Гижжа Описторхис

Spread the love

Гижжа Описторхис

Гижжа Описторхис 8-13 мм. узунликдаги кичик трематода одам, мушук, ит, чўчқа, тулки, арслон ва бошқа ҳайвонларнинг жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги ва ошқозон ости безларида текинхўрлик қилади.


У уч жонивор танасида ривожланади. Биринчи жонивор – кўримсиз сув шиллиққурти: битиния, иккинчиси – балиқлар: сазан, карас, лешч, чебак, елим балиқ ва бошқалар, учинчиси – одам, мушук, ит ва бошқа ҳайвонлар.

Бу ривожлантирувчи “макон” ҳисобланади. Жуда майда сўрувчининг қандай қилиб уч “макони” бор? Нима учун шундай? Одам танасига кириб олган хавфли текинхўр – опистархиснинг ривожланиш босқичларини кўрайлик. Балоғатга етган паразитлар кўплаб тухум қўяди. Тухумлар ўт билан бирга ичакка ўтади, ахлат орқали ташқарига чиқади.

Тухумларда тайёр личинкалар бўлиб, улар оралиқ хўжайин, яъни битиния танасида тухумдан чиқади. Қуртнинг дастлабки ривожланиш даври беозор шиллиққуртлар танасида кечади. Битиния сув манбаларининг туби ёки сув ўсимликларининг поясида секин ўрмалаб, сўрувчининг тухумларини иштаҳа билан ютади.

 

Шиллиққуртнинг тана бўшлиғида тухумдан ингичка ўсиқли ҳаракатланиш органи – ўсимталарни ташлаб, ҳаракатсиз спороцистйга айланиб, жигарга ўтади. Спороциста ичида янги урғочилари – редиялар, улар ичида ҳам кўплаб янги турлар – церкарийлар пайдо бўлади, уларнинг ҳар биттасида дум бор.

 

Церкарийлар тезлик билан ҳаракат қилиб, шиллиққурт танасидан чиқади. Церкарийлар сувга чиқиб олгач, иккинчи макон излаб сузиб юришади. Личинкалар учун сазан, карас, елим балиқ, лешч ва бошқа балиқлар макон бўлиб хизмат қилади. Церкарийлар балиқ тангачаларига ёпишиб олиб, сузгичлар ости мускуллари ёки жабралари орасида ҳаракатсиз шаклга киради, яъни метацеркарийга айланади. У тиғиз қобиққа ўралиб озиқланмайди. Шунинг учун ҳам у ўз хўжайинига зарар етказмайди. Метацеркарийлар ўзи ўрнашиб олган жонивор

– ўз хўжайини танасида дарёлар, сойларда балиқ ушлаб олингунича кезиб юраверади.
•Балиқни кўпроқ одам истеъмол қилади. Танасида описторхиснинг метацеркарийси мавжуд бўлган балиқни хом ёки чала пиширилган ҳолда истеъмол қилган кишига касаллик юқади. Шундай қилиб, қуртлар учинчи ва охирги маконга ўрнашиб олади. Метацеркарийлар ўз хўжайинининг ичагида пўстлоғини ташлаб, ўт йўли орқали жигарга ўтади, у ерда катта текинхўрга айланади.

‘Киши организмида сўрувчилар жуда узоқ яшайди. Битта одамда описторхиснинг салкам 25 йил яшаганлиги маълум. Хитой сўрувчилари келтириб чиқарадиган касаллик описторхис деб аталади. У дарё ҳавзаларида энг кўп тарқалгандир. Бу касалликка чалинган одамда бош айланиши, бош оғриши, жиззакилик, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳоллари рўй беради.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу касаллик жигар ва ошқозон ости безларида ракнинг пайдо бўлишига сабаб бўлар экан.

Балиқдан тайёрланадиган таомлар касалликни тарқатувчи омиллардан бири ҳисобланади. Нанай, улоч, нивх миллатида хом балиқни майда-майда бўлакларга кесиб, зираворлар билан салат – тала тайёрлаш кенг тарқалган.

 

Чала қуритилган ва кам тузланган балиқни ёқтирадиган кишилар кўпинча бу касалликка чалиниши мумкин. Ҳозирги пайтда описторхис билан оғриган кишиларни даволаш учун анча таъсирчан дори – хлоксил ишлатилади.

(Visited 46 times, 1 visits today)

Related posts