Sariq kasal davolash

tumov-davolash

Сариқ касалини даволашда
1)    Икки дона лимон шарбатини 2 бош саримсоқдан олинган шарбат билан аралаштирасиз. Овқатдан 2 соатдан сўнг бир чой қошикдан қабул қилинади.
2)    Олти дона лимонни (ҳар бири 4 бўлак қилиб кесилади), 24 дона анжирни (ҳар бири икки бўлинади), бир ош қошиқ майдаланган ровоч илдизини, 0.5 чой қошиқ куйдирилган аччиқтошни устидан кўмилгунча вино сиркаси қуйилади.

Ҳар куни 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин бир бўлак лимон ва 2 бўлак анжир миқдорида истеъмол қилинади.

Даволаниш курси 24 кун. Икки ҳафталик танаффусдан сўнг курсни такрорлайсиз.

Жигар ва ўт пуфаги касалликларида 1 миқдор лимон шарбатига 2 миқдор асал, 3 миқдор зайтун ёғини аралаштириб, кунига 3 маҳал овқатланишдан аввал бир
ош қошиқдан истеъмол қиласиз.

Ўт пуфаги касалликларида – ҳар куни эрталаб 3 кун давомида 1 дона лимонни уруғи ва қобиғини олиб ташлаб гўшт қиймалагичдан ўтказилганига ярим чой қошиқ ичиладиган содани қўшиб оч қоринга истеъмол қиласиз.

Бу воситани ҳатто ошқозонда кислоталилик ошган ва ошқозон ярасига мубтало беморлар ҳам қабул қилса бўлади.

Боткин касалини стационарда даволатгандан кейин, уйда 2-3 ҳафта мобайнида ҳар куни қайнатиб совутилган бир стакан сувга 5-6 томчи лимон шарбати ва бир чой қошиқ магнезий қўшиб ичиш мақсадга мувофикдир.

Холелитиоз (ўт пуфагида тош борлиги ёки пайдо бўлиши) касалликларида — қора турпнинг 70% ли спирт билан қўшиб тайёрланган настойкасини тайёрланг (1 миқдор қора турп бўтқасига 5 миқдор спирт қўшилади). 2 ҳафта тиндириб қўйиб, вақти-вақти билан силкитиб турилади, сўнг сузиб олинади.

Эрталаб барвақт уйқудан тургандан сўнг, ярим чой қошиқ ушбу настойкага 2 чой қошиқ лимон шарабати аралапггириб истеъмол қиласиз. Дорини ичгандан кейин 20 дақиқа ўнг ёнбош билан ётинг.

Дори таъсирини 5-кун хис қиласиз. Даволанишни бир ой давомида ҳар кун давом эттирасиз.

Ўт пуфаги тош касалликлари, ўт йўллари дискенезияси, ўткир ва сурункали холециститни, саратоннинг тинч ҳолати ва зўрайишида — ярим килограмм лимон, 1.2 килограмм анжир, 0.5 килограмм глюкоза, 6 ош қошиқ асал оласиз.

Анжир ва лимонни қобиғи билан, бироқ уруғсиз ҳолда гўшт қиймалагичдан ўтказасиз ва унга глюкоза ва асални қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз. Овқатланиш олдидан 4 ош қошикдан истеъмол қиласиз.

Ўт тош касалликларида — лимон шарбати, қора турп ва зайтун ёғини тенг микдорда олиб аралаштирасиз. 1-2 ой мобайнида эрталаб оч қоринга бир ош қошикдан истеъмол қиласиз.

Агар ўт тошлари жўхори донидан катта бўлмаса, уларни тез (аммо оғриқли) ҳайдаш учун — 4 дона лимон шарбатини, 1 л карамнинг тузланган сувини ва 400 мл зайтун ёғини олиб, бир хил ҳолатга келгунча яхшилаб аралаштирасиз.

Даволанишни бошлашдан бир сутка аввал ҳеч нарса еманг. Сўнгра ҳар 25 дақиқада 100 граммдан аралашмани қабул қилишни бошланг.

Тезда оғриқ хуружи ва ич кетиши бошланади, бироқ 4-5 соат ичида тошлар ахлатга қўшилиб чиқади. Ушбу даволанишдан сўнг 10-15 кун мобайнида аптекада сотиладиган мойчечак (ромашка) гули ва арпабодиён мевасидан қилинган шарбат ичиб туринг.

(Visited 1 579 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!