ОЛХЎРИНИНГ ХОСИЯТЛАРИ

Spread the love

ОЛХЎРИНИНГ ХОСИЯТЛАРИ
Олхўри Ўзбекистоннинг ҳамма сувли жойларида ўсади. Олхўрининг меваси нафақат озиқ, балки у кўп касалликларга даводир. Бунинг озиқпиги Дисқуридус фикрича оздир, аммо Жолинус фикрича ундай эмас. Етилмаган хомида буриштириш хоссаси бор. Овқатларга қараганда озиқлиги оз.
1.    Дарахт танаси елимли бўлиб, мевалари пишгач, йиғиб олинади. Елимининг сирка билан қўшилгани темираткига 10 кун 3 маҳалдан суртилса, йўқотади.
2.    Олхўри япроғининг 100 граммини 1 литр сувда секин 10 дақиқа қайнатиб, 7 кун 3-4 маҳал оғизда 12 дақиқа ушлаб ташланса, иккала бодом безларига ва оғиз яраларига фойда қилади.
3.    Елимини 15 кун 3 маҳалдан кўзга суртилса, кўзни кучли ва қувватли қилади.
4.    Олхўрининг 500 граммини 4 литр сувда секин 40 дақиқа қайнатиб, 10 кун 3 маҳал қайнатмадан 100 граммдан ичилса, кўкрак оғриғи ва юракнинг аланга олиши кетади.
5.    Олхўрининг аччиқхилини 10 кун 3 маҳал 100 граммдан еса, балғамни қаттиқ ҳайдайди.
6.    Жолинус шундай дейди: «Дисқуридус димиқий хили ични қотиради деб хато қилган, балки у ични суради».
7.    Елимини 10 кун 3 маҳал оч ҳолда чигитдай ейилса, қовуқ тошини майдалайди, суви эса ҳайз қонини юриштиради. Ични суришда қуруғидан ҳули кучли.

(Visited 39 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment