ПРОСТАТИТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

ПРОСТАТИТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

ПРОСТАТИТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ Ҳар қандай касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзалдир. Бу бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам қулай ва осон.

Аксар ҳолларда, даволашнинг нафи тегмаётганидан шикоят қилиб келган беморларга эътибор берсак, улар кўпинча совуқ ҳавода ҳам юпун кийинган, оёқларида совуқни ўтказадиган пойабзал, бошлари очиқ ҳолда кўрамиз.

Суриштирсак уйларидаги ҳожатхона ва таҳоратхона талабга жавоб бермайдиган аҳволда, ўзлари эса простатитнинг олдини олиш чоралари ҳақида умуман маълумотга эга эмасликлари аён бўлади. Албатта, бундай шароитда ҳар қандай малакали тиббий даволаш чоралари шифокор томонидан белгиланмасин, уларнинг нафи йўққа чиқиб кетаверади.

 

Тайинланган дори-дармонлар простатитни тузата бошлайди, аммо оёқдаги пойабзалдан совуқ ўтиши ёки ҳожатхонага ўтирган пайтда жинсий аъзоларнинг совқотиши простатитни яна қайта қўзғайверади.

 

Шуларни ҳисобга олиб қуйида етмишга яқин тавсияларни келтирдикки, уларнинг бирортасини ҳам аҳамиятсиз санамасликни, уларга нисбатан эътиборсиз бўлмасликни илтимос қиламиз. Акс ҳолда, шифокорнинг ҳам, беморнинг ҳам барча ҳаракатлари бесамар кетиб, киши хасталик гирдобидан қутула олмай юраверади.

Простатитнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш керак?

 

1. Аччиқ нарсалар (саримсоқ, қалампир, мурч, аччиқ соуслар ва бошқалар)ни истеъмол қилиш простатитни қўзғайди. Шунинг учун бу нарсаларни касаллик қўзғаган пайтда асло истеъмол қилмаслик керак. Тузалгандан кейин ҳам уларни камроқ ейиш керак.

2. Простатит касаллигига ҳайдовчилар, мотоциклчилар, велосипедчилар, от ва эшак миниб юрувчи кишилар кўп йўлиқади. Бу простата безига бевосита механик таъсир (вибрация) кўп бўлиши натижасида простата бези яллиғланади. Бундай кишилар простата безига механик
таъсирни камайтириш учун, ўтирадиган жойларини қалинроқ, юмшоқроқ, қулайроқ қилиб олсинлар. Иш жараёнида тез-тез дам олиб, беш дақиқали бадантарбия машқларини бажарсинлар. Ҳар куни эрталаб гимнастика билан шуғулланишсин. Тўлиқроқ ва аниқроқ маълумотларни олиш учун мутахассисга мурожаат қилсинлар.

 

3. Организмни кўп чарчатиш, доим толиқиб юриш, уйқусизлик, руҳий ёки жисмоний зўриқиш (оғир жисмоний меҳнат, спортчиларни ҳаддан ташқари зўриқиб машқ қилиши ва ҳ. к.), стресслар, оилавий можаролар, сиқилиш простатитни қўзғатадиган факторлар ҳисобланади. Шунинг учун, юқорида санаб ўтилган ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилиш лозим.

 

4. Кийган ички кийимингиз моякларни сиқиб турмасин, акс ҳолда, моякларда қон айланиши ёмонлашади. Қон кам келгач, мояклардан совуқ ўтади ёки сиқиш натижасида терлаши ҳам мумкин. Бу ҳам простатит қўзғалишига сабаб бўлади. Маълумки, мояклар атрофида жуда кўп нерв томирларининг рецепторлари жойлашган. Моякларни сиқадиган тор ички кийим ана шу рецепторларга зарар етказади. Шунинг учун модага берилмаслик, яъни сиқиб турувчи ичкийим (“плавки”)ларни киймаслик керак. Ҳамиша пахта матосидан тикилган ичкийим кийиш лозим. Пахтадан қилинган ичкийимлар ҳавони яхши ўтказгани боис тери бемалол “нафас олади”. Синтетик матолар эса ҳавони ўтказмайди, натижада бадан терлайди. Бу эса простатит касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

 

5. Ангина, грипп ва шунга ўхшаш касалликлар простатит қўзғалишига сабаб бўлади. Бу касалликка йўлиққанда ўзи ўтиб кетади, деб юрмасдан, тезда даволашланиш ва айниқса шу пайтда организмни иссиқ сақлаш керак. Бундан ташқари, доим спорт билан шуғулланиб, эрталабки бадантарбия машқларини мунтазам бажариб бутун танани чиниқтириш зарур.

6. Қабзият (ич қотиши), бавосир (геморрой) касаллиги билан оғриганда вена қон томирларида қон яхши
айланмайди, чаноқ бўшлиғида қон димланиб қолади. Бу ҳам простатитга олиб келиши, унинг кечиши ва давосига салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда, аввало, ичакларни, бавосирни даволаш, ва шу билан бирга ичмаслик, чекмаслик, аччиқ нарсаларни истеъмол қилмаслик керак.

 

7. Танани умумий совқотишидан, танага совуқ ўтиб кетишидан, қишда совуқда қолиб кетишдан эҳтиёт бўлиш керак. Кўчага чиқаётганда, албатта, иссиқ кийиниш шарт. Бирор сабаб билан қишда кўчада қолиб кетиб, совқотсак, тезда таксига ўтириб, уйга бориш керак. Бу дори — дармонга сарфланган маблағдан анча арзондир.

