Семириш бу касалликми Буни хамма билиши шарт озиш учун

семириш

Семириш келиб чикиш сабаблари озиш учун

Семириш баданда ёғнинг ҳаддан кўп тўпланиши ҳисобига вазннинг ортиши бўлиб, тана вазнининг 30 кг/м2 дан кўпроқ ортган индекси ёки тана вазнининг меъёрдан 20 % ортишидир.

Семириш, бирламчи, ирсий, ортиқ даражада кўп овқатланиш, камҳаракатлилик билан, иккиламчи эндокрин касалликлар аломати билан изоҳланади. Бундан ташқари, тана вазнининг ортиши, хусусан бир зайлда ортиб бориши ҳар доим ҳам ёғнинг ортиқ даражада тўпланиши оқибати бўлавермайди. У бир қанча буйрак касалликларида баданда суюқлик тутилиб қолиши ёки бошқа сабаблар билан келиб чиққан бўлиши мумкин. Шу боис тахмин қилинган ташхисни тасдиқлаш учун тананинг умумий вазнини ўлчашдан ташқари организмдаги ёf тўқималарини аниқлаш зарур.

Ёғлар тўпланиб қолган жойга қараб, семиришни қуйидагиларга бўлиш мумкин:

• абдоминал семириш, ёғ асосан қоринда ва гавданинг юқори қисмида, шунингдек, қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб, бу айниқса эркакларга хос ҳисобланади;

• думба-сон семириши, ёғ асосан сонларда, қуймичда ва гавданинг қуйи қисмларида жойлашган бўлиб, бу кўпроқ аёлларга хосдир.

Абдоминал семириш вазн озгина ортганида ҳам касаллик ва ўлим кўрсаткичларини ёмонлаштиради, асосан юрак-томир касалликлари ҳисобига кечади. Семиришнинг бу тури атеросклероз ва ишемик касаллиги эҳтимолини, шунингдек, унинг уч асосий омили: артериал гипертензияси, қанд касаллиги ва ёғ алмашинуви бузилиши гиперлипидемия хавфини орттиради.

Абдоминал семириш ташхиси учун бел/сон индекси белнинг (кўкрак қафаси тагидан киндик устидан ўлчайдилар) энг кичик айланасини сонларнинг (қуймич атрофидан ўлчайдилар) энг катта айланасига нисбатини аниқлайдилар. Агар бел/ сон индекси эркакларда 0,85 дан ва аёлларда 0,95 дан юқори бўлса бу абдоминал семириш борлигини кўрсатади. Фақат бел айланасини ўлчаш жоиз саналади ва нафас бемалол чиқарилганда ўлчанади. Шу нарса эътироф этилганки, бел айланаси аёлларда 80 см ва ундан кўпроқ эркакларда 94 см ва ундан кўпроқ бўлганда моддалар алмашинуви бузилиши ва қандли диабет бир текис ривожланиши хавфи мавжуд бўлади, аёллар бели 88 см ва ундан ортиқ, эркакларда 102 см ва ундан ортиқ бўлса, бу хавф кескин ортади.

ТВИ (тана вазни индекси) катталигига қараб тана вазнининг ҳаддан ортганини ва семиришнинг турли даражаларини (кечувнинг оғир-енгиллигини) фарқлайдилар. ТВИ 25-29,9 кг/м2 тана вазни ортиб кетган, ТВИ 30-34,9 кг/м2 I даражали семириш (енгил), ТВИ 35-39,9 кг/м2 II даражали семириш (ўртача), ТВИ 40 ва ундан ортиқ III даражали семириш (оғир).

Аломатлари

I даражали семириш

• Тана вазни бир текис ортиб, парҳез ва жисмоний машқларга риоя қилинганда аввалги ҳолатга келади.

II даражали семириш

• Тана вазни ортиқлиги ёf тўпланишларида намоён бўлади, гоҳо тери қатланади.

• Жисмоний зўриқишда нафас бўғилади, бўғим ва умуртқада оғриқ туради, артериал босим кўтарилиб, бош оғрийди ва ҳоказолар.

