ЭЯКУЛЯЦИЯ ВА ОРГАЗМ

Spread the love

ЭЯКУЛЯЦИЯ ВА ОРГАЗМ

ЭЯКУЛЯЦИЯ ВА ОРГАЗМ Эякуляция – жинсий алоқа вақтида закарнинг бевосита таъсирланиши натижасида қўзғалиш кучайиб бориб, одатда уруғ ташлаш, яъни шаҳват (сперма) тўкилиши билан тугайдиган жараён.

Эякуляция ҳам мураккаб рефлектор акт бўлиб, шаҳват тўкилишига бир неча сония қолганда киши оргазм (жуда хуш ёқиш, лаззатланиш)ни сеза бошлайди. Эякуляция жинсий алоқанинг энг юксак чўққиси бўлиб, бу вақтда уруғ пуфакчалари, простата бези мушаклари тортишиб қисқаради, уруғни отиб чиқарувчи йўл перисталтик равишда қисқариб туради.

Агар ушбу айтиб ўтилган аъзолар тонуси сусайган бўлса, уруғ ташлаш пайтида киши оргазм (лаззатланиш) ҳиссини сезмайди. Оргазм тугаши биланоқ жинсий қўзғалиш босилиб, эркак бир қанча вақтгача жинсий таъсирларга бефарқ бўлиб қолади.

 

Бу пайтда эрекция кузатилмайди, такрор жинсий алоқа қилиш имкони бўлмайди. Жинсий қўзғалиш орадан
маълум вақт ўтгандан кейингина пайдо бўлади, унинг қанча вақтдан сўнг рўй бериши ҳар бир эркакнинг индивидуал хусусиятлари, ёши ва кўпинча вазиятга боғлиқдир.

(Visited 201 times, 1 visits today)

Related posts