Гижжа кон шистозомалар

Spread the love

Гижжа кон шистозомалар

Гижжа кон шистозомалар Шистозомалар иссиқ мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, одам ва ҳайвонларда учрайдиган касалликдир. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, 200 миллиондан зиёд киши шистозома туридаги қон сўрувчилардан азоб чекар экан.

Сўрувчилар одам ва ҳайвонларнинг қорин ичи, ичак, жигар ва қовуқ қон томирларида текинхўрлик қилади. Қурт қўйган тухумлар бу органларга оғир шикаст етказади. Тухумларнинг бир қисми ичак, қовуқ деворлари орқали ўтиб, ахлат билан бирга ташқарига чиқади.

Агар улар сувга тушиб қолса, тухумлардан личинкалар, яъни ингичка ўсимталар билан қуролланган мирацидийлар чиқади. Деярли кўзга кўринмас бу личинкалар шароитни чамалаб кўриб, қурбон топиш мақсадида излана бошлайди. Қориноёқли молюскаларни учратиб, уларнинг танасига дарров кириб олиб, жигарга ўтади ва церкарийлик давригача ўша жойда ривожланади. Церкарийлар молюскалар танасидан чиқиб, сувда яшай бошлайди.

Одам чўмилаётган ёки сувда ишлаётган пайтида унга церкарий юқади. Сузиб юрган личинка бош безлари билан қуролланиб олади ва сувдаги одамнинг терисига унинг “сезгичи”ёпишиб, терисининиг ичига киради ва қон айланиш системасига ўтади. Аичинкалар қон томирлари, жигар, ичак ва қовуққа ўтгач, етук қуртга айланади. Шистозомаларнинг узунлиги салкам 1-2. см бўлиб, иккита сўрувчи – ёпишиб турувчи орган билан қуролланган бўлади.

 


Бу сўрувчилар билан оғриган одамларни даволаш жуда қийин. Гельминтлар узоқ вақт текинхўрлик қилиши мумкин. Сўрувчиларнинг баъзи беморлар танасида беш-ўн йил текинхўрлик қилган ҳоллари маълум. Шистозомоз билан оғриган одамнинг меҳнат фаолияти кескин пасаяди. ВОЗ экспертлари фикрича, шистозомоз одамни ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Бу дард натижасида заифлашган одам бошқа касалликларга қаршилик кўрсата олмайди.

Шистозомоз катта зарар келтиради. Масалан, шистозомоз билан касалланиш туфайли меҳнат қобилияти пасайган одамларнинг ўзи ҳар йили Африкада қарийб 445 млн. 866 минг доллар, Маврикий оролида 775 минг доллар, жануби- ғарбий Осиёда 165 млн. 272 минг доллар, жануби-шарқий Осиёда 118 млн. 143 минг доллар, Америка мамлакатларида 604 млн. 967 минг доллар зарар келтирмоқда.

 

Жаҳон бўйича кўрилган зарар ҳар йили 641 млн. 790 минг долларни ташкил қилади. Одам марказий асаб системасининг шистозома тухумлари билан шикастланиш ҳоллари тобора кўп учрамоқда. Кўпгина беморларда тутқаноқ, фалаж касаллиги кучайиб, ҳатто кўр бўлиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Ориентобильхарциоз
Ориентобильхарциознинг қўзғатувчиси трематодатуркестаника ориентобильхарция ҳисобланади. У ҳайвонларнинг қон томирларида текинхўрлик қилади. Узунлиги 6,4-12,9 мм., эни 0,093-0,64 мм. бўлиб, эркаги урғочисига нисбатан каттароқ бўлади.
Унинг биологик ривожланиши иккита хўжайин танасида ўтади. Биринчиси – сув шиллиққурти, иккинчиси – қўй-эчки, қорамол, туя, от, эшак ва бошқа ҳайвонлар танаси ҳисобланади.

 

Балоғатга етган паразитлар қон томирларининг ёриқларига кўп тухум қўяди, улар ҳайвонлар ахлати билан ташқарига чиқади. Тухумларда тайёр личинкалар – мирацидийлар бўлиб, улар фақат сувда ажралиб чиқади. Мирацидийлар ўз хўжайинини, яъни шиллиққуртларни жуда фаоллик билан излайди.

Мирацидийлар шиллиққуртлар организмига кириб, урғочи спороцистага айланади. Улар ичида кўплаб церкарийлар шаклланади. Ана шу личинкалар охирги хўжайини бўлган ҳайвонларга юқиши мумкин. Ҳайвонларга бу личинкалар ботқоқликдан иборат яйловларда юқади. Бунда церкарийлар ҳайвонлар танасига терини тешиб ўтади. Ёш паразитлар қон томирига, ундан қорин ҳамда жигар томирига етиб олади ва 32-35 кунда балоғатга етади.

Ориентобильхарциялар паразитлик қилиш жараёнида касалланган ҳайвон организмида
салбий ўзгаришлар сезилади. Аввало, ҳайвон жуда ориқлаб қолади, жуда кам озиқ ейди, маҳсулдорлиги кескин пасайиб кетади. Бу касалликка бир неча мол бир вақтнинг ўзида учраса, асосан, ёш моллар ҳалок бўлади. Масаланинг бошқа томони ҳам борки, бу трематоданинг церкарийлари одамларда ҳам церкариозга сабаб бўлади. Бу касаллик тез пайдо бўладиган жойларда, жумладан, Қорақалпоғистонда ориентобильхарция церкарийлари келтириб чиқарадиган церкариоз касаллиги билан одамларнинг оғриши тез-тез учрайди. Одамлар бу касалликка, асосан, ёзда, яъни июнь-сентябрь ойларида чалинадилар.

Демак,
ориентобильхарциозни пайдо бўлган жойида эпизоотологик ва эпидемиологик аҳамиятга молик муаммо деб ҳисоблаш зарур.
Ориентобильхарциоз Ироқ, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва Монголия Халқ Республикасида кенг тарқалган. Ориентобильхарциоз манбалари Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизис.тон ва Узоқ Шарқда қайд қилинган.
Ҳозирги пайтда айрим ҳудудларда ориентобильхарциоз профилактикасининг биологик асосларини ишлаб чиқиш юзасидан кенг тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Касалликнинг олдини олиш учун паразитнинг оралиқ ҳамда охирги ривожланиш макони бўлмиш хўжайини орасидаги биологик туташ занжирни узиб қўйиш зарур. Бу тадбирни тўлиқ амалга ошириш мумкин. Бунинг учун
молларни оғилда боқиш, хўжаликларда молларни суғоришни йўлга қўйиш ва улар устидан тегишли ветеринария-санитария назоратини ўрнатиш лозим.

(Visited 65 times, 1 visits today)

Related posts