Piyoz hosiyatlari

piyoz-bilan-davolash
piyoz-bilan-davolash

ПИЁЗ билан даволаш
Пиёзда, айниқса, ейиладиган хилларида латифлаштирувчи ва овқатларни парчаловчи хусусият бор. Пиёз дам қилиш ва қонни ташқарига тортиш хоссасига эга. Пиёз шўрваси қоринни озроқ дам қилади. Қовурилгани бироз ғааизроқ бўлади. Айниқса, ейиладиган пиёз турли ичиладиган сувларнинг зарарини қайтаради. Пиёз суви ҳайз қонини юриштиради.
1.    Уруғ талқонини атала қилиб, доғларга 5 кун 3 маҳал суртиб боғлаб қўйилса, доғларни кетказади.
2.    Пиёзнинг сувини чиркин ярапарга суртилса, фойда қилади.
3.    Товуқ ёғи билан қўшиб суртилса, оёқ кийимлардан шилинган жойларга фойда қилади.
4.    Оқ пиёзнинг сиқиб олинган суви 10 кун 3 маҳал кўзга томизилса, кўздан сув оқишга (катаракта) фойда қилади. (Химиявий ўғитларсиз етиштирилган пиёз бўлиши лозим).
5.    Кўзнинг оқига қарши пиёз сувининг 3 граммига 6 грамм тоза асални аралаштириб, 1 кун қолдириб, 15 кун 3 маҳал кўзнинг ичига томизилса, оққа фойда қилади.
6.    Пиёз сувига асап қўшиб аралаштириб, 10 кун 3 маҳал томоқ оғриғига суртилса, фойда қилади.
7.    Ёввоий пиёзни 10 кун 3 маҳал 2 донадан ейилса, сариқ касалига фойда қилади.
8.    Пиёзнинг ҳамма тури жинсий, шаҳвоний ҳисни кўпайтиради. Пиёз суви ҳайз қонини юргизиб, ични юмшагади.
9.    Пиёзнинг сувига гуз ва газак ўтларидан баравар қўшиб, кўп аралаштириб, ит тишлаганда 3 кун 2 маҳал ярага қўйиб боғланса, фойда қилади.
10.    Пиёзга баравар қора қўчқор гўштини қўшиб^ 10 кун саҳарда 1 маҳалдан оч ҳолда ейилса, шаҳват талабини кўпайтиради. Шундай киши 10 кун белини маҳкам боғлаб юриши лозим.

(Visited 1 492 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!