СЕМИЗЛИК АЙБЛАРИНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ

Spread the love
semizlik-kasallik
semizlik-kasallik

СЕМИЗЛИК АЙБЛАРИНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ
Ҳаддан ташқари семизлик баданнинг ҳаракатига, кўтарилишига ва ўзини эплаб олишига халақит беради.

У томирларни қисиб, торайтиради, натижада руҳ йўли тўсилиб, кўпинча руҳ сўлиб қолади, натижада эса руҳнинг мижози бузилади. Жасад ичида тор жойга қоннинг ҳайдалиб бориши хавфи пайдо бўлади; баъзан тўсатдан бирон томир ёрилиб, инсон ўлиб қолади.

Бундай ҳолатда ва бундан олдинги вақтларда у кишиларда нафас қисиши ва хафақон юз беради; қисқаси, уларда тўсатдан ўлиш эҳтимоли сақланади. Уларнинг томирлари тор ва қисилган бўлади; улар сакта, фалаж, хафақон касалликларига; рутубатлари сабабли ич кетишига, нафас олишнинг ёмонлашувига, беҳуш бўлиб қолишга ва ёмон иситмаларга мойил бўладилар.

Улардаги руҳ йўлларининг торлиги, мижозларининг жуда совуқлиги, қоннинг камлиги ва балғамнинг кўплиги сабабли очликка ва ташналикка чидай олмайдилар. Киши совуқ мижозли бўлмаса, бундай семизликка келиб қолмайди; улардан фарзанд бўлмайди, ўзлари соғлом бўлмайдилар ва эрлик уруглари оз бўлади.

Семиз хотинлар ҳам шундай, уларнинг бўйида бўлмайди. Ҳомиладор бўлсадар ҳам, бола ташлайдилар ва уларнинг шаҳватлари ҳам заиф бўлади.

Бундай семиз кишиларни дорилар билан даволашга тўғри келганда дорилар томирлар орқади касал органларга ўтмайди; касал бўлганларида ҳам тезда сезмайдилар, чунки сезгилари кучсиз бўлади.

Семиз кишиларга овқатни кам бериш, овқатдан кейин ҳаммомга тушириш, кучли бадан тарбия қилдириш, узоқ вақт ўтказиб овқатлангириш, овқатни озиқ бўлмайдиган ва озиғи қуруқ бўладиган нарсалардан ясмиқ, нонхўриш ва сиркаланган, мазаси ўткир ёки шўр нарсаларни едириш. Уларнинг ейдиган нонлари кепакли нон ва ариа нони бўлсин; овқатларига кўпроқ иссиқлик дорилар қўшилсин.

Уларнинг овқатларига ёғли нарсалар қўшилса, тез тўйғизиб, кам овқат ейишларига ёрдам беради, чунки ишгаҳалари кучсиздир.Бундай кишилар бир маҳал овқатлансинлар. Овқат моддаси йиғилиб қолса, уни тарқатиш тадбирлари қўллансин.

Бунга кучли бадан тарбия қилиш, дагал кийимлар кийиш, дағал тўшакда ётиш, совуқ сув ўрнига иссиқ сув ишлатиш, совуқ ҳаво ўрнига иссиқ ҳавода бўлиш орқади баданни сийраклатиш, тери тешиклари буришиб тўсилиши лозим, сабаби шуки, туки ҳурпайиб, териси гиғизлашуви орқали бадан озуқани қабул қилма син; доимо баданни очиб совуқ ҳавога тутиш ёрдам бераДи; бу ичкаридан келадиган нарсаларни тортиш муқадди- маси бўлган мўътадиллик тарқалишига тўсқинлик қилади.

Агар ёз пайтида бўлса бадан иссиқ ҳавога очиб турилади, шунда тарқалиш кўпайиб, органга тортилаётгандан кўра кўпроқ озиқ тарқалади. Семизликни йўқотиш учун сурги; ғуббак пўстлоғининг 300 граммини 1,5 литр сувда қайнатиб, 1 маҳал 150 граммдан ичилса, оғиздан ва орқадан ичдаги ҳамма нарсаларни чиқариб ташлайди. 1 маҳал 20 донадан маккаи сано еса, ичларни ойнадай қилиб суриб, тозалайди.

Петрушка уруғи 20 кун 3 маҳал 1 чой қошиқ- Дан капаланади; мойчечак қайнатмаси сийдикни кучли ҳайдайди (35 кун 1 маҳал 50 граммдан оч ҳолда ичиш). Бу дорилар ҳайз қонини ҳам кучли равишда юрғизиб, семиз хогинларнинг озишига ёрдам беради. Булардан ташқари газак ўти уруғ талқони 30 кун 3 маҳалдан капаланса ҳам, оздиради. Хулоса, юқоридаги амалларга тўлиқ риоя қилин- са, мақсадга эришилади

(Visited 306 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment