Quloq tomoq burun davolash

Қулоқ, томоқ, бурун шамоллаганда лимондан фойдаланиш
Агар томоғингиз оғриётган бўлса — бир неча кумуш қадаҳларни олиб, унга лимон шарбатини сиқиб солинг ва бир сутка қоронғу жойга тиндириб қўйинг, баъзи-баъзида аралаштириб туринг.

Ушбу шарбатни катталар ҳар соатда 1 ош қошикдан, болалар эса 1 чой қошикдан ичиб туриши тавсия этилади. Даволаниш курси 1 ҳафта. Зарурат бўлса курсни икки ҳафтадан кейин такрорлаш мумкин. Огоҳ бўлинг! Бу восита буйраги оғриётганлар учун тавсия этилмайди.

Отит (қулоқ яллиғланиши)дардига мубтало бўлганлар кунига бир неча марта қулоғига 2-3 томчидан томизиш фойда беради.
Ангина билан оғриганда…    ,
Илгари ангинани 30% лимон кислотаси эритмаси билан! даволашарди. Бунда кун давомида ҳар соат томоқ чайиларди. Бу усул айниқса профилактика учун (агар сиз бемор билан муносабатда бўлсангиз) ва касалликнинг бошланғич даврида яхши фойда беради.

Агар лимон кислотаси бўлмаса, лимоннинг 2-3 бўлагини тозалаб, бирин-кетин сўрасиз, (бўлакчалар иложи борича томоққа
яқин бўлсин), кейин уларни ютиб юрасиз. Бу усул дард енгиллашгунча, ҳар соатда бажарилаверади.

Агар сизда ангина бошланаётганини хис қилсангиз лимон ейиш мақсадга мувофикдир. Уни, айниқса пўстини оҳиста чайнаш лозим.

Шундан кейин бир соат ҳеч нарса еманг — лимоннинг фаол биологик моддалари томоқнинг яллиғланган шиллиқ қаватига таъсир кўрсатиши учун имкон беринг. Ушбу даволаш тадбирини ҳар икки соатда такрорлаш фойда беради.

Ангинани даволаш учун бир ош қошиқ маймунжон ёки малина мевасини ёки майдаланган шохини 1.5 стакан қайноқ сув билан аралаштириб, ёпиқ ҳолатда қайнаб тургая сувда 30 дақиқа тиндирасиз.

Сўнг 10 дақиқа совутиб, сузиб оласиз ва яримта лимон шарбатини қўшасиз. Ушбу шарбатни иссиқ ҳолда, майда хўплам қилиб ичасиз.

Ларингитни даволашни самарали усули — ярим стакан лимон шарбати ва бир стакан асални паст оловда қайнатасиз. Тайёр бўлгач ҳар беш дақиқада 1 чой қошикдан аҳволингиз яхшилашунча ичаверасиз.

(Visited 1 850 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!