ПРОСТАТА ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ  КЕЙИНГИ ҲОЛАТЛАР

Spread the love

ПРОСТАТА ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ  КЕЙИНГИ ҲОЛАТЛАР


ПРОСТАТА ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ  КЕЙИНГИ ҲОЛАТЛАР Простата бези аденомаси (ПБХГ) жарроҳлик йўли билан даволагандан сўнг айрим асоратлар ва ўзига хос ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. Қуйида уларнинг бир нечтасини санаб ўтамиз.

Жинсий ҳаётга таъсири
Простата бези аденомаси (ПБХГ)ни жарроҳлик йўли билан даволаш умуман олганда эркакнинг жинсий ҳаётига салбий таъсир қилмайди. Агар операциядан олдин эрекция (олатнинг таранг туриши) билан алоқадор муаммолар бўлмаган бўлса, одатда операциядан сўнг ҳам бундай чигалликлар бўлмайди.

 

Ретроград эякуляция
Меъёрда простата безининг мушаклари сийдик ва уруғ йўлларини ажратиб туради: пепюб чиқаётганда уруғ йўллари ёпилади ва натижада сийдик олатдан ташқарига чиқиб кетади. Уруғ суюқлиги чиқаётганда эса, қовуқ йўли ёпилиб, бунинг оқибатида сперма (насл) сийдик пуфагининг ичига эмас, балки олатдан ташқарига отилиб чиқади. Простата безининг операциясидан сўнг эса, ушбу бошқарув тизими механизмининг иши бузилиб, эякуляция пайти уруғ ташқарига эмас, кўпинча сийдик пуфагининг ичига отилади. Буни ретроград эякуляция (қуруқ бўшалиш, уруғ суюқлигини қовуққа ўтиб кетиши) дейилади. Агар фарзанд кўриш масаласини ҳисобга олмаса, бунинг организм учун ҳеч қандай зарари йўқ бўлйб, қовуқдаги уруғ суюқлиги илк пешоб биланоқ чиқиб кетади.

 

Оргазм
Операциядан сўнг ретроград эякуляция сабабидан қуруқ бўшалиш юз бериб, уруғ суюқпиги қовуққа ўтиб
кетса-да, бу ҳолат оргазм (лаззатланиш ҳисси)га таъсир қилмайди, яъни бемор аввалгидек лаззатланаверади.

 

Фарзанд кўриш (наслдорлик)
Простата бези операциясидан сўнг қуруқ бўшалиш сабабли фарзанд бўлиш эҳтимоли жуда камдир. Аммо бу ҳамма эркакларда ва доимий кузатилмайди. Шунинг учун унга фарзанд бўлишининг олдини олувчи йўл сифатида ишониш керак эмас. Агар беморнинг фарзанд кўриш нияти бўлса, унда ўз шифокори билан маслаҳатлашиши лозим бўлади.

 

Эрекция муаммоси
Жинсий алоқа паитида олатнинг таранг туриши муаммоси простата бези операцияларидан сўнг кам учрайди. У кўпроқ очиқ турдаги операциялардан сўнг (5- 7%) кузатилиши мумкин. Ушбу операция кўпроқ ёши ўтган эркакларда қилинишини ҳисобга оладиган бўлсак, эрекция муаммоси кўпинча уларни қизиқтирмайди. Аммо беморнинг жинсий ҳаёти актив бўлса, унда операциядан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб олиши тавсия қилинади. Бу пайтда тезда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қонаш
Операция давомида ёки ундан сўнг қон оқиши мумкин.

Сийдик тута олмаслик
Операциядан сўнг сийдик тута олмаслик кўп ҳолларда ўткинчи бўлиб, маълум бир вақт ўтгач тузалиб кетади. Доимий сийдик тута олмаслик асорати эса 1%дан ҳам кам бўлиб, у ҳам асосан простата безининг очиқ операциясидан сўнг кўпроқ учрайди.

Простата безини қайтадан операция қилиш
Ҳар ўнта эркакдан биттаси 10 йил ичида безнинг қайтадан катталашуви ёки операцияга боғлиқ сийдик йўлида торайиш сабабли такрор операция бўлиши мумкин.

 

Ўлим хавфи
Ҳозирги кунда простата безига боғлиқ операцияларда ўлим эҳтимоли деярли йўкдир. Агар беморда қўшимча касалликлар бўлса (масалан, юрак касаллиги, қандли диабет), операциядан олдин бу ҳолатлар инобагга олинади ва зарур чоралар кўрилади.

 

Ҳар хил асоратлар
Барча операцияларда бўлгани каби юрак муаммолари, кўкрак инфекциялари, катта қон томирларида тромб тиқилишига ўхшаш асоратлар бўлиши мумкин бўлиб, бу эҳтимоллик жуда оз фоизни ташкил этади.
» Ҳозирги пайтда бемор шифохонага мурожаат қилган куни зарур тадқиқотлар ўтказилиб, агар ҳеч қандай чекловлар бўлмаса иккинчи кун операция қилинади (эпицистостомия — сийдикни чиқариш учун). Операция турига қараб бир кечадан 5-7 кунгача шифохонада ётиши мумкин.

(Visited 318 times, 1 visits today)

Related posts