 

8. Танани ҳамиша совуқдан асраш, қишда иссиқ бош кийимсиз уйдан чиқмаслик керак. Айрим ёш йигитлар сочларининг турмаги бузилмасин, деб қаҳратон совуқда ҳам бош кийим киймасдан юришади. Натижада улар менингит, гайморит, простатит каби касалликларга йўлиқадилар. “Простата бези чаноқнинг ичида бўлса, бош тананинг юқорисида бўлса, қандай қилиб простатит бўлишим мумкин?”, деган савол туғилиши табиий. Совуқ пайтда бош кийим киймасдан юриш простатит ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради. Чунки простата бези ғоят сезгир бўлиб, организмнинг қайси қисмидан совуқ ўтмасин(бош, оёқ, қўл, тана ва ҳ. к. ), шуларга жавобан у бир зумда яллиғланади. Шунинг учун уни асраш, яъни ҳамиша иссиқ сакдаш керак.

 

9. Пойабзал куз, қиш ва баҳор ойларида оёқларни, албатта, иссиқ тутадиган бўлиши шарт. Чунки оёқдардан совуқ ўтса, дарров простатит кўзғайди. Айрим уйланмаган ёш йигитлар бундан бехабарлиги боис, чиройли, лекин оёқни иссиқ сақламайдиган пойабзад кийиб юришади ва ўзлари сезмаган ҳолда простата безини яллиғлантириб қўйишади. Улар уйлангач, хотини билан жинсий ҳаёт бошлангандан кейин касалликка чалинганини пайқашади.

 

10. Баъзан гўй, маърака ёки таъзия маросимлари елвизак шамол айланиб турадиган ҳовлиларда, кўчаларда ёки очиқ майдонларда ўтказилади. Шунинг учун ҳар бир
киши қандай жойга бораётганини аниқлаб ҳаракат ҚИЛиши лозим (масалан, иссиқ чопон ёки пальто кийиб). Елвизак ўтиб турган совуқ жойдан иложи борича тезроқ туриб кетиш керак. Бунақа жойда ўтириб, зиёфатни еб, касал бўлгандан кўра, соғлигимизни асраганимиз маъқулроқ.

 

11. Усти совуқ нарсалар (масалан, тош, мармар, асфальт, бетон, пластмасса стулчалар)га ўтириш мумкин эмас. Уларга озгина ўтирсангиз кифоя, дарҳол простатит қўзғайди. Борди-ю шунақа жойларга ўтиришга тўғри келиб қолса, намни ўтказмайдиган бирор нарса (масалан, букланган рўмолча, газета, картон қоғози бўлаги ва ҳ. к. ) қўйиб, кейин ўтириш керак.

 

12. Киши терлаганда ички кийими ҳам намланади. Ҳожатхонага кириб то ҳожатини тугатгунча ичкийимдаги намлик совиб қолади, у аврат аъзолардан нам ўтказиб, простатит қўзғалишига сабаб бўлади. Бундай пайтда, агар киши ўз уйида бўлса, тезда нам ичкийимни ечиб, қуруғига алмаштириши лозим. Уйда эмас, бошқа жойда бўлганда эса шамол тегмайдиган жойни топиб, ўраниб, совуқдан сақпаниб туриш керак.

13. Айрим пайтда, икки оёғи ўртаси, мояклар билан сонининг ораси, орқа тешик атрофи терлайди. Ҳожатга ўтирганда, шу терлаган жойларига салқин ҳаво тегиб, совуқ ўтади. Бу ҳам простатит касаллигига олиб келиши мумкин. Бундай пайтда ҳожатга ўтиришдан олдин ҳожатхона қоғози, рўмолча ёки ичкийимнинг ўзи билан терлаган жойлар артиб қуритилади, ундан кейин ҳожатга ўтирилади.

 

14. Синтетик пайпоқларни кийиш зарарли. Чунки улар оёқларни терлатади. Натижада, нам тортган иайпоқдан оёққа ва бутун вужудга совуқ ўтади. Бу эса простатитга сабаб бўлиши мумкин.

 

15. Ҳаётда турли ҳолатларда (масалан, совуқ сувга тушиб кетганда, совуқ ҳавода узоқ вақт велосипедда, мотоциклда, юк машинасининг юкхонасида юришга тўғри келиб қолганда ёки қишда совуқ уйда ётганда ва бошқа умумий совқотишнинг рўй бериши оқибатида простатит қўзғалиши мумкин. Шунга ўхшаш ҳолатларни эътиборга
олиб, танамизни доим иссиқ сақлашга ҳаракат қилишимиз керак.

 

16. Мактаб ёшидаги баъзи болалар эрта баҳорда ҳам, ёзда ҳам, кеч кузда ҳам ҳаво ва сувнинг иссиқ-совукдигига қарамай, чўмилаверадилар, ўзлари сезмаган ҳолда простата безини шамоллатиб қўядилар. Шунинг учун биз катталар уларни назорат қилишимиз, ҳаво совуқ пайтда чўмилиш- нинг салбий оқибатларини тушунтиришимиз лозим.

 

 

17. Сурункали простатити бор кишилар (соғлом одамлар ҳам) ёзда — очиқ жойда, дарё, сой, анҳор, ариқтарда чўмилиб чиққанда уларнинг ичкийимларига шамол тегиб, совуқ ўтади. Натижада простатит қўзғайди. Айрим кишилар эса чўмилиб бўлгач, ичкийимни обдон сиқадилар-да, қуритмасдан намлигича кийиб кетаверадилар. Бу ҳам асло мумкин эмас. Шунинг учун чўмилишга олдиндан тайёрланиб, чўмилиб чиққандан кейин кийиш учун қуруқ ичкийим ҳам олиш керак.

