ОФТОБ БИЛАН ДАВОЛАНИШ

Spread the love
quyosh bilan davolash
quyosh-bilan-davolash

ОФТОБ БИЛАН ДАВОЛАНИШ

Ёзнинг иссиқ кунлари бошланишига қадар кўпгина ёши улуғ отахон-онахонларимиз елкалари, қўл-оёқлари қақшаб оғришидан нолишади, кечаларни чала уйқу билан ўтказишади. Бу касаллик кўпинча қишдаги ёки эрта баҳордаги шамоллашдан келиб чиқади. Шунингдек, тумовнинг асорати бўлиши ҳам мумкин. У ҳаёт учун хавфли эмас, бироқ кекса одамларнинг оромини бузади. Даволанишда ёши ўтган, улуғ одамларни жисмоний қийнамаслик учун уларнинг кўнглига, хоҳишига мос келадиган, топилиши осон бўлган содда дори-дармонлар билан қисқа вақт ичида соғайтириш керак. Бу борада халқ табобатида кўп минг йиллик тажриба бор. Елка ва қўл-оёқ оғриғини даволашдаги энг асосий дори – Аллоҳнинг офтоби ҳисобланади.
Оғриқли елка ва қўл-оёқни яланғочлагач, доғ қилинган пахта ёғини суртиб, қуёшга тутиб ўтириш ёки ётиш керак. Офтобга чиқиш олдидан тўйиб қатиқ ичиб олиш керак. Жавзо (июнь) ойида қуёшга ҳар куни ёғ суртиб тўрт марта чйқиш, ҳар чиқишда бир соат ўтириш ёки ётиш лозим. Ҳар соатдан сўнг енгилгина овқатланилади, дам олиш ва қайнатилган ўрик сувини тўйгунча иссиқ-иссиқ ичиш керак.
Саратон, асад ва сумбула ойларида қуёшга ҳар куни бир соат чиқиб ўтириш яхши, чунки куз қуёши фойдали ҳисобланади. «Ёзги офтобни келинингга бер, кузги офтобни қизингга» деган мақол ҳам бежиз айтилмаган. Офгобга қўл ёки оёқнинг олд томонини тутмай, навбатбилан тутмоқ даркор.
Доғ қилинган пахта ёғини суртиш ёзнинг биринчи ва иккинчи ойидагина зарур. Эт қорайиб олгач, суртилмаса ҳам бўлаверади. Хар куни кечга бориб, илиқ сувда чўмилиш ёки ювиниш яхши. Шунингдек, ётиш олдидан қўл ёки оёқни енгил уқалаш ҳам яхши натижа беради. Даволаниш даврида суюқ, хамир овқатлар истеъмол қилмаслик, кўк чой ичмас- лик тавсия этилади. Шуни ҳам айтиш керакки, даволанишнинг биринчи ўн куни қийин кечади, сўнг бадан мослашиб, енгилланиш бошланади. Офтобда ўтирганда ёки ётганда тўшак солиш мумкин эмас, чунки иссикликдан чиққан тер билан тўшак ҳўл бўлиб, баданга зах беради. Албатта, қуруқ гахта устида ўтириш ёки ётиш ишнинг энг яхшисидир.
Бу касаллик устида кўп табибларимиз бош қотирганлар.  Масалан, Бобур Мирзонинг хос табиби Юсуфий Ибн Му- ҳаммад (XVI аср) ёзадиларки, агар оғриқ балғамдан бўлса, сурги ичишни, борди-ю, оғир юк кўтаришдан бўлса, андизнинг илдиз қайнатмасини оч ҳолда 10 кун 3 маҳал 100 граммдан ичишни ёки асал қўшилган рўян қайнатмасини ичишни тавсия қилади.
«Балғамдан бўлса» деганда шамоллашни тушуниш керак. Бундан чиқадики, бизнинг даволаримиздаги дорилар ҳам тарихдаги табибларимиз қўллаган дориларга яқин туради.

(Visited 52 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment