ПИВО ЭРКАК ОРГАНИЗМИГА КАНДАЙ ТАЪСИР  КЎРСАТАДИ?

Spread the love

ПИВО ЭРКАК ОРГАНИЗМИГА КАНДАЙ ТАЪСИР  КЎРСАТАДИ?


ПИВО ЭРКАК ОРГАНИЗМИГА КАНДАЙ ТАЪСИР  КЎРСАТАДИ? Кўп эркаклар пивони соғликка зарар келтирмайдиган хавфсиз ичимлик, деб ҳисоблайдилар ва катта хатога йўл қўядилар.
Пиво таркибида эркак соғлигига зарарли таъсир кўрсатадиган жуда кўп моддалар бор.

 

Бундан ташқари пиво эркаклик қувватига икки томонлама салбий зарба беради. Биринчидан, оз миқдорда бўлса-да, тез-тез пиво ичиб туриш тестостерон гормони ишлаб чиқаришни камайтиради.

Иккинчидан, пиво таркибида фитоэстрогенлар — аёллик гормонига ўхшаш моддалар жуда кўп бўлиб, улар эркак организмида эстроген гормонлари ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Оқибатда эркак организмида аёллик гормонлари кўпайиб, эркаклик гормонлари камаяди, эндокрин тизимининг иши издан чиқа бошлайди.

Эндокрин тизимида бузилишлар бошланиши билан эркакнинг ташқи ва ички кўринишида сезиларли ўзгаришлар бошланади:

• Эркак организмида модда алмашинуви бузила бошлайди;

• Танасида ёғ тўплана бошлайди (айниқса, қорин, сон, думба ва кўкрак безлари соҳасида);

• Мушак массаси ва кучи камая бошлайди;

• Танада ва юзда туклар камайиб бораверади;

• Аввалги эркакларга хос мардонаворлик кун сайин камайиб бораверади;

• Эркак ташқи ва ички кўринишдан аёлмижоз (аёлларга ўхшаш) бўлиб кетаверади;

• Жинсий хоҳиш ва қувват аста-секин камайиб бораверади;

• Тез орада эрекция йўқолади.

Ҳар куни бир литр ва ундан кўпроқ пиво ичувчи эркаклар жуда тез фурсатларда юқоридаги “натижалар”га эришадилар.
Пиво таркибида 7 %дан 12 %гача (охирги йилларда ундан ҳам кўпроқ) этил спирти бўлиб, уни тез-тез истеъмол қилиб юрадиган киши, ўзи сезмаган ҳолда, “пиволи алкоголизм” касаллигига дучор бўлиб қолади. Бу ҳам алкоголизм касаллиги бўлиб, фақатгина ароқ ўрнига эрталабдан пиво ичишни бошлайди.

Кўпинча пиволи алкоголизм, аввалига алкоголсиз пиво ичиш билан бошланиб, сўнг алкоголли пивога ўтиш ва унинг дозасини аста-секин ошириб бориш билан ривожланади. Оддий алкоголизмга нисбатан пиволи алкоголизмга кишилар 3-4 баравар тезроқ йўлиқадилар.

Аммо, масаланинг чигаллиги шундаки, пиволи алкоголизмга дучор бўлганлар ўзларини “пияниста” деб ҳисобламайдилар ва шу сабабдан унга қарши курашмайдилар, жамиятда обрўларига катта путур етаётганлигини ўйламайдилар, ҳис қилмайдилар. Олимларнинг фикрича, 15 йиллик пивохўрлик стажига эга ҳар қандай пиво шинавандасига импотентлик кафолатланган бўлади.

Германияда пиво миллий ичимлик ҳисоблангани сабаб, энг кўп “пиво алкоголик”лари ўша давлатда учрайди.

Пиво ҳаваскорларининг деярли ҳаммасининг қорин соҳасида ёғ тўпланиб, тез орада “пиво қоринчаси” пайдо бўлади. Бунга, биринчидан, эркаклик гормонининг камайиши ва аёллик гормонининг кўпайиши сабаб бўлса, иккинчидан пивонинг иштаҳани очиб юбориши ва унинг газагига калорияси кучли маҳсулотлар (тузланган балиқ, гўшт, колбаса, қаттиқ сир, сихкабоб, ёғли қуртлар)ни истеъмол қилиш сабаб бўлади.

Пиво таркибидаги алкоголь бош миядаги очлик марказининг блоклаш функциясини тормозлайди, натижада ичган одам тўйганини сезмайди ва одатдагидан бир неча баробар кўп овқат истеъмол қилади.

Пивони кўп истеъмол қилиш қон томирларининг ички деворларини кенгайтириб, веналарнинг варикоз кенгайишига ва гипертония касаллигига олиб келади.

Буйракнинг сурункали касалликларида пиво сийдик ҳайдашни кўпайтириб, буйракларнинг янада зўриқиб ишлашига олиб келади. Бундан ташқари, сийдик ҳайдовчи таъсир сабабидан организмдан кўп миқдорда калий, магний, темир, марганец, йод ва бошқаларни ювиб чиқариб кетади.

Пивони доимий ва кўп истеъмол қилиш буйрак усти безининг фаолиятини издан чиқариб, панкреатит ва ҳатто қандли диабет касаллигига ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, доимо пиво билан кираётган спиртни парчалашга улгурмаётган жигар гепатит ёки циррозга учраши мумкин.

Шифокорларда “пиволи юрак” деган атама бўлиб, у доимо ва кўп пиво истеъмол қилувчиларда учрайди. Пиво ичаклардан осон қонга сўрилиб, қон ҳажмини кўпайтиради ва бунинг оқибатида қон томирлар кенгаяди, юрак тезроқ ишлашга мажбур бўлади.

Агар бу жараён доимий давом этадиган бўлса, зўриқиб ишлаётган юрак ҳажми катталашади, аорта ва артериялар кенгаяди, бўшашиб, шалвираб қолади. Юрак деворлари ожизланиб, унинг атрофида ёғ қобиғи пайдо бўлади(“пиволи юрак синдроми”).

Буларнинг барчаси, албатта, жиддий касалликларга олиб келади.
Пивони оч қоринга ичиш, айниқса зарарли бўлиб, гастрит ва ошқозон яраси касалликларига олиб келади.
Олимлар узоқ йиллик кузатувлар натижасида яна шу хулосага келишдики, пиво ичиб юрадиган эркаклар ичмайдиганларга нисбатан бош мия инсульти хасталигига икки баравар кўп учрар эканлар.

(Visited 147 times, 1 visits today)

Related posts