• Касалликнинг айнан шу босқичида семириш консерватив муолажасининг мавжуд усуллари энг самарали ҳисобланади (парҳез, жисмоний машқ, дори-дармонлар). Агар улар ичилмаса, касаллик бундан кейин авж олиб кетиши тайин.

III даражадағи семириш

• Тана вазнининг ортиқлиги шундоқ кўриниб туради, қорин ва сонларда «тери пешбандлари» хилидаги кўплаб ёғ тўпламлари ҳосил бўлади, терининг яллиғланиш ўзгаришлари қўшилади.

• Арзимаган жисмоний зўриқишдан ва ҳатто тинч ҳолатда ҳам нафас бўғилиши безовта қилади, қўл ва оёқлар шишади, бош оғрийди ва ҳоказолар.

• Иш қобилияти кескин пасаяди, беморлар кўпинча ўзларини базўр эплаб юрадилар.

• Касалликнинг бу босқичида консерватив муолажани фойдаси кам ва жарроҳлик амалиётигина энг яхши усул ҳисобланади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Озишга қилинган ҳаракатлардан самара бўлмаса ва ортиқча вазндан халос бўлишни астойдил истаганда шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Тана вазни тобора ортиб бораверса ва киши ҳаддан ташқари семириб кетса бу ҳолат сабабларини аниқлаш ва тегишли муолажа учун шифокорга мурожаат қилиш шарт.

семириш

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Умумий шифокор кўриги ўтказилиб, тана вазни, бўй, бел ва сонлар айланаси ўлчаниб, тана вазни индекси ҳисобга олиниб бўлгач, кўп ҳолларда бирламчи семиришнинг дастлабки ташхиси қўйилади. Бундан ташқари организмда ёғ тўқимаси миқдорини аниқлаш учун шифокорлар қуйидагиларни қўллайдилар:

сув остида вазнни ўлчаш;

-тери қатламлари қалинлигини ўлчаш учун махсус циркуль (калипер, адипометр);

ультратовуш жойи ёки тана тўқималарининг электр ўтказувчанлигини ўлчаш учун ёғ тўқимаси анализаторлари (ёғ анализаторлари ва ҳоказолар)

Қалқонсимон без, буйракусти, гипофиз ва ички секрециянинг бошқа безлари касалликлари сабаб бўлган иккиламчи семириш деб гумон қилинганда, қўшимча текширишлар талаб этилади. Уларни тайинлаш эндокринолог шифокор зиммасида ва кўлланадиган услублар рўйхати қатъий унинг ихтиёридадир.

Масалан:

•қонда қалқонсимон без ва гипофиз гормонлари аралашмасини, қон ва пешобда буйракусти гормонларини аниқлаш; буйракустини ультратовушли текшириш;

• бош чаноғи рентгенографияси ёки компьютер томографияси ва ҳоказолар.

семириш

Муолажа

Бирламчи семириш муолажасида гиподиномияни бартараф этиш (жисмоний фаолликнинг ошиши, жисмоний машқлар), артериал босим ва қонда қанд даражаси назорати, парҳезга риоя қилиш шарт. Кўрсаткичларга кўра, шифокорлар иштаҳани қайтарадиган (анорексиген), ёғ сўрилишини камайтирадиган (липаза ингибатори), қанд ўрнини босувчилар, шифобахш гиёҳлардан тайёрланган воситалар тайинлайдилар.

Парҳез. Ҳозирги замон тиббиёт илмида олимлар семизлик дардига йўлиққанлар учун парҳезли муолажанинг асосий тамойилларини аниқ белгилаб чиқдилар.

Камқувватли (камкалорияли) овқатлар истеъмол қилиш (1500-2000 ккал гача) ёғ ва углеводлар ҳисобига, аммо таркибида улар ўрнини босадиган озуқа моддалар бўлмаслиги керак. Жуда паст қувватли парҳезлар (суткасига 800 ва ундан кам калорияли) бутун муолажа муддати эмас, балки парҳезли муолажа муддатининг бир таркибий қисми сифатида мақсадга мувофиқдир.