 

18. Жинсий алоқа билан узоқ вақт шуғулланмаслик тана учун зарарлидир, деган нотўғри фикр кенг тарқалган. Мана шу фикрдан қўрқиб, уйланмаганлар никоҳдан олдин, уйланганлар эса узоқ сафарда юрганда никоҳдан ташқари жинсий алоқа қилишга ёки онанизм (ўзини ўзи қўли ёрдамида қондириш) билан шуғулланишга ҳаракат қиладилар. Аслида эса, ҳар қандай одам ўзини жинсий алоқадан тийиб юриши мумкин ва бу организм учун зарарсиздир. Жинсий режим бузилганда дастлаб 15-20 кун киши озгина асабийлашиб, жинсий майли қўзғалиб туради, холос. Кейин бу нохушлик ўз-ўзидан барҳам топиб, организм янги шароитга мослашиб қолади. Шунинг учун сафарга кетувчилар ўзига вақтинчалик жуфт топишга уринмасдан, зерикмасдан юриши мумкин. Чунки бундан уларнинг соғлиғига ҳеч қандай зарар етмайди.

 

19. Онанизм билан шуғулланиш простатитнинг олдини олармиш, яккалик муаммоларини ҳам ҳал қилармиш, деган нотўғри фикр ҳам кенг ёйилган. Ваҳоланки, онанизм ҳар қандай кишига ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан салбий таъсир қилади. Бу ёмон иллат простатит пайдо бўлиши учун
қулай шароит яратиб беради. Бундан ташқари, у жинсий функциянинг бузилишига, эрекциянинг бемаврид ва суст бўлишига, уруғнинг тезда оқиб кетишига, аёлга нисбатан майлнинг сусайишига, ўзига бўлган ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади.

 

20. Сурункали простатит узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлайдиган, кам ҳаракат қиладиган касб эгалари ва ишчилар ( ҳисобчилар, компьютерчилар, хона ишчилари , этикдўзлар, ҳайдовчилар ва ҳ. к. )да кўпроқ учрайди. Чунки уларда кам ҳаракатланиш ва доимий ўтириш натижасида кичик чаноқ бўшлиғида қон айланиши секинлашиб, бу ердаги аъзоларнинг қон билан таъминланиши бузилади, қоннинг тўхтаб, димланиб қолиш ҳоллари юзага келади. Натижада ундаги аъзолардан бири – простата бези яллиғланади.

Шунинг учун бундай ишлайдиган кишилар ҳар соатда бир марта, беш дақиқалик бадантарбия машқтарини бажариши, кўпроқ юриши керак. Қуйидаги машқлар бажарилса улар учун жуда фойдалидир:

– оёқлар билан “қайчи” ва велосипед ҳайдагандек ҳаракат қилиш;

– 10 ёки 20 марта ўтириб туришнинг жуда катта фойдаси бор!;

– чаноқ бўшлиғи соҳасидаги, айниқа, мояк халтаси билан анал тешик ўртасидаги мушакларни қисиб, орқа тешикни юқорига кўтарувчи ҳаракатлар қилиш. Бу машқ жуда фойдали бўлиб, у геморрой (бавосир) ва простатитнинг олдини олади, олатнинг узоқ вақт таранг туриш қо- билиятини оширади. Уни хонада ўтирган пайтда бажарганда ҳам буни ҳеч ким сезмайди. Ушбу машқни бажариш учун ишдан тўхташ шарт эмас. Эсга тушган пайтда бемалол бажариш мумкин.

21. Эротик расмларни, журналларни, порнографик киноларни кўриш, шу мавзудаги китоб ва ҳикояларни ўқиш бизнинг миллатимизга тўғри келмайдиган хунук иш.
Тиббиётда ҳам бу ишлар киши саломатлиги учун зарарли эканлиги исботланган. Чунки улар шаҳватни қўзғатади. Натижада, простата бези суюқлик ишлаб чиқара бошлай- ди. Аммо бу жараён жинсий алоқа билан тугамайди, без халтаси ичи суюқликка тўлиб, шишиб кетади ва бу простатитга олиб келади. Бу кўпроқ уйланмаган ёшлар ўртасида кўп кузатилади.

 

22. Чекиш организмга салбий таъсир кўрсатади, эр- какларнинг мижозини сусайтиради. Никотин мижозни сусайтиришдан ташқари, мояк тўқимасини ҳам ишдан чиқаради. Жинсий заифликни даволаш учун аввало чекмаслик шарт.

 

23. Ароқ, вино, пиво ва бошқа маст қилувчи ичимликларни ичиш, наркотик моддаларни истеъмол қилиш соғликка катта зиён келтирадиган амаллардир. Чунки улар организмнинг барча аъзоларини заҳарлаб, иммунитетни пасайтириб юборади, қонда эркаклик гормонлар миқдорини камайтиради, жинсий функцияга ёмон таъсир қилиб, жинсий майлни кескин сусайтиради. Уларнинг бундан бошқа яна жуда кўп салбий таъсирлари ҳам бор. Шифокорнинг олдига касал бўлиб борсангиз, у сизга, биринчи навбатда, ичиш ва чекишдан қатъий воз кечишни буюради. Тузалгунча кўп эркаклар ичмай ва чекмай юришади. Кейин эса яна шу зарарли одатларини давом эттиришади. Унутмаслик керакки, сурункали простатит, ҳеч қачон бутунлай йўқолиб кетмайди. Ушбу касаллик бемор билан доим бирга юради. Тузалгандан сўнг ичиш ва бошқа зарарли одатларни бошласа, простатит яна қайта қўзғалади.

 

24. Простатит зинога борувчи эркаклар орасида кўп учрайди. Жамиятда ҳам, тиббиётда ҳам зино таъқикда- нади. Зинокорлар турли юқумли касалликларни ўзларига юқтириб оладилар. Улар эса простатитга олиб келади.

 

25. Айрим эркаклар “хоҳишни кучайтириш”, “ўзига бўлган ишончни орттириш” учун аввал озгина ароқ ичиб, кейин аёл билан қўшиладилар. Аммо бу нарса хоҳишни кучайтирса ҳам, табиий қобилиятни пасайтиради. Тез-тез шундай қилаверса, эркак импотент — жинсий алоқага ярамайдиган бўлиб қолади. Бундай ишга берилган эркак тез толиқиб, ожиз бўлиб қолади, организмини ишдан чиқариб, тез қаритади.

 

26. Простатит бепуштликка ҳам олиб келади. Бундай касалликка чалинган эркак жинсий алоқа қила олса-да, лекин ундан фарзанд бўлмайди. Буни билмаган баъзи эркаклар, ўзини соғлом деб ўйлаб, хотинини бола кўрмасликда айблайди. Бечора аёл шифокорларга ўзини даволатади. Эркак эса ўзини текширтиришдан бош тортиб, вақтни бой бериб юраверади. Бундай муаммога дучор бўлган эр-хотинларга маслаҳатимиз, тезда шифокорга бориб, ўзларини текширтирсинлар.

 

27. Простатитга чалинган бемор жимоъ (жинсий алоқа) билан шуғулланиши мумкинми? — Бундай беморларга жинсий алоқа нафақат мумкин, балки керак ҳамдир. Жимоъ пайти простата безига кўп қон келади, у қисқара бошлайди. Бу пайтда без ичида модда алмашинуви жараёнлари кучаяди, яллиғланиш натижасида ажралиб чиқаётган парчаланиш маҳсулотлари ва токсинларнинг чиқарилиши тезлашади. Тўлақонли жинсий актда улар без секрети билан бирга қўшиб чиқариб юборилади. Шу сабабдан шифокорлар беморларга жинсий алоқани тўхтатмасликни тавсия қиладилар.

28. Айрим кишилар простатит касаллигига чалингани туфайли жинсий алоқага заиф бўлиб қолгач, шаҳватни қўзғатувчи гормонал дориларга ружу қўядилар. Бу препаратлар эркак мижозини вақтинча кучайтириши мумкин. Лекин улар жинсий безларни зўриқтириб, тезда ишдан чиқариши аниқ. Дорихоналардан турли дориларни олиб, истеъмол қилиш аянчли оқибатларга олиб келади. Шунинг учун муаммолар пайдо бўлганда зудлик билан мутахассис уролог-андрологга мурожаат қилиш керак.

 

29. Икки дақиқадан беш дақиқагача давом этадиган жинсий алоқа кўпчилик одамлар учун одатдаги табиий меъёрдир. Айрим кишилар учун эса 10-15 дақиқа ёки ундан кўпроғи норма ҳисобланади. Агар жинсий алоқа
бир ярим дақиқадан кам вақтда тугаса, бу касаллик аломатидир. Шундай бўлган ҳолатда тезда шифокорга мурожаат қилиш керак. Жинсий алоқани ҳаддан ташқари чўзиб юбориш ҳам простата безининг зўриқишига ва яллиғланишига олиб келиши мумкин.

 

30. Жинсий алоқага ҳаддан ташқари кўп берилиб кетиш зарарлидир. Кўп жинсий алоқа қилаверганда, организм ўзи учун зарур қувват, кучни тўплашга улгура олмайди. Натижада асаб тизими ҳаддан ташқари қўзғалиб, кейин ҳолдан тояди, мижоз сусайиб, юрак-қон томир тизимига зарар етади. Бу эса миокард инфаркти, мияга қон қуйилиши ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, лаззатланишни чўзиш учун қайта-қайта жинсий алоқа қилиш зарарлидир. Чунки бу простата безини яллиглантиради.

 

31. Айрим йога билан шуғулланадиган кишилар ўз таълимотларига асосланиб уруғни ва эркаклик қувватини сақлаб қолиш учун узоқ вақтгача эякуляция қилмай юрадилар. Таъкидлаб ўтиш керакки, узоқ муддат давомида эякуляция қилмаслик эркак соғлигига жуда салбий таъсир қилиши ва простатитга олиб келиши мумкин. Гап шундаки, ҳар бир соғлом аъзо ўз вазифасини доимо бажариб туриши керак, ва шу жумладан простата бези ҳам. Гарчи эякуляция бўлмаётган бўлса-да, у шиллиқ ишлаб чиқаришда давом этаверади. Без йўллари аста- секин ушбу шиллиқ билан тўлиб безнинг шишишига ва оқибатда ундаги веноз қон томирларининг қисилишига олиб келади. Буларнинг барчаси эса қоннинг туриб қолишига ва простатитга сабаб бўлади.

 

32. Яна бошқа Шарқ таълимотларига асосланадиган кишилар эса, эякуляция қилмаган ҳолда, жинсий алоқа билан ҳар куни фаол шуғулланиб юрадилар. Кичик чаноқ бўшлиғи аъзоларига кўп қон келиши, простата безининг секретор аппаратининг стимуляцияланиши нормал физиологик ҳолда эякуляция билан тугаши лозим. Агар бу иш содир бўлмаса, безда шиллиқ тиқилиб қолиши ва бунинг натижасида простатит келиб чиқиши мумкин.

Шунинг учун бундай кишилар эҳтиёт бўлишлари ва простата безида тиқилиб қолишнинг олдини олувчи машқларни канда қилмасликлари керак.

 

33. Айрим кишилар, аёлнинг бўйида бўлиб қолмасин, деб уруғни тўкадиган пайтда, закарини аёлининг қинидан чиқариб, уруғни қиндан ташқарига тўкади. Доим шундай қилинса, простата бези мускул аппарати тонуси сусайиб кетади. Бу эса простата безининг сурункали яллиғланишига, эркак мижозининг сусайишига сабаб бўлади.

