ПРОСТАТИТНИНГ АЛОМАТЛАРИ

ПРОСТАТИТНИНГ АЛОМАТЛАРИ

ПРОСТАТИТНИНГ АЛОМАТЛАРИ Простатитнинг симптомлари кўп. Уларнинг барчаси битта беморда бўлмаслиги мумкин. Аммо қуйидаги аломатларга қараб, ўзингизда простатит бор ёки йўқлигини аниқпаб олишингиз мумкин. Простатит аломатлари:

► сийганда пешоб чиқиши қийинлашади. Сийиш чоғида оғриқ пайдо бўлади. Ўткир простатитда пешоб чиқмасдан бутунлай тўхтаб қолиши мумкин;

► сийгандан кейин ачишиш пайдо бўлади;

 

► сийганда тўхтаб-тўхтаб сияди ёки пешоб секин оқади;

 

► пешобнинг охирги томчилари отилиб чиқмасдан, зўрға томиб тугайди;

► тез-тез сиядиган бўлиб қолади, бунда пешоб кичик порциялар билан, кам-кам чиқади;

► сийиб бўлгач, қовуғи бўшамагандай, худди охиригача сийиб тугатмагандек туюлади;

► кечалари сийишга тез-тез чиқадиган бўлиб қолади;

► айниқса, эрталабки таҳоратда сийдик чиқариш каналидан кўзга кўринар-кўринмас оқ паға-паға ипчалар ажралиб чиқади;

► қориннинг пастки қисмида, чаноқ соҳасида, тухумчалар атрофида, орқа тешик атрофида, думғаза ёки бел соҳасида оғриқ пайдо бўлади;

 

► дефекаиия (катта ҳожат чиқариш) пайтида олагдан суюқлик оқиши мумкин;

► яллиғланган без катталашганлиги сабабли дефека- ция пайтида оғриқ пайдо бўлади;

► ўткир простатитда танада ҳарорат кўтарилади;

► кўп терлаш, умумий ҳолсизлик, камқувватлик сезилади;

► сурункали простатитнинг белгиларидан бири — потенция (жинсий алоқага лаёқат)нинг бузилишидир. Бунда:

■ эрекция (жинсий алоқа қилиш учун олатнинг қон билан тўлиб туриши) қийинлашади ёки бутунлай йўқолади. Чунки эректил фаолиятни бажарувчи нервлар простата бези орқали ўтган бўлиб, безга қўшилиб, улар ҳам яллиғланади;

■ вақтидан олдин эякуляция (жинсий алоқанинг охирида олатдан сперма отилиб чиқиши) бўлади. Яъни жинсий алоқани бошлаши биланоқ (бир неча сониядан бошлаб, бир ярим дақиқадан кам вақт оралиғида) тугатиб қўяди;

 

■ жинсий алоқа қилишга қизиқиш, интилиш йўқолади;
• оргазм (эркак уруғи отилиб чиқаётган пайтдаги лаззатланиш ҳиссиёти)нинг пасайиши ёки умуман йўқолиши. Яъни эркак жинсий алоқадан кам лаззатланади ёки умуман лаззатни сезмайди;

■ оғриқли жинсий алоқа, яъни жинсий алоқа чоғида эркак ўзида оғриқ ҳис қилади. Бу, айниқса, эякуляция пайтида кўпроқ сезилади;

■ айрим ҳолларда сперма ичида қон бўлиши мумкин;

■ эякуляцияда чиққан сперманинг миқдори камайиб, ранги ўзгаради ёки сувдек рангсиз бўлади;

► простатитнинг асорати сифатида везикулит (уруғ пуфакчаларининг яллиғланиши) ёки орхоэпидидимит (тухумчалар ва улар ортиқдарининг яллиғланиши) пайдо бўлиши мумкин. Бу эса бепуштликни келтириб чиқаргани боис айниқса, ёшлар учун хавфлидир;

► асаб-нерв тизими бузилиб, жаҳддор, асаббузар бўлиб қолади. Ўз соғлиги тўғрисида ҳаддан ташқари кўп қайғурадиган бўлиб қолади. Доим тушкун кайфиятда юради;

► юрак қисиши, унинг тез-тез уриши, юрак соҳасида оғриқ, қон босимининг кўтарилиши мумкин.
Простатитнинг ўткир шаклидан фарқли равишда унинг сурункали шакли кўпинча яширин кўринишда, яъни ажралиб турувчи аломатларсиз ёки заиф аломатлар билан кечади. Оқибатда, беморлар касалликка беписанд муносабатда бўлиб, кўп ҳолларда. шифокорга мурожаат қилишмайди. Улар кўпинча муаммони чарчоқ, дам олиш- нинг камлиги, асаб бузилиши билан боғлаб, даволашга муҳтож эканликларини тушуниб етмайдилар.

Агар сизда шу пайтгача простатит касаллиги сезилмаган бўлса-ю, юқоридаги симптомлардан бирортаси ўзингизда борлигини билсангиз тезда шифокор (урологандролог)га учрашиб, текширувлардан ўтишингизни маслаҳат берамиз. Чунки даволанмай юришингиз ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Дуч келган шифокордан ёки бошидан шу касалликни ўтказган бемордан маслаҳат олишга шошилманг.

Сиз шу соҳа мутахассисига учрашиб, аҳволингизни унга баён қилинг. Простатитни даволашнинг барчага мос келадиган бир хил йўли йўқ. Бу касалликни даволашда ҳам ҳар бир беморнинг ҳолатидан келиб чиқилади. Даволаниш жараёнида шифокорнинг кўрсатмаларини тўлиқ ва мукаммал бажаришни, уларга эътиборсиз бўлмасликни маслаҳат берамиз.

(Visited 1 334 times, 5 visits today)

Related posts