Церроз печени

ЖИГАР СЎЛИШИ КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОСИ
(Церроз печени)
Табобатда бу касалликни даволаш узоқдавом этиб кел- моқда. Бу касаллик кенг тарқалиб, ниҳоятда оғир ва хавфли касаллик бўлиб, илмий медицинада бу соҳада изланишлар давом этиб, анчагина муваффақия1ларга эришилган бўлсада, касаллик асоратларидан беморлар кўплаб азият чекарди. Ана шу касалликни даволашда камина кўп йиллар изланиш олиб бордим.

Айниқса, сариқ ва жигар сўли- ши, истисқо касалликларини қора ҳалила ва ғуббак дарахти билан даволаб, катта ютуқпарга эришдим, Аллоҳга шукур. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадиларки, «Сиз қора ҳалилани ичинг, у жаннат ўсимликларидандир. У ҳамма дардларга шифо бўлади».
Қора ҳалила Эрон, Афғонистон, Арабистон ва бошқа мамлакатларда кўп учрайди. Ҳозир Тошкент, Қозоғистон шаҳарлари ва Душанбе шаҳри бозорларида топилади. Ғуб- бак Осиёнинг ҳамма тоғларида кўп. Масалан, Ҳисор ва
Боботоғда ҳам кўпроқ учрайди.

1.    Қора ҳалила талқонини 20 кун 3 маҳал оч ҳолда овқаз дан 1 соат олдин I чой қошиқдан капалаб, орқасидан ғуб
бак қайнатмасидан 100 граммдан ичилса, жигар сўлиш касаллигидан қутулади.

2.    Қудрат норин қайнатмасидан 20 кун 3 маҳал овқатдан кейин 100 граммдан ичилса ҳам тузалади.

3.    Касал тулиқ тузалгунича, 20 кун 3 маҳал 100 граммдан эчки сути ичилади.

4.    Касал 20 кун 5 ойлик жўжа гўштини ёғсиз қайнатиб, ҳил-ҳил пишириб, шўрвасини 1 маҳал ичади.

Даволаниш даврида парҳезга қатъий амал қилинади: қатиқ, сут, қовурма овқатлар, палов, қовун, шўр, аччиқ ва совуқ нарсалардан тўлиқ тузалмагунча истеъмол қилин- майди. Жинсий алоқадан тийилиб туради.

5.    Қирқ кун саримсоқ пиёзга тенг асал аралаштириб, 3 маҳал 2 ош қошиқдан еса, тузалади.

6.    Кимки истисқо бўлиб, ташвиши ортса, чигирткани қури- тиб, талқонидан 10 кун 3 маҳал 3 граммдан еса тузалади.

(Visited 1 026 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!