QO’Y burj

QO’Y burj

QO’Y burj ҚЎЙ (ҲАМАЛ)
21 март- 20 апрелъ оралигида тугилганлар. Марс сайёраси бошҳаради. Мизожини белги• ловчи унсур – олов. Тимсоли – Қўй. Буржига хос ранг – ҳизил.


4,7, 9, 11 – бахтли раҳамлар ҳисобланади.
Агар сиз фавқулодда дўстона муносабатда бўлувчи самимий, дадил ҳаракат қилувчи, кўришганда кўлингизни маҳкам сиқиб кўришувчи, кўзлари чақнаб табассум билан боқувчи кишини учратсангиз, ҳеч иккиланмай билингки, бу киши Ҳамал буржида туғилган.

Қўй ўн икки осмон буржининг бошланғичи ҳисобланади. Бу бурж қадимда Олтин тери деб аталган. Баҳорги тенгкунлик ушбу буржга тўғри келади. Бу белги остида туғилганларни Марс сайёраси бошқаради, Буржига хос қизил ранг шу билан изоҳланади. Ҳамал инсон бош қисмининг рамзидир.

Бошқа белги остида туғилганлардан асосий фарқи ўта эгоцентрик хусусиятга эгалигидир. Ўз манфаатини ҳар доим биринчи ўринга кўйиб, энг аввало, ўзи ҳақида қайғуради, айёрлик ва муғомбирлик нималигини билмайди, фавқулодда ишонувчан ва сахийдир. Шунингучун у бировни алдашни билмайди. Кўпинча ҳимоясиз ва қалбан яраланган бўлади. Ҳаммани ўзига дўст санаб, агар бирор киши уни ранжитса, изтиробини ташқи қиёфасида ифодаламасликка ҳаракат қилади.

 

Топган даромадини, пули ва маблағини тез сарфлаб юборади. Ўта тиришқоқ. Шунинг учун ҳам улар давлатманд бурж вакиллари орасида иккинчи ўринда турадилар.Қўй белгисидаги эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам елкалари кенг бўлиб, олдинга энгашиброқ-юрадилар.

Ижобий жиҳатлари: эҳтиросли, сахий, ғайратли, мустақил, ишбилармон, янгилик ярата оладиган, мақсад сари интиладиган, кучли иродага эга, қатъиятли.

Салбий жиҳатлари: ташқи таъсирга тез берилувчан, ўзбошимча, кўнглига келган ишни қиладиган, худбинликка мойил, ҳар кандай йўл билан ҳаммадан олдинда бўлишга интилувчан, ўзгарувчан, ўзига ортиқча ишонадиган.

Агар улар ўз соғлиқларини доимо назорат остида тутиб, ичкиликдан сақланса, саломатлиги жойида бўлади. Табибга йиллаб мурожаат қилмайдилар. Фақат касаллик қучайиб, бирон хасталикдан ётиб қолгандагина табибга мурожаат қиладилар. Улар фақат шамоллаш натижасида ҳарорати кўтарил- ганда, кучли юқумли касаллик билан оғриганда, қон босимлари ошиб кетгандагина ётиб қоладилар. Уларнинг боши, ошқозони ва буйраги касалликка чалиниши, кўзи ва мияси ҳам зарарланиши мумкин. Улар кўпроқ иситмали касалликлар билан оғрийдилар, тез-тез бирон жойларини куйдириб, кесиб оладилар.

Ҳамал буржида туғилганлар худбин бўлсалар-да, тошбағир эмаслар. Вақтни беҳуда ўтказмайдилар. Улар бугунги кун ташвишлари билангина яшайди- лар. Кўплари тасодиф, мўъжиза ва кароматларга ишонади. Сиёсат уларни у қадар қизиқтирмайди. Кзшроқ бизнес, тижорат ва ижодий иш билан қи- зиқадилар. Пул улар учун иккинчи даражалидир.
Ташқи кўринишидан хотиржам бўлишса-да, аммо ичдан жўшқиндирлар. Уларнинг характеридан такаллуф, назокат ва сабр-тоқатни излаш беҳуда.

Ҳамал буржида Қўй белгиси остида
туғилган эркаклар
Доимо эҳтиросли. Ёшига нисбатан навқирон қўринади. Бошқаларга нисбатан кечроқ вояга етади. Ўзига ишонувчан, жасур ва сахийдир.

Енгилтак қизларни хуш кўрмайди. У китобий ишқ-муҳаббат шайдоси. Агар севги гирдобига тушиб қолса, ғоят садоқатли ёр бўлади. Ўта рашкчи бўлиб, бу жиҳатдан Арслон буржидагиларга ўхшайди. Умр йўлдоши бошқаларга назар ташласа ҳам қаттиқ рашк қилади. Севгилисини эса бошига кўтаради. Унга ақлан етук умр йўлдоши керак бўлади.

