ЎТКИР ГЕМОРРОЙНИ ДАВОЛАШ

Spread the love

ЎТКИР ГЕМОРРОЙНИ ДАВОЛАШ

ЎТКИР ГЕМОРРОЙНИ ДАВОЛАШ Ўткир геморройни даволаш организмда умумий таъсирига эга ҳамда оғриқсизлантирувчи ва яллиғланишга қарши препаратлар, шифобахш клизмалар, мазли боғламалар, физиотерапияни қўллашдан келиб чиқади.

Ўткир геморройдаги оғриқлар геморроидал узелларнинг қисилиши билан боғлиқ.
Оғриқ спазмани кучайтиради, спазма қисилишни оширади.

Шунинг учун оғриқларнинг олдини олишда нафақат маҳаллий оғриқсизлантирувчи препаратлар билан таъсир кўрсатиш, балки бир вақтда таблетка ёки укол шаклидаги аналгетикларни қўллаш керак.
Бизнинг мамлакатимиздаги энг кенг тарқалган оғриқсизлантирувчи препаратлар «Анальгин», «Аспирин» ҳамда

«Парацетамол»дир. Кўплаб патентланган препа- ратлар айнан шу воситалардан иборат.
Сўнгги вақтларда кеторолак асосидаги оғриқсизлантирувчи воситалар кенг тарқалди: «Кеторол», «Кетанов», «Кетонал». Янги, самарали аналгетиклар пайдо бўлмоқда: «Найз», «Целебрекс».

Ўткир геморройни маҳаллий даволашни танлаганда қайси белгилар устунлик қили- шини ҳисобга олиш керак – оғриқ, тромбоз, яллиғланиш жараёнининг тарқалиши.

Ўткир геморройни маҳаллий даволаш учун қуйидаги мазлар ҳам қўлланилади «Ауробин», «Ульрапрокт»,. «Проктогливе- нол», «Проктоседил», «Релиф». Бу барча дорилар кўп компонентли бўлиб, яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи ҳамда тинчлантирувчи воситалардан иборатдир.

Геморроидал узеллар тромбозида маҳаллий таъсирга эга антикоагулянтлар кўрсатилган. Бу «Гепарин мазь», «Лиотон – 1000», «Гепатотромбин Г.» бўлиб, қоннинг қуюқлашишига қарши курашувчи воситалардан иборат.

 

Қоидага кўра геморроидал узеллар тромбози тери тўқималари ҳамда перианал соҳада яллиғланиш билан асоратланади. Бу ҳолатда юқорида номи келтирилган препаратлар «Левасин», «Левамеколь», «Ма- финид» каби антибиотик таркибли ҳамда яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган сувда эрувчи мазлар билан бирга қўлланилади.

Ўткир геморройда яллиғланиш жараёни йўқолиши даврида тўқималарда модда алмашинувини яхшиловчи дорилардан «Солкосерил», «Актовегин», «Пантенол» тайинланади.

 

Ўткир геморройда организмга умумий таъсир кўрсатиш учун капиляр деворлар ҳолатини яхшиловчи, қон ёпишқоқлигини камайтирувчи ҳамда тромблар шаклланишига тўсиқ қўювчи препаратлар қўлланилади.

 

Бу ўткир геморрой симптомларини 5-6 кунда бартараф қилишга олиб келади. Бундай препаратларга «Эскузан» (экстракт конского каштана), «Троксевазин», «Венорутон», Гингко бутаси баргидан тайёрланган турли препаратлар киради.

Сўнгги вақтларда «Детралекс» ёки «Флебодиа – 600» препаратлари самарали қўлланмоқда. Бу дорилар шунингдек Гингко баргидан олинмоқда, аммо улар юқори технологияларни қўллаб яратилади.
Доривор ўсимликларнинг шифобахш таъсири микронизация – ўсимлик хом ашёсини майдалаш билан кўп марта кучайтирилади.

Таблеткани шакллантирувчи микрозарралар диаметри 2 микрондан ошмайди, шунинг учун шифобахш таъсир микронлаштирилган препаратларни қабул қилиш бошлангандан 4 соат ўтиб ривожланади.
Шунингдек, бундай хом ашёдан анъанавий усулда тайёрланган дорилар 24-48 соат ўтиб таъсирни намоён қилади.
Касаллик зўрайишининг олдини олиш учун «Детралекс» жуда узоқ вақт давомида кунига 2 марта 1 таблеткадан тайинланиши мумкин.

Ўткир геморройда жарроҳлик йўли билан даволаш жуда кам қўлланилади. Кўплаб шифокорлар дори воситалари билан дастлаб симптомларни бартараф қилишга, кейинчалик даволашнинг фаол усулларига ўтишга ҳаракат Қиладилар.
Геморроидал қон кетиши сабаб эмас, оқибат бўлади. Аммо бу симптом жуда хавфлидир. Бу қолган барчасидан хавфли бўлади.
Қон кетганда шифокор қон йўқотилиши миқдори, унинг фаоллиги ҳамда постгеморрагик анемиянинг акс этишини аниқ баҳолаши керак.

Бир соат давомида тўхтамайдиган қон кетиши касалхонага ётқизиш учун асос бўлади.
Шундай қилиб, ўткир геморройда симптомларни бартараф қилиш жуда долзарб вазифа саналади.
Сабаблар ҳамда механизмлар билан бемор енгил бўлганда шуғулланиш мумкин.

ДАВРИЙ ГЕМОРРОЙНИ ДАВОЛАШ
Ванна қабул қилиш, яхши маз ҳамда шамдорилардан фойдаланиш керак. Аммо даврий геморройда буларнинг барчаси ярим характерга эга ҳамда фақатгина вақтинчалик енгиллаштириши мумкин. Бунинг тескари тасдиғи сифатида турли хил шамдорилар ва мазларнинг кўплигини кўрсатиш мумкин. Агар улар ишончли ёрдам берганда эди, геморройга таъсир кўрсатиш учун янги дори воситаларини яратишга эҳтиёж қолмасди.

Афсуски, ҳаттоки «Детралекс» ҳамда «Флебодиа – 600» препаратлари ҳам касалликнинг энг муҳим сабаби бўлган ички геморроидал боғламалар ҳолатига таъсир кўрсата олмайди.
Шунинг учун бугун ёки эртага радикал даволашларсиз касаллик зўрайиши яна такрорланади.
Аммо яқин вақтгача геморройни даволашнинг ягона радикал усули жарроҳлик операциси бўлиб қолди.

(Visited 647 times, 1 visits today)

Related posts