Овқатлар сирасида оқсилнинг физиолоғик жиҳатдан ўртача ёки бироз оширилган миқдори: бемор танаси вазнининг 1 кг га камида 1 гр, ўртача суткасига 70-80 гр Бу тўқима оқсили йўқолиши олдини олади, қувватнинг оқсилли овқатни ҳазм қилишга сарфланишини оширади, тўқлик ҳиссини пайдо қилади. Парҳезда кунига 400 гр га яқин шундай оқсилли маҳсулотлар: гўшт, балиқ, творог (барчаси ёғсиз), тухум, балиқсиз денгиз маҳсулотлари бўлиши керак.

Овқатлар сирасида асосан ёғли кислоталарға яхши тўйинған ёғлар чекланади. Бунда ёғлар таркиби тана вазнининг 1 кг ига 0,7 гр ни ташкил этиши мумкин, ўртача бир суткасига 40-50 гр бўлади. Ef истеъмол қилишни ҳаддан ташқари узоқ муддатга кескин чеклаш ярамайди, чунки ёғ билан баданга унинг учун ўрнини ҳеч нима босолмайдиган, унчалик тўйинмаган ёғ кислоталари кириб келади, ёғлар ичакдан ёғни эритувчи витаминлар ва қатор маъданли моддалар сўрилишида иштирок этади. Парҳезда 15 гр ўсимлик мойлари бўлиши керак, қўшимчасига салатлар, винегретлар ва бошқа таомлар бўлса, яна яхши. Овқатда ёғни камайтириш бўйича маслаҳатлар

• Eғ юқори миқдорда бўлган маҳсулотларни чекланг ёғлиИчиладиган дори воситалар

• Анорексиген воситалар: Диетрин (Фенилпропанолоамин)

• Сибутрамин (Меридиа) • Фепранон (Амфепранон).

• Липазалар ингибатори: Орлистат (Ксеникал).

• Қанд ўрнини босувчилар: Аспартам (Сурель, Шугафри) • Косилит • Саҳарин (Сукразит, Сусли) • Сорбит • Фруктоза.

• Шифобахш гиёҳлардан қилинган воситалар: Свелтформ • Цитримакс.

Жарроҳлик амали. Семизликнинг фавкулодда ҳолатларидагина (ТВИ 40 ва ундан юқори кг/м2 бўлганда) муолажанинг жарроҳлик усули қўлланади (ошқозон ҳажми) кичрайганда ёки овқат ҳазм йўлида ингичка ичакнинг бир қисмини олиб ташлаш, бу ҳам қатъий кўрсаткичларга қараб, бошқа ҳеч қандай усул билан ортиқча вазнни йўқотишнинг иложи қолмаганда қўлланади.

семириш

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Иштаҳани пасайтириш учун маккажўхори сўтаси қайнатмасини ичиш тавсия этилади. Уни тайёрлаш учун 10 гр сўтани 1 стакан сувга солиб, паст оловда кострюл қопқоғини ёпиб 30 дақиқа қайнатилади, совутилгач, сузилиб кунда 4 маҳал 3 ошқошиқдан ичилади.

2 ошқошиқ сулини 1 л сувда қайнатилади, тунда тиндирилиб, сузилади, ярим стакандан кунда 3 маҳал ичилади. Агар ошқозонингиз лимонни кўтаролса, мойчечак чойини лимон билан ичиб, ортиқча вазндан халос топасиз. Кечқурун 2 чойқошиқ мойчечак гулини 1 стакан сувда қайнатасиз, 2/1 та лимонни майдалаб ташлаб, эрталабгача тиндирасиз, докада сузиб, наҳорда ичасиз. 25-30 кунлик муолажа даврида 3-4 кг га озасиз.