 

34. Эркакларнинг жинсий алоқада заиф бўлиб қолишига фақат простатит сабаб бўлар экан, деган хулосага бормаслик керак. Бошқа касалликлар (масалан, қандли диабет, семириш, евнухоидизм, Базедов ва Аддисон касаллиги, гипофизар семизлик, эркаклар таносил системасининг турли касалликлари ва ҳ. к.) ҳам эркакни жинсий заифликка олиб келии!и мумкин. Шунинг учун шифокорга борганда бошқа аъзоларни ҳам текширтириш керак.

 

35. Простатитнинг олдини олиш учун меҳнат ва дам олип! режимини тўғри ташкил этиш, жинсий ҳаёт гигиенасига эътибор бериш керак. Қайси пайтда жинсий алоқа қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уни билмаслик организмга жиддий салбий таъсир кўрсагиши мумкин. Шунинг учун қуйидагиларга эъгибор беришингизни сўраймиз.

Қайси пайтда жинсий алоқа мумкин эмас?

• Иссиқ вақтларда ва иссиқ жойларда жинсий алоқадан сақланиш лозим;

• Қорин тўқ пайтда, ошқозон тўла бўлганда жинсий алоқа қилмаслик керак, чунки бу меъда фаолиятига зид бўлиб, келиб чиқадиган хасталикларга тез ва оғир таъсир қилади;

• Оч қоринга жинсий алоқа қилиш янада зарарлироқ бўлиб, у инсон табиатига зиддир. У эркакнинг табиий қувватини кесиб, оқибатда бошқа касалликларни чақиради;

• Маст ҳолда жинсий алоқа қилиш ҳам руҳий, ҳам жисмоний соғлик учун зарарлидир. Кўп эркаклар тўшакда
биринчи омадсизликка маст ҳолда учрайдилар ва бу уларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиб, бора-бора жинсий ожизликка олиб келади;

• Ошқозон иши бузилган пайтда, кусиш ёки ич кетишдан сўнг жинсий алоқадан ‘сақланиш керак;

• Қон олдиргандан сўнг ёки қон кетгач жинсий алоқа қилиш мумкин эмас;

• Чарчаган пайтда ҳам ўзини мажбурлаб жинсий алоқа қилмаслик керак;

• Жанжаллашиб қолганда, кайфият бўлмаганда, бирор муаммони ўйлаб турганда жинсий алоқадан сақланиш зарур. Чунки бундай пайтда эркакнинг тўшакда омадсизликка учраш хавфи кўп бўлиб, бу нарса келажакда ҳатто импотентликкача олиб келиши мумкин;

• Эрталаб наҳорда ҳам жинсий алоқадан тийилиш афзал;

• Аёл ҳайз кўрганда ёки бирор бошқа сабаб қинидан қон, йиринг ёки оқмалар келаётганда жинсий алоқадан сақланиш керак. Бу нарса эркакнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши билан бирга турли касалликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин;

• Соғлиқ, ҳақиқий хоҳиш-истак ва рағбат бўлмаганда жинсий алоқа билан шуғулланиш мумкин эмас;

• Жинсий алоқа кечқурунги овқатдан 2-3 соатдан сўнг, кечаси ухлашдан олдин бўлгани афзал. Чунки бу пайтда ошқозондаги овқат ҳазм бўлишга улгурган, жинсий алоқадан кейин эса эрталабгача бир неча соат ухлаб, қувватни тиклаб олишга имкон бўлади. Қолаверса, узоқ вақт ухлаганда аёл бачадонида уруғ жойлашиб олиши осон бўлади.

 

36. Очиқ ҳавода спорт билан кўпроқ шуғулланиш керак. Фақатгина простатитга чалинган эркакларга спортнинг сузиш ва велоспорт турлари тавсия этилмайди. Италиялик олимлар простатит билан касалланган кишиларни икки гуруҳга бўлиб, тажриба ўтказишган. Биринчи гуруҳдагилар спорт залида, тренажёрларда шуғулланганлар. Иккинчи гуруҳдагилар эса очиқ ҳавода фаол ўйинлар (югуриш, футбол, баскетбол) ўйнашган. Шунда иккала гуру\ца ҳам тузалиш кузатилган. Лекин очиқ ҳавода шуғулланган гуруҳда натижа 50 фоизга юқорироқ бўлган. Шундай экан, ҳафтада уч марта спорт майдонига чиқиб, спорт билан шуғулланиш лозим.

 

37. Спорт билан шуғулланиб терлагандан кейин, баданни қуритиш, спорт курткаси ёки чопонга ўралиб уйга қайтиш керак. Шундай қилганда шамоллашни олдини олган бўламиз.

 

38. В.итаминли мевалар, шарбатлар, витаминли ҳап- дориларни қишда ва баҳорда кўпроқ истеъмол қилиш керак. Булар организмнинг иммунитетини кучайтириб, умумий қувватни оширади.

39. Жисмоний меҳнат билан шуғулланиш қариликни, жуда кўп хасталикларни, шу жумладан, простатитни ҳам олдини олади. Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, 80- 90ёшда ҳам қўлда кетмон билан ерда ишлайдиган отахонлар, 55-60 ёшли жисмоний меҳнат қилмайдиган инсонлардан ўзларини соғломроқ ва тетикроқ ҳис қиладилар. Олимлар ана шу жисмоний фаоллик уларни шундай узоқ умр кўришига сабаб бўлган, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун, ҳаётингиз давомида доимо жисмоний меҳнат билан ҳам шуғулланишга ҳаракат қилинг.

