ПРОСТАТИТ КАНДАЙ КАСАЛЛИК 

ПРОСТАТИТ КАНДАЙ КАСАЛЛИК

ПРОСТАТИТ КАНДАЙ КАСАЛЛИК  Простатит — простата безининг яллиғланиши, урологик касалликлар ичида энг кенг тарқалган касалликлардан бири. Дунёдаги 50 фоиздан ортиқ эркак простатит билан касалланган. Бу касаллик 20 — 50 ёшдаги эркаклар орасида кўп учрайди.

Статистик маълумотларга қараганда, кейинги йилларда 20 ёшдан кичик ўсмир йигитларда ҳам бу касаллик тез-тез кузатилмоқда. Мазкур касалликнинг узоқ йиллар давомида кечадиган сурункали шаклига 35-40 ёшдан ошган эркаклар кўпроқ йўлиқади. Дунёда кенг тарқалганига қарамасдан, бу касалликдан азият чекаётганларга ташхис қўйиш анча мушкул.

 


Кўп кишилар простатит ва простата бези аденомасини (простата бези хавфсиз гиперплазияси) бир нарса деб ўйлайдилар. Лекин аслида эса бундай эмас. Юқорида айтиб ўтганимиздек, простатит бу простата безининг яллиғланиши бўлиб, у ёшу-қарида баравар учраши мумкин. Аденома (простата бези хавфсиз гиперплазияси) эса простата безининг ўсмасимон (хавфсиз) катталашуви бўлиб, у фақат ёши улғайган эркаклардагина учрайди.

 

Простата бези — диаметри 3-5 сантиметрли, оғирлиги 15-20 граммни ташкил этувчи, шакли каштан дарахтининг мевасига ўхшаб кетувчи без, мушак ва бириктирувчи тўқималардан иборат тоқ жинсий аъзо. У сийдик қовуғи остида, унинг бўйинчасида, кичик тос суяги марказида жойлашган бўлиб, сийдик қовуғидан чиқадиган жойда сийдик чиқариш найини ўраб туради. Яъни, простата бези сийдик чиқадиган йўл атрофида жойлашган бўлиб, у яллиғланиб катталашса, сийдик найини қисиб қўяди ва бунинг оқибатида пешоб чиқиши қийинлашади.

 

Орқа томондан тўғри ичакка яқин жойлашган бўлиб, текширув жараёнида шифокор уни анал тешиги орқали бармоқ билан ушлаб кўриши мумкин — у юмалоқ ва қайишқоқ бўлиб, бўйламаеига юза ариқчаси ҳам бор.
Простата безининг сийдик қовуғидан чиқадиган қисмида мушаклар бўлиб, улар пешоб чиқариш жараёнида иштирок этади ва шу билан бирга уруғ отилиб чиқаётган пайтда сперманинг сийдик пуфагига тушишига тўсқинлик қилади.

 

Унинг ичида ЗОтадан 80тагача без гуруҳлари бўлиб, уларда ишлаб чиқарилган шаффоф, оқиш-елимсимон суюқлик сийдик каналига очилади. Простата бези 16-17 ёшларда, жинсий балоғатга етган даврда ўз шаклига эга бўлиб, асосий вазифасини бажара бошлайди. Ушбу вазифалар қуйидагилардан иборат:

 

1. Ҳаракат фаолияти — эякуляция пайтида барча альвеолалари ва қобиғи қисқариб, ўзи ишлаб чиқарган суюқликни сперма билан қўшиб уруғ йўлларига ҳайдайди;
2. Ҳимоя фаолияти — простата бези мушаклари қисқарганда уруғ дўмбоқчаси кўтарилиб, сийдик чиқарув найининг простата қисми ёпилади, натижада сперма сийдик қовуғига ўтмайди, сийдик эса спермага қўшилмайди;

 

3. Секретор фаолияти — меъёрда простата бези суткада 2мл миқдорда ўзига хос ҳидли, сут-шиллиқ консистенцияга эга суюқлик ишлаб чиқаради. Унинг таркибида оқсил, аминокислоталар, лимон кислотаси,сув, натрий, калий, кальций, магний, руҳ, хлор, фосфор, олтингугурт, ишқорли ва нордон фосфатазалар, амилаза, глюкоза, спермин ва бошқа моддалар бор. Бу суюқлик сперматазоидлар учун озуқа модда ҳисобланади, уларнинг яшовчанлигини оширади, уруғ суюқлигининг 40 фоизини ташкил этади.

 

4. Инкретор фаолияти — қонга простагландинлар иш- лаб чиқарилади. Простогландинлар барча аъзолар тарки- бида бўлган силлиқ мушаклар тонусини, шу жумладан қон томирлар тонусини ҳам меъёрда сақлайди.

 

Простата бези – эркак кишининг энг асосий жинсий аъзоларидан бири. Шунинг учун тиббиётда “эркакнинг иккинчи юраги” дейилади. Бу без простата суюкдигини ишлаб чиқаради. Бу суюқлик сперма (уруғ) таркибида бўлади. Яна у эрекция (эркак олатининг таранг туриши)ни таъминлайди. Бундан ташқари, простата бези гормонлар
ишлаб чиқаришда ҳам қатнашади. Бу без яллиғланса, шу фаолиятларнинг барчаси бузилади ва эркак нафақат жисмонан нохуш симптомлар, балки руҳий ноқулайликлар (дискомфорт)га ҳам йўлиқиб, азият чекади.

(Visited 1 634 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!