Ҳафтада бир марта «рўза» тутинг: 24 соат мобайнида фақат сув ва янги сиқиб олинган мева ва сабзавот шарбатлари ичинг (пўртаҳол, грейптфрутлар, нок, олма, брусника, олча, лимон, сельдерей, қовоқ, томошақовоқ, томат).

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Ичакни 5-7 % ли мойчечак ёки дасторбош настойкаси билан

ювинг (2 ошқошиқ кукундан 200 мл қайнатилган сувда дамлаб, 30 дақиқа тиндириб, ичак ювадиган сувга қўшиб юборасиз. 7 марта ювсангиз, фойдасини сезасиз. Ҳар икки кунда бир ювасиз. Бир ювганда 1-2 л настойни 36-37°С гача илитасиз. Муолажани нонуштагача бажарсангиз фойдаси кўпроқ бўлади.

Ҳафтасига бир марта маккажўхори сўтаси настойи, олма суви ёки қор суви билан «кўр» зонд билан тозалаб кўринг 200 мл илиқ настой, шарбат ёки қор сувини наҳорда ичиб ўнг биқинингизга грелка қўйиб 30 дақиқа ётасиз.

Муолажага сув амалларини қўшасиз кунора 7 марта ўзингизни хўл чойшаб билан ўраб, жун адёл устида 1-1,5 соат устингиздан енгилроқ кўрпа ташлаб ётасиз. Муолажадан кейин иссиқ кийим кийиб уйдан чиқмай турасиз.

семириш

ГИПЕРТИРЕОЗ

Гипертиреоз (тиреотоксикоз) қалқонсимон безнинг юқори даражадаги фаоллик билан ва ёки қонга унинг гормонларини ажратиб бериш ва ишлаб чиқаришни ошириш (тиреотоксикоз) билан тавсифланувчи касаллик ҳолати ҳисобланади (синдром). Одатда гипертиреоз қалқонсимон без касалликларида (диффузли токсик бўқоқ, қалқонсимон безнинг токсик аденомаси ва ҳ.к.) ва бир қанча бошқа касалликлар оқибатида кузатилади (гипофиз аденомаси).

Гипертиреоз юзага келишида аксар ҳолларда турли юқумли касалликлар, заҳарланишлар, руҳий жароҳатлар билан амалга ошувчи ирсий омил аҳамиятига эга. Касаллик аутоантителалар ҳосил бўлишига олиб келувчи, қалқонсимон без ҳужайраларига, унинг ўсишига ва фаоллигининг кучайишига туртки берувчи ҳаракатга эга иммун тизимининг бузилишларидан иборат.

Гипертироз моддалар алмашинувининг фаоллашувига оқсил ва ёf тўқималари парчаланиши эвазига, қувват сарфланиши ошишига, шунингдек, мушаклар ва жигарда гликоген заҳираларидан кучлироқ фойдаланишга ва организмдан калий, гоҳо эса кальций ва фосфор ажралиб чиқишига олиб келади.

семириш

Белгилари

Гипертиреоз тиреотокикознинг клиник ҳолати билан намоён бўлади, у қуйидаги аломатлардан иборат:

• инжиқлик, йиғлоқилик, қаттиқ таъсирчанлик;

• уйқу қочиши, ҳолсизлик, тез толиқиш; баланд ҳарорат ва қаттиқ терлаш, исиб кетиш;

•юракнинг дукиллаб уриши (тахикардия), ҳилпилловчи аритмия эҳтимоли бор; баланд артериал босим;

• қўллар ва аъзойи баданнинг қалтираши;

• яхши, ҳаттоки жуда яхши иштаҳали одамнинг ҳам озиб кетиши.

Диффузли токсик бўқоғи бўлган беморнинг ташқи кўриниши ўзгаради, қалқонсимон бези хиёл катталашади, кўзлари чақчайиб қолади, (экзофтальм).

Айрим ҳолларда гепертиреоз қалқонсимон безнинг одатдаги ўлчамларида кечади, фақат зичланиш ўчоғи (тугунли бўқоқ) қайд этилади, уни текширишда аниқлаш мумкин бўлади. Одатда бу қалқонсимон безнинг токсик аденомасида кузатиш мумкин.

