Qon quyuq bo`lsa

Қонингиз қуюқ бўлса
Одатда қоннинг рисоладагидай ивиши учун инсон организмидаги суюқлик микдори етарли даражада бўлиши керак. Бир кунда инсон ўз оғирлигига кўра 2-3 литр микдорда турли кўринишдаги суюқликни истеъмол қилиши зарур.

Мисол учун оғирлиги 60 кггача бўлганлар 2 литр, 60-80 кг бўлганлар 2.5 литр ва 90 кгдан юқори бўлганлар 3 литр миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак. Суюқликни одатда овқатдан бир соат олдин ичган маъқул.

Улар қайнатилган ва тиндирилган оддий доғ сув, гиёҳлар ёки наъматак дамламаси, кўк чой, қуруқ мевали шакарсиз компотлар бўлиши мумкин. Фақат компотлардан қолган мева қолдиқларини тушлик ва тушдан сўнг ейиш мақсадга мувофиқдир.

Тунда эса овқатланмасдан балки уйқуга ётишдан 2 соат аввал 1 стакан қатиқ ҳамда юқорида баён қилинган «Томир элексири»дан ичиш маслаҳат берилади.

Агар уни тайёрлаб улгурмаган бўлсангиз вақтинчалик аспирин дорисйнинг 1/4 қисмини бир кунда 2 маҳал овқатдан сўнг ичиб турасиз ёки Трамбо АСС. бир кунда бир тишлам лимон ҳам ейишингиз мумкин.

Кўпгина кишилар жисмида холестерин моддаси кўпайиб, атеросклероз дардига дучор бўлгач, турли дори-дармонга ружу қўядилар. Бундай пайтда дори-дармонлар кам наф беради.

Шунинг учун, дарднинг олдини олган маъқулроқдир. Демак, жисмингизда холестерин моддалар кўпайганлигини сезсангиз дори-дармондан эмас, оддий шифобахш гиёҳу неъматлардан фойдаланиш айни мудл,ао бўлса керак.

(Visited 1 395 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!