Қўй белгиси остида туғилган киши ҳақиқий исёнкор бўлиб, ўз устидан ҳукмрон бўлишларини ёқтирмайди. Чин садоқатни талаб қилади. Тақдир ўйинидан безор. Оилада ҳамма ишни ўз қўлига олишга ҳаракат қилади.
У яхши табиб, журналист, бизнесмен, банк ходими, ҳарбий саркарда бўлиши мумкин.
Ҳамал буржида Қўй белгиси остида

туғилган аёллар (қизлар)
Бу белгидаги аёллар муҳаббатга садоқатли бўладилар. Бироқ эркакларнинг ўз устидан ҳукмронлик қилишига, унга буйруқ беришига тоқат қилмайдилар. Улар турмушга чиқишдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам тўла эркин бўлишни хоҳлайдилар. Бу белги остида туғилган аёл ўз севгисидан «совуса», бошқа бир эркакни севиб қолса, буни очиқ тан ола билади. Ишқ-муҳаббат унинг учун ҳамма нарсадан аъло. Айни маҳалда ҳамал-аёлнинг қизиқиш доираси кенг. Қўй белгисидаги аёллар бошқа белгидаги аёлларга нисбатан эркакларсиз узоқ вақт яшай оладилар.

Улар ҳис-ҳаяжон билан тўлиб-тошиб яшаши ёки муз каби совук, бўлиши ҳам мумкин. Зоҳиран хотиржам бўлса-да, ботинан жўшқиндирлар. Рашк ўтида қаттиқ қовуриладилар.

Ҳамал-аёл ишқ-муҳаббат бобида ҳам пешқадам бўлиб, ўз севгисини биринчи бўлиб изҳор эта олади. Ҳар қандай эркакни ўз ҳукмига итоат эттиришга қодир. Устига-устак жуда ҳам кучли, иродалидир.

Сиз ҳамал-аёлни силаб-сийпалашингиз, у билан фахрланишингизни доимо унга билдириб туришингиз керак. Бу унга жуда ёқади. Сиз ундан жуда йироқ бўлсангиз ёки аксинча, ҳар қадамда унинг ёнида бўлсангиз унда сизга нисбатан қизиқиш йўқолади. Унга ҳукмрон эр ҳам, хокисор қул ҳам керак эмас.

Бу белги остида туғилган аёллар кўпроқ ёлғиз яшашади. Сизга муҳаббат қўйиши учун у сиз билан фахрлана олиши керак. Бу аёл кўп нарса талаб қилса-да, сизни сева олса, буни бир неча ҳисса қилиб қайтаради. Чунки у жуда сахий, пулга нисбатан бефарқроқ, ишқ-муҳаббатда эса жуда жўшқиндир. Агар уни ранжитиб қўйсангиз, алангадан музга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу муз сиз учун бир умр эримас бўлиб қолиши мумкинлигини эсдан чиқарманг! Сизни чиндан ҳам севса, бир умр садоқатли ёр бўлиб қолади. Унинг севгиси тўғри ва соддадир. Содда ҳиссиётда эса доимо софлик ва куч мавжуд.

Агар тобингиз қочса, сизни жуда меҳрибонлик билан боқади, байрамларда совғалар қилади, ишингизда беминнат ёрдам бера олади. Ундан бирон нарсани сир сақлашингиз амримаҳол. Чунки у учи чиққан «сир»ни тўла билиб олмагунча ҳол-жонингизга қўймайди. Унинг камчиликларини юзига айтиш, айниқса, бу ҳол қўпчилик орасида юз берса, қалбига пичоқ санчиш билан тенг. Бундай вазиятда унинг нафсониятига тегиш уни руҳан жабрлайди. Афсус- ки, бундай ҳоллар унинг ҳаётида, айниқса, бизнинг
замонимизда, кишилар 5фтасида меҳр-оқибатнинг йўқолиб бориши, бетакаллуфлик кучайиши ва эркакларнинг хотин-қизларга нисбатан олижаноблиги заифлашуви сабабли тез-тез содир бўлиб туради.

Қўй белгиси остида туғилган аёллар яхши она бўлиб, ўз болаларини доимо яхши парвариш қилади. Улар яхши бека бўлсалар ҳам, уй юмушларини ўрнига қўйиб бажарсалар ҳам, бу ишлар билан чекланиб қолишни истамайдилар. Ақлан етук, соғломдирлар. Агар касал бўлиб қолишса, уларга катта эътибор билан қарашингизга тўғри келади, чунки у бундай эътиборга, ғамхўрликка жуда ҳам ташна бўлади. Оилавий турмушда унинг умр йўлдоши жуда эҳтиросли, жўшқин, оташин, романтик бўлиши керак. Акс ҳолда уни тўла бахтли, деб бўлмайди.

Ўзида кек сақламайди, қасд олиш хусусияти йўқ. Аёллик латофати доимо унда барқ уриб туради. Аммо у тез ранжиб қолиши мумкин. Унинг табассуми билан мийиғида кулиб боқиши – фақат бир ташқи ниқоб бўлиши мумкин.
Улар ҳиссиётга бой бўлиб, ўз эҳтиросини пинҳон тута олмайдилар, ҳатто қуюшқондан чиқиб кетишлари ҳам мумкин. Жинсий муносабатда эса бошка соҳалардагига нисбатан фаол эмаслар. Упа-элик, қўмма чироқ, шинам ётоқ ҳам уларда тўла қониқиш ҳосил қила олмайди. Ички туйғу билан одатий, дангал жинсий мзшосабатга чанқоқ бўлади. Ўз жуфтини бокира қўришни ва бор вужуди билан унга ўзини бахш этишни истайди.