 

40. Айрим беморлар бир неча шифокорни маслаҳат ва тавсияларини бир вақтда бажармоқчи бўлиб янглишадилар. Чунки тўғри берилган маслаҳатлар ҳам баъзида бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шу сабабдан касалликни бир шифокор-мутахассис тавсиялари асосида даволанг.

41. Сурункали простатит даволангандан сўнг вақти- вақти билан рецидив бериши, яъни қайта қўзғаб туриши мумкин. Агар уни ўз вақтида аниқпаса даволаш анча осон ва енгил бўлади. Уни олдини олиш мақсадида ремиссия даврида, яъни хасталик қўзғамаган пайтларда ҳам шифокорнинг тавсияларига доимо риоя қилиб юришни унутманг.

42. Даволангандан сўнг узоқ вақт давомида инсонни ҳеч нарса безовта қилмаслиги мумкин. Аммо, шундай
бўлсада, нақти-вақти билан профилактик тарзда шифокор куригидаи ўтиб туринг. Чунки, касаллик яширин тарзда бошланган бўлса, сиз буни сезмаслигингиз мумкин.

43. тараққиёт қулайликлари кўпайган сари инсоният длнгасалашиб бормоқда. Бу эса кам ҳаракатлилик оқибатида жуда кўп хасталикларнинг, шу жумладан, простатитпинг ҳам кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ушбу “зарарли” қулайликлар (автомобиллар, лифт, пульт ва ҳ. к. лар)дан камроқ фойдаланишга, ҳар бир имкон бўлган жойда ўтириб-туришга, автомобилдан камроқ фойдаланиб, кўпроқ пиёда ёришга, зинапоялардан чиқишда лифтдан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.
Простатит касаллиги намозхонлар орасида жуда кўп учрашини ва улар бу хасталикдан кўп озорланишини ҳисобга олиб, кўрсатма ва тавсияларимизнинг бир қисмини уларга ҳам қаратдик.

 

44. Ҳар бир киши уй қуришни режалаштираётганда, аввало, таҳоратхона ва ҳожатхонани ҳар жиҳатдан қулай қилиб қуриши мақсадга мувофиқ. Жумладан, ҳожатхона иссиқ ва унда елвизак шамол айланмайдиган бўлишига эътибор қаратиш керак. Таҳоратхона (ҳаммом) иссиқ бўлсин, унда доим иссиқ сув, қуруқ сочиқ ва совун бўлиши керак. Таҳоратхона ювиниш учун қулай бўлиши шарт. Чунки, даволангандан кейин яна совуқ ҳожатхонага ёки таҳоратхонага кирадиган бўлса, беморда касаллик қайта қўзғалаверади. Бу нафақат ўзимизнинг, балки оила аъзоларимизнинг соғлигини асраш учун ҳам жуда зарурдир.

 

45. Ҳар бир киши катта ҳожат чиқаришни имкон борича ўз уйида, юқоридаги шароит мавжуд жойда қилиши керак. Ҳар инсоннинг ҳожат чиқарадиган маълум вақти бўлади. Кимдир ҳар куни эрталаб ёки пешин ёхуд кечқурун катта ҳожат чиқаришга ўрганган. Бу пайтда у уйида эмас, ишхонасида ёки йўлда бўлиши мумкин.

Бу жойларда эса унинг уйидагидек етарли шароит (иссиқ ҳожатхона, иссиқ таҳоратхона, иссиқ сув, қуруқ сочиқ, совун ва ҳ. к.) бўлмаслиги мумкин. Ноқулай шароитда катта ҳожат чиқариш ҳам простатит касаллигига йўлиқиш ёки унинг қайта қўзғалишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан ҳар бир киши ўзининг катта ҳожат чиқариш вақтини белгилаб олиши керак.

Айтайлик, бу одам доимо эрталаб уйида бўлади, шунинг учун эрталабки вақтга ўтмоқчи. Бу учун, эрталаб туриб, бомдодга таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб, гарчи зарурат бўлмаса ҳам, катта ҳожат учун ҳаракат қилади.

Кейин эса ўзи одатлан- ган вақтидаги заруратни инкор қилади ва ҳожат чиқариш учун ўтирмайди. Қистов 10-15 дақиқа давом этади, холос. Шу пайтда ўтирмаса, кейин зарурат ўтиб кетади. Иккинчи кун яна бомдоддан олдин катта ҳожатга ўтиради, одатдаги вақтида эса ҳожатга бормайди. Шу ҳолат 3-5 кун давом этса, кишининг организми янги тартибга ўтиб олади.

Шунинг учун ҳар бир киши катта ҳожатини чиқаришда ўзи учун қулай вақт яратиб олиши ва уни иложи борича ўзгартирмасликка ҳаракат қилиш керак.

 

46. Имкон борича, ҳамма вақт иссиқ таҳоратхонада ёки ҳаммомда таҳорат қилиш керак. Айрим пайтлар, одамлар очиқ далаларда, масжид ҳовлиларида, қурилиши битмаган биноларда ёки совуқ таҳоратхоналарда (гарчи идишларидаги. сув иссиқ бўлса ҳам!) таҳорат қилаверадилар. Бунда улар авратларини ювмасалар-да, баданлари ва оёқ-қўллари нам бўлганлиги учун совуқ ўтади (ёз ойларида эса елвизак шамол хавфли). Натижада улар простатит касаллигига чалинишади. Шунинг учун таҳорат- ни шамол айланмайдиган иссиқ таҳоратхонада қилиш керак. Лекин ҳаддан ташқари иссиқда қолиб, терлаш ҳам соғлиққа зарар етказади.

 

47. Имкон борича, йил давомида (қишда, баҳорда, ёзда ва кузда) намозхонлар яшайдиган уйларнинг таҳоратхонаси (ҳаммоми)нинг иситиш тизими бир маромда ишласин. Ёз ойларида, ҳаво жуда иссиқ бўлган пайтда ҳам, қуёш тушмайдиган ҳаммом зах ва салқин бўлади ва бу простатитни қўзғаши мумкин.