Касаллик енгил, ўрта ва оғир кечиши мумкин. Енгил кечганда юрак уриши 1 дақиқада 100 зарбдан ошмайди, тана вазни 3-5 кг ташлайди. Ўрта кечишда касаллик яққол кўзга ташланиб, тазикардия 1 дақиқада 100-120 зарбга боради, вазни 810 кг ташлайди, ҳилпилловчи аритмия хуруж қилиши мумкин, кескин озиш юз беради, ички аъзоларда ўзгаришлар содир бўлади (юрак нуқсонлари, жигар касаллиги ва ҳоказолар).

Шифокорларга қачон мурожаат қилиш керак? Гипертиреоз аломатлари (озиш, тахикардия, қалқонсимон безнинг катталашуви) сезилганда шифокорга мурожаат қилинади.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Текшириш биринчи галда гипертиреоз ривожланиши асосида ётган сабабларни (қалқонсимон без касаллиги, гипофиз) аниқлашга қаратилган. Дастлабки ташхис кўп ҳолларда умумий кўрикда, қалқонсимон без, томир уриши, тана вазни ва бўйни ўлчаб кўриб туриб қўйилади.

Гипертиреоз сабабларини аниқлашнинг ташхис имкониятлари кўп. Аксар ҳолларда қон ва пешобда ички секреция безлари (қалқонсимон без, гипофиз, буйрак усти безлари) гормонларининг тўпланиши ўрганилади. «Туркия эгари» рентген қилинади (бош чаноғининг суякли ҳосиласи, унда гипофиз жойлашган).

Албатта қондаги кальций, фосфор ва холетерин тадқиқ қилинади. Эндокрин тизими ва бош мия таҳлилларининг янада мураккаб усуллари кўлланади, улар фақат касалхона шароитида бажарилади. Бу тадқиқотларни тайинлаш эндокринолог шифокори ваколатига киради ва уларнинг рўйхатини фақат шифокор тузади, масалан: •қалқонсимон без гормонининг даражасини аниқлаш трийодтиронин (Т.), тетрайодтиронин (Т.) ва гипофиз тиреотропли гормон (ТТГ);

•қалқонсимон безга аутомимун антителоларни аниқлаш; •қалқонсимон безни ультратовушли ва радиоизотопли текшириш;

• «Туркия эгари» атрофини рентген қилиш (бош чаноғининг суякли ҳосиласи, унда гипофиз жойлашган);

• ингичка игнали аспирацион биопсия (кўрсаткичлар бўйича) ва ҳоказо.

Муолажа

Парҳез. Тана вазнини камайтиришни ҳисобга олиб, қувватли овқатлар ейиш тавсия этилади. Оқсиллар, ёғлар, углеводлар таркибини тенгма-тенг орттириб бориш ҳисобига юқори калорияли парҳез қўлланади.

Овқатлар сирасида енгил ҳазм бўладиган ёғлар, тўлақонли оқсиллар ва кальций манбаи ҳисобланувчи сут маҳсулотларини, тухум, балиқ ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек, витаминлар ва калий манбаи сабзавот ва меваларни кўпайтирмоқ лозим. Парҳезни сервитамин маъданли препаратлар билан бойитиш керак (кунига 2-3 драже).

Беморларда тез-тез юрак уриши, нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлиги, аксар уйқу қочиши кузатилса, овқатда юрактомир ва марказий нерв тизимини қўзғатувчи маҳсулотлар ва таомларни (аччиқ гўшт ва балиқ шўрваси, аччиқ чой ва қаҳва…) чеклаш жоиз. Гўшт ва балиқни қайнатиб олиб, шундан кейингина димлаш, қовуриш керак.

Қолганлари одатдагидек тайёрланаверади. Овқат кунда 4-5 марта тановул қилинади, бироқ бемор хоҳишига қараб, очқаган бўлса кўпроқ ҳам ейиши мумкин.