Ҳамал буржида Қўй белгиси остида
туғилган болалар
Агар фарзандингиз ушбу белги остида туғилса, билингки, бу фарзандингизга катта эътибор беришингиз ва кўп вақт ажратишингизга тўғри келади.

Жажжилигидан ҳаракатчан, фаол ва қизиқувчан, бироқ сабр-тоқатсиз бўлади. Ёлғиз қолганда, ҳеч йиғламайди. Ости ҳўл бўлиб қолса, қорни очса ёки бирон ўйинчоқни ололмасагина йиғлайди. Уй ҳароратини яхши сезади. Қўй белгиси остида туғилган болалар эмаклай ва юра бошлаганда, ота-онага кўп ташвиш келтиради. Улар синчков бўлиб, ҳамма нарсага қизиқади. Янги нарсалар уларнинг эътибо- рини тез жалб қилади.

Кесадиган, ўт чиқарадиган нарсалар уларнинг қўлига тушишига йўл қўйманг, акс ҳолда, албатта, бирор ҳодиса рўй беради. Дарахтларга чиқишни, турли тўсиқлардан ўтишни яхши кўради. Шунинг учун уларни қўздан қочирмаслик керак. Аммо уларнинг жисмоний фаоллигини чеклаб қўйиш, ҳадеб тергайвериш ҳам зарарлидир.

Қўй белгиси остида туғилган бола улғайгач, спорт билан шуғуллана бошлайди. Турли спорт мусобақалари уни чиниқтиради, маънавий қувватлантиради. Пешқадам бўлиш истаги унга тинчлик бермайди.

Айни маҳалда муайян мақсадга эришишда ўз куч-ғайратини сарф қилишда унга қатъиятлилик етишмайди. Шунинг учун болалигидан бирон ишга киришганда, унга ишни қатъият билан охиригача етказишни тугатиб бориш керак. Акс ҳолда улғайганда қийналиб қолади.

Бу болалар товуш чиқарадиган ўйинчоқларни севишади. Уйга дўстларини бошлаб келиб, шовқин-сурон қилишни хуш кўришади. Бу белги остида туғилган фарзандингиз, ўқувчингиз ўғил бола бўлса, у анча тажовузкор бўлади. Унинг тажовузкорлигига ҳеч қачон тажовузкорлик билан жавоб берманг! Чунки бундай муносабатда бўлинса, у бераҳм, жоҳил, ўтатажовузкор, зўравон бўлиб шаклланиши мумкин. Унга нисбатан талабчан, аммо юмшоқ муносабатда бўлинг!

Кўй белгиси остида туғилган фарзандингиз билан ақлий машғулотлар олиб бораётганда сабр-тоқатли, чидамли бўлинг. У билан ишлашни йиғиштириб кўй- манг. Акс ҳолда фарзандингиз жисмонан соғлом ва кучли бўлса-да, кўпол, довдир бўлиб ўсиши мумкин. Ёшлигидан китобга меҳр кўйишга ўргатинг! Бетоқат бўлгани учун ёзиш ва ўқишни ўрганиши анча қийин кечади. Бу болалар қаҳрамонлар тўғрисидаги саргу- зашт китобларни кўпроқ ёқтиришади.

Бу болалар таассуротга тез берилувчан бўлиб, ўз тенгдошлари билан гап талашиб қолганда уруш-жанжал чиқаришга мойилдир. Кўпинча жанжални бошлаб берадилар ҳам.
Мактабда, жамоада интизомни тез-тез бузиб турадилар. Улар аксарият ҳолларда яхши ўқимаганлиги учун бошқа соҳаларда етакчи бўлишни хоҳлайдилар. Ўзгаларга бесабаб озор бериб ҳам турадилар.

Кўй белгиси остида туғилган боланинг хулқи жуда мураккаб бўлади. Ҳар куни бир вақтда дарс тайёрлаш унинг учун азоб. Уни ёшлигидан интизомга, тартибга ўргатиб борсангиз, улғайганда атрофидагилар, яқинлари қийналмайди.

Бу белги остидаги болалар шуҳратпараст, иззат- талаб бўладилар. Агар сиз фарзандингиз ёки ўқувчингиз муайян мақсадга эришишини истасангиз, масалан, яхши ўқишйни, бир ишни охиригача етказишини хоҳласангиз, унда шуҳрат ҳиссини уйғотишга ҳаракат қилинг.

Қўй белгиси остида туғилган болаларга нисбатан талабчан, аммо хушмуомала бўлиш керак. Унга нисбатан ззфлик қилиш, уриш, бирон ишни мажбур қилиб бажартириш ҳаргиз яхши натижа бермайди. Яхшиси, тушунтириш, ишонтириш йўли билан бирон ишга ундамоқ керак.

(Visited 949 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!