қадимги манбаларда сўз юритилади. Саврнинг Ь си – Альдебаран (Аль-дебаран) – улкан қизил юлдуздир. Савр буржида кўплаб юлдузлар тўплами жой олган. Альдабаран Гиад юлдузлар гуруҳининг энг ғуж жойида жойлашган. Савр юлдузлар буржида 1034 йилда содир бўлган портлаш оқибатида ўз куввати билан учинчи космик «радиостанцияши ташкил қилувчи янги юлдузлар пайдо бўлиб, денгиз қисқичбақасисимон туманликни қосил қилган.

Бу туманлик марказида юлдузлар портлаши оқибатида ҳосил бўлган 16-катталикдаги юлдузча – Пульсар (даврий радионурланишлар тарқатиб турувчи коинот объекти) ажралиб туради.


Савр буржида туғилганларнинг ижобий жиҳатлари: қатьиятли, сабот-матонатли, барқарор ва ишончли. Ҳузур-ҳаловатни севади, мусиқани, санъатни ёқтиради. Бирор ишга шошилмай, мулоҳаза қилиб киришади. Меҳнатсевар, мустақил, дадил, жасур, журъатли, иккиланмайдиган ва мард бўлади.

Салбий жиқатлари: қайсар, керагидан ортиқ дабдабани, маишатни ёқтиради. Ўзи содда-ю, бироқ ишни имиллаб бажаради.
Жисмоний тузилиши: бир оз тўладан келган, томоқ оғриғи, юрак оғриғига тез-тез чалиниши ва бунинг оқибатида унда геморрой, чипқон, ревматизм каби касалликлар келиб чиқиши мумкин.

Апоплек сия(мияга қон қуйилиши ёки мия қон томирларининг беркилиши натижасида хушдан кетиш ёки фалаж бўлиш) касаллиги шу белги билан боғлиқдир. Ушбу белги остида туғилганлар бақувват бўлсалар-да, кутилмаган зарбадан тўсатдан оламдан ўтиш ҳоллари учраб туради. Шунинг учун улар ўзларини доимо муҳофаза қилишлари ва эҳтимол тутилган ташқи зарбадан йироқ юришлари зарур. Томоқ, оёқ ва бе- лини шамоллашдан эҳтиёт қилмоғи лозимдир.

Чун- ки танасининг бу қисмлари энг таъсирчан ва заиф бўлади. Юрак ва буйрак оғриғи эса кўпроқ уларнинг кам ҳаракатланиши туфайли содир бўлади. Шунинг учун улар кўпроқ ҳаракат қилишлари ва очиқ ҳавода сайр этишлари зарур. Худо кўрсатмасин, бирор касалликка чалинса, секин тузаладилар.

Савр буржида туғилганлар табиатан пассив бўлиб, ўзини кўрсатишга интилмайдилар, камдан-кам асабийлашадилар. Иштаҳадан нолимайдилар ва овқат танламайдилар. Қайсар бўлсалар-да, буни тан олмайдилар. Улар кўпроқ эътиборли, юқори лавозимдаги кишилар билан яқин муносабатда бўлишга интиладилар.

Савр буржи остида туғилганлар пул топишга ўч бўладилар. Аммо улар шунга эътибор беришлари лозимки, пул, бойликка эга бўлиш учун тамагирликка йўл қўйсалар, бунинг оқибатида обрўсизланишга учрайдилар. Уларнинг худбинликка мойиллиги бор. Ўз яқинларига ҳотамтойлик қилишга одатланмаган. Ҳамма нарсага ўзи эгалик қилишга интилади. Савр ўзига ҳузур-ҳаловат яратишни хуш кўради.

Ранглар ичида ҳаворанг ва атиргул (оч пуштига яқин), яшил ва жигаррангни кўпроқ ёқтирадилар.

Савр буржнда Уд белгиси остида
туғилган эркаклар
Уд белгиси остида туғилган эркаклар қайсар, хотиржам ва қаноатли, бироқ инжиқ, сусткаш ва эҳтиёткор бўладилар. Қовға (Сув қуювчи) белгиси остида туғилганлардан фарқли ўлароқ, хаёлпараст, романтик эмаслар. Ўз яқинларига меҳрибон ва юмшоқкўнгилли бўладилар. Улар турмуш ўртоғи- га нисбатан эътиборли бўлиб, унинг кийинишига, пардоз-андозига жид дий аҳамият беради. Бу белги остида туғилган эркак оиласи учун зарур неъматларни муҳайё қилади.

Шунингучун Удлар билан турмуш қурмоқчи бўлган қизлар, аёллар бўлажак оилангизда таъминот яхши бўлишига ишонаверинг.
Уд эркак оилада аёлларнинг баланд товушда бақириб-чақиришларини, ўзига нисбатан қўполлик қилишларини ёқтирмайди. Ҳақ бўлсангиз ҳам унинг шахсиятига тега кўрманг.

Шўх, эркин аёллар унга мос келмайди. У билан бирга бўлмоқни истасангиз, бир гапдан қолиб, «тилингизни тийиброқ» юришингиз, кўп безовта қил- маслигингиз керак. Шунда унинг сизга нисбатан меҳрибонлиги ортади, ундан кўра юмшоқкўнгил ва сабрли инсон бўлмайди.

Уд эркак ишда ишчан, уйда эса ялқовдир. Агар дам олаётган бўлса, яхшиси уни ўз ҳолига қўйганингиз маъқул. Уйда унинг учун тинчлик ва осойишталик бўлиши даркор. У сизни соф кўнгил билан оташин севади.

Уд белгиси остида туғилган эркак билан яқин муносабатда бўлаётган аёллар ўзларини навқирон, гўзал ва тўла муҳофазаланган ҳис қиладилар. Табиатан у ўз пешонасига битилган аёлни бахтсиз қилиб қўймайди, нотавон, камситилган ҳолатга туширмайди.
Ўз ҳаёти давомида у кўплаб аёллар билан учрашади. Аммо бу аёллар борасида у сон кетидан кувади, дегани эмас. Жинсий муносабатда ҳам у сон кетидан қувмайди. Унга тўла эркинлик, мустақиллик ва анъанавий қоидаларга бўйсунишни истамаслик хос.

Давраларда жонли, ўткир зеҳнли, ҳозиржавоб бўлиб, қизиқиш доираси кенг. Зўрлик билан ҳеч нарса қилмайди. Беибо, шаънини оёқости қилувчи, ахлоқсиз аёллар билан ҳеч қачон муносабатда бўлмайди.
Савр буржида туғилган аёл(қиз)лар Зуҳро (Венера) сайёраси Савр буржида туғилган аёл (қиз)ларга ажойиб иффат ва нафосат бахш этган. Уларда чиройли буюмларга, гулларга, кийим-кечак ва безакларга қизиқиш каттадир. Ўз нафосатлари билан хушторларини лол қолдирадилар. Аёлларга хос барча сифатлар уларда мужассам.

Савр буржида туғилган аёл(киз) жуда юқори ҳиссий қобилиятга эга бўлса-да, табиатан хотиржам, босиқ бўлади. Ўткир мушоҳадали, иродаси кучли бўлиб, ўзини бошқалар олдида яхши тута билади. Аммо ташқи таъсир оқибатида ўз меъёридан чиқса борми, ҳар қандай эркакни саросимага солиб қўя олади. Бундай ҳолат унинг ҳаётида камдан-кам содир бўлади.
Бу аёллар ҳар бир идора учун ҳақиқий топилмадир. Уларнинг овози майин, хотиржам, назокатли, бошқаларга керакли маслаҳатлар бера оладиган, бир оз тўла бўлса ҳам келишган, ҳаракатлари нафисдир.

Ҳақиқий, мард эркакларни ёқтиришади. Рашк бобида Қўй, Арслон белгилари остида туғилганлардан фарқ қилиб, бир оз босиқроқ бўлади.

Фалсафий, назарий масалалар уларни кам қизиқтиради, кўпроқ амалий фаолият билан шуғулла надилар.
Оилада бу аёллар яхши пазанда ҳисобланади. Ўз фарзандларига меҳрибон ҳамда талабчан бўлиб, уларни етаклаб юришни ёқтиради.

Савр буржида туғилган аёл ўзига ёқмаган кишини хафа қилмайди, лекин уидан узоқроқ юради. Ўз душманларига бефарқ бўлиб, дўстларига содиқдир. Тўғри ва содда фикр юритади. Оилада эр учун ишончли таянч ва ҳамдард бўла олади. Ҳар қандай қийинчиликларни бирга бартараф қилишга тайёр туради. Меҳмондўст, у билан мулоқотда бўлганларда яхши таассурот қолдиради.

Бу белги остида туғилган аёл(қиз)ларнинг ортидан қувиш, уларга хушомад қилиш, ҳавасини келтиришга интилиш ёки ззфлаш бефойда. У фақат ўзи ёқтирган кишисини танлайди ва чуқур ҳиссий кечинмаларни фақат у билангина баҳам кўради. Бошқа эркаклар билан эса совуқ муносабатда бўлади, ўжар ва илтифотсиздир. Инжиқ ва талабчан бўлиб, унинг бу характерига анча-мунча эркак кўника ол- майди.