Дори воситалари. Гипертиреознинг дорили муолажаси учун махсус антитиреоид препаратлар (қалқонсимон без гормонлари ишлаб чиқишини ўлдиради), бетаадреноблокаторлар (тахикардияни бартараф этади, АБни яхшилайди), тинчлаштирувчи воситалар ва транквилизаторлар (қ. Уйқусизлик) ни қўллайдилар. Касалликнинг аутоиммун тусида шифокор глюкокортикоид гормонларни (Преднизолон, Дексаметазон), анча озиб қолганда эса Левокарнитин (Элькар), анаболик гормонлар буюриши мумкин.

• Антитиреоид препаратлар: Пропилтиоурацил (Пропицил)

• Тиамазол (Марказолил, Метизол, Тирозол).

• Бета адренгоблокаторлар: Атенолол (Бетакард) • Бетаксолол (Бетак, Локрен) • Бисопролол (Конкор) • Метопролол (Вазокардин, Корвитол, Эгилок) • Небиволол (Небилет) • Талинолол (Корданум).

Радиоактив йод билан даволаш. (131J) ўз самарадорлиги бўйича жарроҳлик амалидан қолишмайди. Беморни жарроҳлик амали билан даволаш эҳтимоли юқори. Диффузли токсик бўқоқда ва қалқонсимон безнинг токсик аденомасида қўлланади. Асосий кўрсаткичи гипертиреозни дори билан даволаш самарасизлиги.

Диффузли токсик буқоқда, қалқонсимон безнинг токсик аденомасида, гипофизаденомада жарроҳлик амали қўлланади.

Жарроҳлик амалига кўрсаткичлар:

• дори билан даволашдан тайинли самара бўлмаса; • бемор антитиреоид дориларни кўтаролмаса; радиоактив йод билан даволашга қарши кўрсаткичлар бўлса.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Валериана илдизпояси, сариқ шаббўй гиёҳи, лимонўт япроғи, шувоқ гиёҳи, четан меваси, ертут япроғи, баргизуб япроғи, дастарбош гиёҳи, маврак япроғи, қашқарбеда гиёҳи тенг миқдорда олинади, туйилади, 10 гр кукун 300 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 15 дақиқа иситилади, иссиқ жойда 1 соат тиндирилади, докадан ўтказилади, Илиқ ҳолда чорак стакандан кунда 4 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади.

Дўлана меваси: календула гули, қизилбарг япроғи, шувоқ гиёҳи, мойчечак гули, сушеница гиёҳи, наъматак меваси, жўка япроғи тенг миқдордан олиниб, туйилади. 10 гр кукуни 300 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилади, иссиқ жой (термос)да 2 соат тиндирилади, сузғичда сузилади. Кунда 3-4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.

Мазкур тўпламлар билан фитомуолажа курслар билан 1,5-2 ойдан олиб борилади, улар оралиғидаги танаффус 3-4 ҳафтани ташкил этади.

Қалқонсимон безнинг фаолият ҳолатини яхшилашда (эутире оз) муолажани тўпламлардан бири билан озроқ таркибда олиб бориш лозим.

Валериана илдизпояси, календула гули, ялпиз, мойчечак гули, ертут япроғи тенг миқдорда олинади ва туйилади. Туйилган тўпламдан 6 гр ни 250 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилади, 2 соат иссиқ жойда дам едирилади, сузғичдан ўтказилади. Илиқ ҳолда чорак стакандан кунда 3 маҳал овқатдан кейин 15 дақиқа ўтгач, ичилади.

Қизилпойча гиёҳи, қизилбарг япроғи, тоғрайҳон гиёҳи, наъматак меваси, жўка гули тенг миқдорда олиниб, туйилганидан 6 гр ни 300 мл қайнатилган сувга солиб, қайнаш даражасига олиб борилади, иссиқ жойда 3 соат дам едирилади, сузилади. Чорак стакандан кунда 4 маҳал овқатдан кейин ичилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 871 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!