ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАМАСЛИК

Spread the love

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАМАСЛИК

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАМАСЛИК Агар простатитни даволамаса доимо сурункали шаклга ўтади. Узоқ давом этадиган сурункали простатит эса простата безининг склерози (қотиши)га ва пешоб чиқариш муаммоларига олиб келади.

Ўткир простатитда шифокорга мурожаат қилмаслик простата безининг йирингли яллиғланишига олиб келиши мумкин. Бунда тана ҳарорати кўтарилиб кетади, оғриқ шунчалик кучли бўладики, ҳатто пешоб чиқариш ҳам жуда қийин бўлади. Маълум вақтдан кейин без шишиб кетиб, бемор умуман пешоб чиқаролмай қолади.

 

Сурункали простатит эса тўлқинсимон кечиб, вақтивақти билан қўзғаб, сўнг узоқ пайтгача борлигини сездирмай юради. Шу сабабдан кўп беморлар шифокорга мурожаат қилмай юраверадилар. Аммо, бу йўл нотўғри бўлиб, ҳар бир марта қўзғаганда яллиғланиш чуқурроқ ва кўпроқ жойни эгаллаб бораверади.

Агар у сийдик канали орқали тарқалса, қовуқ ва буйракнинг яллиғланиши (цистит ва пиелонефрит)га олиб келиши мумкин. Кўпинча простата безининг сурункали яллиғланиши везикулит (уруғ пуфакчаларининг яллиғланиши) ва орхоэпидидимит (тухумчалар ва улар ортиқларининг яллиғланиши)га олиб келиши ва натижада бепуштликка сабаб бўлиши мумкин.

 

Бепуштликни даволаш эса анча узоқ ва қийин жараён ҳисобланади.
Юқорида санаб ўтилган асоратларнинг шифоси анча қийин бўлгани боис, простатитни имкон қадар тезроқ даволаш зарур.

(Visited 210 times, 1 visits today)

Related posts