У билан яқин муносабатда бўлиш учун катта сабр-тоқат ва чидам талаб қилинади.
Бирон эркакни ёқтириб қолса, унга зўр эҳтирос билан лаззат бахш эта олади. Бунда унинг фақат битта шарти бўлади: ёққан кишиси уни тўла бошқармаслиги, эркини кўпроқўзига бермоғи лозим. Ўз танига юксак маҳоратли кишилар учун ноёб қурол сифатида қарайди. Жинсий мзшосабатни узоқ давом эттиришни севади. Доли-ғулига келганда ўзини тўла эркин қўйиб, туйғусини очиқ изҳор эта олади, лаз- затланаётганини, ҳуззф қилаётганини яширмайди ва бир неча қун давомида згнинг таъсирида юради ҳам. Ҳамал буржида Қўй белгиси остида туилган аёлларга хос бўлган содда ва қўпол ҳирсий муносабат згнинг учун бегонадир.

 

Савр буржи остнда туғилган болалар

Бу болалар ўз табиатига кўра қатъиятли, тиришқоқ, ҳушчақчақ, гапга кирадиган, юмшоқкўнгил – қисқаси, ажойиб болалардир. Санъатга, айниқса, мусиқага қизиқадилар. Аммо бола бу фазилатлар- га эга эканлиги учун ундан бутунлай хотиржам бўлмаслик керак. Кутилмаганда у жуда қайсар ва ўжар бўлиб қолиши ҳеч гапмас. Масалан, у мактабга бормайман, ўқимайман, деб қайсарлик қилиши мумкин (кўпинча бундай қол 9-синфдан сўнг ёки ўрта мактабни тамомлаб, келгусида ўқишни бошқа ўқув юртларида давом эттириш масаласи кўндаланг бўлганда содир бўлади).

Бол£1га бақириб-чақириш, уни бир ишни қилишга зўрлаш бефойда. Агар унга бирон нарса ёқмаса, ўз билганидан қолмайди. Ундаги одиллик, ҳақгўйликка асосланган ҳолда унинг бундан кейинги режасини хотиржамлик билан тинглаш ва асосли маслаҳат бериш лозим.

Шўни яхши билингки, Савр буржида туғилган болалар бирон-бир қарорга келса, уни амалга оширмай қўймайди ва ўз қарорини осонликча ўзгартирмайди ҳам. Унинг характери шундай.

Уд белгиси остида туғилган болаларга хос бир ҳу- сусият шуки, улар бошқа болаларга нисбатан сусткаш бўлиб, шошилмасдан, имиллаб иш қилишади. Сизнинг назарингизда, у бирон ишни ёки буторган вазифангизни жудаузоқ, сусткашлик билан бажараётгандек туюлса-да, аслида бу унинг «ёмон»лиги, нўноқлиги туфайли эмас. Гап шундаки, Савр буржида туғилган болалар

Пари ва Така белгисида туғилган болалар каби бирон ишни ёки вазифани шошил- масдан, асосли қилиб ва қунт билан бажаришади. Шуни ёдингиздан чиқармангки, шошма-шошарлик,
чаққонлик улар табиатига ётдир. Ўзингиз чаққон ва «тез» бўлсангиз ҳам бу белги остида туғилган боланинг юқорида кўрсатилган аломатлари билан муроса қилишингизга тўғри келади. ,

Баъзан ўқитувчилар, ота-оналар бу буржда туғилган болаларни сусткашликда, имиллаганликда ноҳақ айблайдилар. Зеро, бунда уларнинг айби йўқ. Агар уни шоширсангиз, бу унинг рзқиятига салбий таъсир кўрсатади. Асабини қўзғайди. Натижада, унинг бошқа ижобий жиҳатларига ҳам зиён етади.

Уд белгиси остида туғилган болалар Пари ва Така белгисидаги болалар каби ўз ҳаётидаги ўзгаришлардан кучли таъсирланадилар. Улар ота-оналарига, уйига, атрофидагиларга жуда боғланган бўлади. Уйдаги шарт-шароитнинг ўзгариши уларнинг асабига салбий таъсир қилади ва янги шароитга, тартиб-қоидага қўникиши қийин кечади. Янги уйга, мактабга, синфга, янги ўртоқларга кўниккунча анча азият чекади. Унинг учун эски таниши, ўртоғи нотаниш кишидан афзалроқдир.

Ушбу буржда туғилган фарзандингиз яхши маълумот олишига, маданиятли киши бўлиб етишишига катта эътибор беринг ва бу йўлда меҳнатингизни аяманг. Фақат шундагина у ейиш-ичиш, яхши кийиниш каби оддий эҳтиёжларини қондиришдан ташқари мусиқа, илм устида ишлаш, юксак ақл-заковат эгалари билан суҳбатлашиш, санъат билан шуғулланиб, ундан завқ олиш, руҳланиш каби нозик инсоний туйғулардан баҳраманд бўлади.

Савр буржида туғилган фарзандингиз томоқ оғриғига, бўппн оғриғига чалиниши мумкин. Бундан ташқари, кўп овқат ейиши оқибатида қорни оғриши, қони айниши мумкин. Бундай касалликларга чалинишининг олдини олиш учун боланинг овқатланиш тартибини назорат қилишингиз ва шамоллашдан эҳтиёт этиш зарур.

(Visited 800 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!