Pari BURJI

Spread the love

Pari BURJI

Pari BURJI  Сумбула буржида Пари белгисида туғилганлар кимлар билан оила қуришлари мумкин ёки бунга таваккал қилмасликлари лозим

СУМБУЛА – ҲАМАЛ. Ўзаро б^фжига хос жиҳатлари мос келмайди. Дастлаб, Қўй белгисидагилар Париларни ўзларига ром этсада, кейинчалик уларнинг ўзаро зиддиятли характерлари намоён бўла бошлайди. Париларнинг талабчанлиги, танқид қилишга мойиллиги Кўй белгисидагиларнинг кўнглини совутади. Кўнгли совиган Қўйлар ўз жуфтига нисбатан ҳеч қачон ўзларини исита олмайдилар. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

СУМБУЛА – САВР. Иккиси ҳам ўзаро ўхшашдир. Амалий ҳаракатчанлик, босиқлик уларни ўзаро «қо- вуштиради». Жинсий майллари ҳам ўзаро мувофиқдир. Бу жиҳатдан изчил қадриятларга эгалар. Узоқ ва давомли, барқарор турмуш кечирадилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

СУМБУЛА – ЭГИЗАКЛАР. Мазкур бурж остида туғилганлар ўзаро қарама-қарши характерга эга. Уларнинг жинсий майллари ўзаро ўхшаш бўлса-да, оилавий муносабатларнинг бошқа жиҳатларида характерлари мос тушмайди. Эгизаклардаги эркинликка интилиш Пари белгисидаги жуфтларида шубҳа ва гумон уйғотади. Эгизаклар учун Сумбулада туғилганлар жуда ҳам зерикарли кишилардир. Ўзаро оила қуришини маслаҳат бермаймиз.

 

СУМБУЛА – САРАТОН. Уларнинг буржлари ўзаро мувофиқдир. Қучиқ белгисида таваллуд топганларнинг нозик ҳиссиётларини Пари белгисидагилар қадрлай оладилар. Уларнинг оилавий муносабатлари узоқ йиллар давом этади ва ўзаро бахтли ҳаёт кечирадилар.

СУМБУЛА – АСАД. Ушбу буржда туғилганлар бир оила бўлиб узоқ йиллар яшаши қийин кечади. Арслонларминг ўта кучли жинсий эҳтиёжига Париларнинг дош бериши қийин. Пари белгисида туғилганлар танқид қилишга мойилдирлар. Арслон белгисида туғилганлар эса танқидни кўтара олмайдилар. Ўзаро оила қуришини маслаҳат бермаймиз.

СУМБУЛА – СУМБУЛА. Иккиси ҳам бир хил ҳис-ҳаяжонга, характерга эга. Иккиси ҳам бир-бирини тан-қид қилишга, камчиликларини рўйи рост айтишга мойилдирлар. Боз устига, вақт ўтиши билан бир-бирларидан зерика бошлайдилар. Ўзаро мунозара, можаро қилиш одатий тусга кириб қолади, шундай бўлишига қарамасдан, узоқ йиллар бирга яшашлари мумкин. Уларнинг буржлари ўзаро тор- тишиш кучига эга.

 

СУМБУЛА – МБЗОН. Ушбу буржда туғилганлар ўртасида умумийлик кам. Тарози (Мезон) белгиси остида туғилганлар билан қурилган оилада келиш- мовчиликлар тез-тез бўлиб туради. Париларнинг
танқидий мулоҳазалари Тарози белгисида туғилган шеригини ранжитади, иззат-нафсониятига тегади. Ўзаро беқарор жуфтлик. Ўзаро оила куришларини маслаҳат бермаймиз.

СУМБУЛА – АҚРАБ. Мазкур бурж остида туғилганларнинг кўп жиҳатлари ўзаро уйғун тушади. Оилавий мзшосабатларда Чаён белгисидагиларнинг ўта кучли жинсий майллари Пари белгисидаги жуфтининг ҳам нозик туйғуларини уйғотади. Узоқ йиллар бирга бахтли яшашлари кузатилади. Битта шарт шуки, Парилар Чаён белгисидаги жуфтларига тўла ишониб бўйсунсалар бас. Оила қуришлари тавсия этилади.

 

СУМБУЛА – ҚАВС. Ўзаро мувофиқ келмайдиган буржлар. Ўқотарлар Париларнинг эскича қарашларига тоқат қила олмайдилар. Шунингдек, Пари белгисидагиларнинг хусусий мулкчиликка бўлган майли Ўқотарларга ёқмайди. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

СУМБУЛА – ЖАДИЙ. Ўзаро ўхшаш белгилар. Уларнинг жисмоний ва жинсий хусусиятлари ҳам ўзаро мувофиқ келади. Мазкур буржларда туғилганларнинг қурган оиласи бир оз зерикарлироқ бўлса-да, барқарорлик амал қилади. Шунинг ўзи катта аҳамиятга эга. Оила қуришлари тавсия этилади.

СУМБУЛА – ДАЛВ. Ўзаро мураккаб муносабатлар жуфтлиги. Иккиси ҳам ўзаро хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишга ва танқид қилишга мойилдирлар. Бундай ёндашув жинсий муносабатларда ҳам намоён бўлади. Сув қуювчиларнинг сергап-лақмалиги Париларнинг жонига тегиб кетади. Шунингдек, Далв буржидагиларнинг серхарж ва «кўли очиқлиги», қўлида пул турмаслиги Париларга умуман ёқмайди. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

СУМБУЛА – ҚУТ. Ўзаро мувофиқ келмайдиган жуфтлик. Парилар оғир-босиқ, Балиқ белгисида-
гилар эса ўта ҳиссиётлидирлар. Парилар ўз жуфтидан барқарорликни, бошлаган ишини оҳирига етказишни талаб қилади. Балик, белгисидагиларга эса ноизчиллик хосдир. Боз устига, Балиқ белгисидагиларнинг қучли эҳтиросига Пари белгисидагилар етарлича жавоб бера олмайдилар. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

 

Сумбула оннда Пари белгиси остида туғилган машҳур ва таниқли кишилар: Абу Райҳон Беруний, И.В. Гёте, Георг Вильгельм Гегель, Кутузов, К.Э.Ци- олковский, Теодор Драйзер, И.П. Павлов, С.Боткин, Қори Ниёзий, И.М. Мўминов, Абдулла Қаҳҳор, Шукур Бурхонов, Расул Ҳамзатов, Фахриддин Умаров, Ше- рали Жўраев, А.Г. Лукашенко.

(Visited 342 times, 1 visits today)

Related posts