 

48. Таҳорат учун сув иссиқ бўлиши, аъзоларни артадиган сочиқ (ёки латта) эса қуруқ бўлиши керак. Имкон бўлса, мустаҳабдан олдин қуруқ сочиқни иссиқ батарея
устига қуйиш керак. Агар иссиқ сув айланадиган батарея ўрнатилмаган, унинг ўрнига иссиқ печка бўлса-ю, устига ёки ёнига қўйилган сочиқнинг ёниб кетиш хавфи бўлса, аввал сочиқни печкага яқин тутиб иситамиз ва совимаслиги учун уни ўраб қўямиз. Аъзоларни сув билан ювгач, ўраб қўйилган иссиқ сочиқни очиб артинамиз. Чунки сув иссиқ бўлса ҳам, сочиқ совуқ ёки нам бўлса, простатит яна қўзғалади. Артинадиган сочиқ сифатли, пахтадан гайёрланган, сув ва намни яхши шимадиган бўлиши керак. Акс ҳолда, сочиқ дарров ҳўл бўлиб, аъзоларнинг совқотишига, касаллик қўзғалишига олиб келади.

 

49. Ҳожатхонада, таҳоратхонада ўтирганда авратларни зҳтиёждан ортиқ очмаслик керак. Чунки, тананинг қанча кўп жойи очиқ бўлса, шунча кўп совуқ тегиб, организмдаги иссиқлик чиқиб кетади, бел, буйраклар шамоллаб, простатитни қўзғайди.

 

50. Ҳожатхонада авратларни очган ҳолда кўп ўтирмаслик керак. Агар беш дақиқадан ортиқ ўтирилса, мояклардан ва орқа тешик томондан совуқ ўтиб, нафақат простатит, балки бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқаради.

 

Афсуски, айрим кишилар ҳожатхонага киргач, тамаки маҳсулотларини бемалол, шошилмасдан чекиб ўгираверади. Тамаки чекиш мумкин эмас, чунки у соғликка зарар. Айримлар ҳожатхонада китоб ёки газета ўқиб ўтиришга одатланган.

 

Баъзилар эса ҳожатхонага киргач, телефонда гаплашиб ўтиришади. Аёнки, бундай кишилар ҳожатхонада узоқ вақт қолиб кетишади. Бундай жойда ҳожат чиқаришдан бўлак бирор иш қилиш мумкин эмас. Тиббиётда ҳам ҳожатхонада узоқ вақт қолиш тақиқланади.

 

Чунки кўп ўтириш натижасида орқа тешик атрофида қон босими ошиб, қон айланиши секинлашади, ичаклардаги босим ошиб, йўғон ичакда зўриқиш пайдо бўлиб, ташқарига чиқади ва бу бавосир (геморрой) касаллигига олиб келади. Бавосирнинг ҳам асоратлари ачинарли бўлиб, унга чалинмаслик учун ҳожатхонада узоги билан беш дақиқадан ортиқ ўтирмаслик керак.

 

51. Далаларда, тоғларда, чўлларда, очиқликларда катта қожатга ўтиришга тўғри келганда ёки қишлоқ жойларида қурилган айрим ҳожатхоналарнинг пастки тешигидан елвизак шамол (сквозняк) айланиб туради.

 

Бу жойларда катта ҳожатни бажариш учун ўтирганда, бир дақиқадаёқ простата безини шамоллатиш ёки қайта қўзғаш мумкин. Имкон борича бундай жойларда ҳожат қилмасликка ҳаракат қилиш керак ёки буни тез бажариб, зудлик билан туриши лозим.

 

Агар ҳожатхонада елвизак шамол айланадиган бўлса, тезда уни шамол айланмайдиган, иссиқни сақлайдиган қилиб қайта қуриш лозим. Акс ҳолда ўзингиз ҳамда барча оила аъзоларингиз касалликка чалиниб азият чекасиз. Қариндош, қўшни ёки танишларингизнинг ҳожатхонаси ҳам шундай нотўғри қурилган бўлса, уларга ҳам шу дўстона маслаҳатни беринг, токи улар ҳам касалланиб юрмасин.

Дала, тоғ, чўл, очиқликда, ёки тагидан елвизак шамол айланадиган ҳожатхоналарда қазои ҳожат қилишга тўғри келиб қолса, имкон қадар тез тугатиб, кесак ёки қоғоз билан артиниш керак. Мана шунинг ўзи кифоя қилади. Бундай жойларда аъзолар ҳатто иссиқ сув билан ҳам ювилмайди. Чунки бундай қилинса, ўша заҳоти касалланиш мумкин.

Ҳожатхонага кириб сийгандан сўнг, айрим кишилар жинсий аъзоларини сув билан ювишга одатланганлар ва буни шариат талаби деб ҳисоблайдилар. Аслида эса сув билан ювиш шарт эмас ва бу шаръий қоидаларда кўрсатилган. (Қаранг: “Простатитга чалинганлар учун амалий қўлланма”. 2015) Афсуски, кўп эркаклар сийгандан кейин авратларини сув билан ювиб простатит касаллигига йўлиқадилар.

Баъзи кишилар ҳожатхонага катта ҳожат учун
кириб, ҳожатини чиқаргач, ундан кейин нажосат чиққан жойни сув билан ювиш шарт ва бу
шариатнинг қатъий талаби деб ўйлайдилар. Аслида эса бундай эмас ва бу ҳукмларни тегишли манбалардан топиб олиш мумкин. (Қаранг: “Простатитга налинганлар учун амалий қўлланма ”.2015)

Агар: 1) иссиқ таҳоратхона, 2) иссиқ сув ва 3) қуруқ сочиқ бўлмаса, ҳожат чиқадиган аъзоларни сув билан ювиш шарт эмас! Акс ҳолда бу простатитга олиб келади.

