САБЗИНИНГ ДАВОЛИГИ

Spread the love
Sabzi bilan davolash
Sabzi bilan davolash

Sabzi bilan davolash

1.    Сабзининг 2 килограммини 2 литр сувда мил-мил қайнатиб, 10 кун 3 маҳал 250 граммдан ейилса, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради.
2.    Сабзини 10 кун 3 маҳал 250 граммдан ейилса, поливитамин сифатида гиповитаминоз ҳамда авитоминозда, дармонсизликда, камқонликда фойда қилади.
3.    Сабзини киши ҳаётлик даврида доим истеъмол қилиб турадиган бўлса, бу киши организми тери касалликларига нисбатан бардошли бўлади, иштаҳаси доимо яхши бўлиб, вазни ортади.
4.    Сабзи шарбатини парҳез билан оч ҳолда 10 кун 3 маҳал эрталаб ва кечқурун 200 граммдан ичилса, гастрит (ички) касалликларида яхши таъсир кўрсатади.
5.    Ҳомиладор аёлларнинг айрим сабабларга кўра қорнида боласи ўлиб қолса, тезгина сабзи уруғини қорнига кўп ишқаласа, бола осон тушади.
6.    Сабзининг 500 грамм уруғини 5 литр сувда мил-мил 40 дақиқа қайнатиб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан ичилса, жигардаги тош ҳамда сийдик йўлидаги тошларни туширишга ёрдам беради.
7.    Юқори нафас йўлларининг шамоллаши билан боғлиқ бўлган йўталда сабзи шарбати билан асалдан тайёрланган омихтани (тенг аралашма)ни истеъмол қилиш яхши самара беради. (Тажрибадан олинган).
8.    Сабзи уруғининг талқони 10 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан оч ҳолда капаланиб, орқасидан қайноқ сув ичилса, ел ҳайдайди, овқатни яхши ҳазм қилдиради, органларнинг фаолиятини яхшилайди.
9.    Сабзи уруғи қайнатмаси тери куйганида ҳамда совуқ урганда, терининг битиши қийин бўлган яраларга 15 кун 3 маҳал 50 граммдан оч ҳолда ичилса, яраларга пахта ёки докани тўйинтириб, 2 маҳал боғланса яралар тузалади. Айрим яраларнинг бигиши қийин бўлса, сабзини мясорубкадан ўтказиб, ярага қўйиб боғлаш шарт.
10.    Сабзи қайнатмаси билан томоқ ҳамда оғиз чайилса,. чақалоқларнинг организми яхши ривожланиши учун яхши- гина таъсирини кўрсатади.

(Visited 118 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment