ОҒИЗ БЎШЛИҒИДАГИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ

ogiz-boshligidagi-kasalliklar

ОҒИЗ БЎШЛИҒИДАГИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ
Оқиз бўшлиғида юз берадиган касалликлар ичида танглай ва милклар яллиғланиши, оқ тоши (грибковий стоматит) инсоннинг кундалик ҳаётини ўта қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки у овқат истеъмол қилишни, гапиришни йўққа чиқаради ёки қийинлаштириб, азоб беради. Бу дардга чалинган кишининг асаби бузилади. Ҳаловати йўқолади. Касаллик танглай ва милклар қизариб юмшаб, ҳарорат кўтарилишидан бошланади.

Тил ва танглай юзида майда’ оқ тошмалар чиқади, оғиздан ёмон ҳид келади. Касалликнинг келиб чиқиш сабаби одамнинг иссиғи оШиб кетишидан бўлади. Яъни
қовурилган ва ёғли овқатларни (гўшт, балиқ, тухум), қази, кабоб, сут кабиларни, шунингдек, турли ширинликларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиш натижасида бу дард пайдо бўлади. Кўп асрлик тажрибага эга бўлган халқ табобати бу дардни ҳам доим тўла тўкис даволаб келган. Бунинг учун қуйидаги муолажани амалга ошириш лозим бўлади.

1.    Ҳар куни танглайини, милкини даволаш муолажаси: зиркнинг ёғочи ёки пўстлоғининг 300 граммига ёмғир сувидан 3 литр қўшиб, 1 кун қолдириб, 40 дақиқа секин қайнатилади.Сўнг 12 кун 3 маҳал оғизга шу қайнатмадан олиб, ғар-ғара қилинса, милк ва танглай жароҳатлари тузалади.

2.    25 грамм исириқ, 25 грамм седана, 25 грамм ёнғоқ барги ва новдаси ва 25 грамм кон тузларини қўшиб, 500 грамм ёмғир сувида 1 кун қолдириб, кейин 35 дақиқа мил-мил қайнатилади. 7 кун 3 маҳал шу қайнатмадан 1 ош қошиғини оғизда 12 дақиқа ушлаб тўкилиб ташланса, оғиздаги барча иллатлар кетади.

3.    Ҳар куни намакобда эритилган мўмиё суюқлиги билан 4-6 марта милк ва танглайига суртса фойда қилади.

4.    Алой баргидан сиқиб олинган сувини 10 кун 3 маҳал 2 чой қошиқдан оғизга олиб, 7-8 дақиқа сақлаб тўкиб ташланса, милк ва танглай касалларига фойда қилади.

5.    Тоғ ёввойи олчасининг 500 граммини 5 литр сувда 1 кун қолдириб, сўнг 40 дақиқа секин қайнатиб, кейин 8 кун 3 маҳал 1 ош қошиғи билан оғизда ғар-ғара қилинса, фойда ‘Қилади.

6.    Саримсоқ пиёз 300 грамм, гулсапсар(сиёҳ)дан 300 граммини қўшиб, 5 литр сувда 1 кун қолдириб, секин 45 дақиқа қайнатиб, қайнатмадан 10 кун 3 маҳал оғиз чайилса, милк ва танглай касалликлари тузалади.

7.    Қалампир ва қора андиз томирларини қўшиб, 500 грамминй 5 литр ёмғир сувида 1 кун қолдириб, 40 дақиқа секин қайнатиб, оғиз чайилса, фойда қилади.

Даволаниш даврида беморнинг овқатланиши қийинлигини ҳисобга олиб, халқ табобати қуйидагиларни истеъмол қилишни тавсия қилади. Ивитилган нон сувини ичиш, атала ва оқ хўрда ичиш, буғда ёки сувда пиширилиб, эзилган картошкага шўрва сувидан қўшиб, суюлтириб ичиш, кўк чой ва
турли мева сувлари, шунингдек, сабзавот сувларини ичиш мумкин.

Даволаниш даврида қовурилган ёғли овқптлар, қази, кабоб, сут каби иссиқл и к ва ёғли овқатларни истеъмол қилиш тухтатилади. Кайнаган ёки илиқ сувда асални эритиб ейиш мумкин.

Бу касаллик билан кўлинча болалар касалланади. Бизнинг даво усулимиз болаларга ҳам, катталарга ҳам баравар тааллуқлидир. Бу дардга чалинган кагга одамлар билсинларки, уларнинг ошқозони, ичаклари, жигари ҳам касал, озми- кўпми бавосил касали ҳам бор. Демак, шу аъзоларини ҳам даволашга киришсалар яхши бўлади. Оғиз бўшлиғидаги касалликларни, тошмаларни юқорида зиқр қилинган усулда гез ва тўғри даволанса, бир ҳафта ўн кунда соғайиб қетади.

(Visited 6 555 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!