Айрим кишилар оёқларини ювадилар-у, сочиқ билан артмасдан, нам оёққа пайпоқни кийиб кетаверадилар. Бундай қилиш асло мумкин эмас. Шундай қилинса ёзда ҳам простатит қўзғайди. Ёз пайтида бу хуш ёқсада, простатитга сабабчи бўлади. Шунинг учун оёқни ювгач, албатта, қуруқ сочиқ билан артиб, кейин пайпоқ кийиш керак.

Ювинишдан сўнг сочиқ билан артинаётганда, аввал тананинг “катта юзали” аъзоларини, яъни юзни ва қўл билакларининг олд ва орқа томонларини артиб, кейин тананинг “кичик юзали” қисмлари (қулоқяар, бармоқяар ораси, бўйиннинг орқаси)ни артиш керак.

Чунки юз ва қўл билаклари бошқа аъзоларга нисбатан кенг сатҳга эга. Тана кенг майдондаги намни парлантириш учун кўп қувват сарфлайди. Бу эса танага кўпроқ совуқ ўтишига, ва натижада, простатит келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Простатитга чалинган эркаклар қуйидагини ўзлари учун қоида қилиб олишлари шарт: ҳар доим, ҳаммомда ювиниб бўлгач, танани артишни белнинг пастидан бошлаш, аввало, жинсий аъзоларни қуритиш керак. Агар юқоридан пастга қараб артинадиган бўлса, то жинсий аъзоларга навбат келгунча улардан совуқ ўтиб кетиши ва натижада простатит яна қўзғаши мумкин.

Айрим кишилар турли сабаблар туфайли, ҳожатхонага бормай, сийдикни мажбуран ушлаб юрадилар. Бу эса сийдик қовуғига, сфинктерларга ва простата безига салбий таъсир қилиши, сийдик орқали простата безига инфекция тушишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун сийдикни мажбуран ушлаб ўтирмасдан, вақтида ҳожатхонага бориб, сийдик қовуғини бўшатиш керак.

Эркак киши жинсий алоқа қилиш натижасида катта қувват йўқотиб, чарчаб, терлаб, ўша заҳоти
ухлаб қолиши мумкин. Ана шундан эҳтиёт бўлиш керак. Эр-хотин жинсий алоқадан сўнг, шу иш учун олиб қўйилган махсус латта ёки сочиқ билан жинсий аъзоларини артиб, обдон қуритиб, терлаган бўлсалар ярим соатча устларини енгил кўрпа билан ёпиб, чўзилиб ётишлари керак.

Ухлаб қолиб, жинсий аъзодаги намнинг ўзи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак. Айнан мана шу сабаб,( яъни жимоъдан кейин олатни латта билан артмасдан, ўзи қуриб қолиши) кўп ҳолларда простатитга сабаб бўлади. Ёки жинсий алоқадан кейин, артинмасдан туриб дарҳол бориб ҳаммомга кириш ҳам мумкин эмас.

Бундай пайтда
бадан, гўёки, қизиган темирдек бўлади. Шундай ҳолатда баданга теккан сув иссиқ бўлганида ҳам шамоллаш ёки простатитга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича ярим соатлардан кейин, бадандаги терни қуритиб, совугиб ювиниш афзал.

 

52. Касаллик аломатларини ўзингизда сезсангиз, уялиб ўтирмасдан, зудлик билан мутахассис шифокор (уролог- андролог)га мурожаат қилиш керак. Кўпчилик эса бундан уялиб, касалини яшириб юради. Лекин кейинроқ барибир боришга мажбур бўлади. Аммо бу пайтда касаллик кучайиб кетган бўлади. Маслаҳатимиз: бошқа соҳа шифокорларига учрашиб ёки даволанган беморлардан сўраб, ҳар хил антибиотикларни қабул қилиб, аҳволингизни баттар оғирлаштирманг.

53. Санаторий — курортларда даволанишнинг ҳам аҳамияти жуда катта. Айрим ҳолларда санаторийда 10 кун даволаниб дам олиш, бир неча ой мобайнида ичилган дорилардан яхши самара беради. Чунки киши санаторийда даволанаётганда қулай шароитларда бўлади, ишдан ва уй ташвишларидан четда бўлганидан асаблари дам олади. Шунинг учун йилда бир марта курортларда дам олиш ҳар бир кишининг соғлиги учун фойдалидир.

54. Простатитдан даволаниб, тузалгандан кейин, биринчи йил ҳар 3 ойда бир марта, кейинги уч йилда эса ҳар 6 ойда бир марта шифокор текширувидан ўтиб туриш керак. Қолаверса, 40 ёшдан ошган барча эркаклар простата безларини УЗИ (ультра товушли текширув)да текширтиришлари керак. Бундан мақсад — касалликни эртароқ аникдашдир. Ушбу касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш шунча осон кечади.

 

55. Беморлардан кўрсатмаларимитипг бирортасини аҳамиятсиз санамасликни, уларнинг барчасига тўлиқ риоя қилишни илтимос қиламиз. Фақат шундагина натижа кўзга кўриниши мумкин, акс ҳолда шунча даволансам ҳам ҳеч қандай наф сезилмаяпти, деб юраверадилар. Аслида шифокор давосининг ёки табиий даволаш воситаларнинг нафи тегади, аммо ушбу китобимизда келтирилган кўрсатма ва тавсияларга тўлиқ риоя қилмаслик ушбу нафни йўққа чиқараверади.

(Visited 3 017 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!