MUCHAL HAQIDA

MUCHAL HAQIDA

 

MUCHAL HAQIDA  Мучал санаси асосида Қуёшнинг йиллик, Муштарий (Юпитер)нинг 12 йиллик, Зуҳал (Сатурн)нинг 60 йиллик (икки цикллик) ва Ойнинг айланма ҳаракатлари ётади.

Мучал санаси 12 йиллик даврни ўз ичига олиб, улар куйидаги 12 ҳайвон номлари билан аталади: Сичқон, Сигир, Йўлбарс, Қуён, Балик,, Илон, От, Қўй, Маймун, Товуқ, Ит, Тўнғиз.

Мучал дастлаб қадимги Осиё [қадимги Хитой, Ҳиндистон, Бобил (ҳозирги Ирок, давлати ўрнида бўлган), Эрон, Япония], Тўрон замин, Африка мамлакатлари (қадимги Миср)да пайдо бўлиб, кейинчалик дунёнинг бошқа ҳудудларига кенг тарқалган.

 

Мучал туркий халқлар ўртасида ҳам қадим замонларданоқ маълум бўлган. Энг қадимги ёзма манбаларда кўрсатилишича, аждодларимиз қадим замонлардан нужум илмидан яхши хабардор бўлганлар.

 

Фикримизнинг далили сифатида зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлмиш Авестода мучал ва нужум илми тўғрисида қимматли маълумотлар қўрсатиб ўтилганлигини келтиришимиз мумкин. Қадимшунос олимларнинг фикрига кўра, зардуштийлик динида асослаб берилган астрологик таълимот, қадимги Бобил (Месопотамия), Эронда кенг тарқалган астрологик таълимотларнинг шаклланишига туртки берган.
Авестода шундай баён қилинади: «Сўрадилар: (Ахурамаздадан) «Ахурамазда томонидан дўзахга, гу

ноҳкорларнинг руҳини жазолаш учун кимдир вакил қилиб кўйилганми?» «Жавоб бердилар: «Аҳурамазда томонидан дўзах ичида ҳеч ким вакил қилиб қўйилган эмас. Аммо улар (гуноҳкорлар) Сириус, Альдебаран,

Вега ва Катта Айиқ юлдуз туркумлари томони- дан назорат қилинадилар». Зардуштийликда амал қилинган нужум илмига кўра Сириус, Альдебаран, Вега ва Катта Айиқ юлдуз туркумлари инсонларга яхшилик келтирувчи осмон кўриқчилари ҳисоблан- ган. Унга кўра, Сириус – шарқ, Альдебаран – жануб, Вега – ғарб, Катта Айиқ юлдуз туркуми – шимолнинг қўриқчилари сифатида қаралган.

 

Кейинги ёзма манбаларидан бири Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғотит турк» асари бўлиб, унда мучал хусусида қимматли маълумотлар берилган: «Турклар ўн икки хил ҳайвон исмини ўн икки йилга қўйганлар.

Туғилиш, жанг тарихлари ва бошқаларни ана шу йиллар айланишидан ҳисоблайдилар. Бунинг келиб чиқиши шундай: турк хоқонларидан бири ўзидан бир неча йил олдин ўтган урушни ўрганмоқчи бўлган, шунда у уруш бўлиб ўтган йилни аниқлашда янглишган. Бу масала юзасидан (хоқон) қавми билан кенгашди ва айтди:

 

«Биз бу тарихни (аниқлашда) қанчалик янглишган бўлсак, биздан кейин ҳам шу қадар янглишадилар. Шундай бўлгач, биз энди ўн икки ой ва осмондаги ўн икки буржга асосланиб, ўн икки йилга (ном) қўйишимиз керак, токи биздан кейин йил ҳисоби шу йилларнинг айланишига қараб олинсин ва бу нарса абадий бир ёдгорлик бўлиб қолсин». Улар: «айтганингиздек бўлсин», – дейишди.

Хоқон овга чиқди ва одамларга тўқай ҳайвонларини Ила дарёси томон қувишни буюрди, бу жуда катта сув. Одамлар ов қилиб, ҳайвонларни сув томон ҳайдай бошладилар, шунда ўн иккй ҳайвон сувдан ўтди. Ўн икки йилни ана шу ўн икки ҳайвон номи билан атадилар.

Энг олдин сувдан ўтган ҳайвон сичқон бўлди. Шунинг учун йил боши унинг номи билан аталди, шу сўзга йил қўшиб, сичқон йили деб атадилар. Ундан кейин ўтганлари қуйидаги тартибда бўлди: уд (сигир), барс (йўлбарс), товушқон (қуён), нак (тимсоҳ, ҳозирда балиқ дейилади), йилон (илон), йунд (от), қўй, маймун (бижин), тақағу (товуқ), ит, тўнғиз.

Мучал тўғрисида яна бир муҳим ёзма манба – Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асаридир. Ушбу асарда нужум илмига оид кўплаб маълумотлар берилган.
Беруний мазкур асарининг 104-саҳифасида халқлар тақвими ҳақида гапириб «Турк жадвали» деган сарлавҳа остида ўн икки ҳайвон номи билан аталадиган ўн икки йиллик мучал ҳисобининг номларини ҳам келтиради:

1. Сичқон. 2. Уд (сигир).

3. Барс.

4. Товушқон (қуён).

5. Луй (балиқ)

6. Йилон (илон).

7. Юнт (от). 8. Қўй.

9. Пичин (маймун).

10. Товуқ.

11. Ит.

12. Тўнғиз8.
Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган мучал йиллари 12 ҳайвон номлари билан аталиб, кимки қайси ҳайвон йилида туғилган бўлса, ўша ҳайвонга хос хусусиятларга эга бўлйши айтилади. Масалан, Аждарҳо йилида туғилганлар – аждарҳо каби қудратли, омадли бўладилар. Йўлбарс йилида туғилганлар олдиндан айтиб бўлмайдиган, ноизчил характерга

эга инсонлардир. Мучал ҳам буржлар каби инсонларнингўзига хос жинсий хусусиятларини ифодалайди. Ҳар бир мучал эгаси ўзига хос бўлган жиҳатлари билан севади, ўз сўзини айтади ва мучалига тегишли бўлган хусусиятларни намоён қилади.

Шарқ тақвимида 12 мучал йили ўзаро ўхшаш жиҳатлари билан тўртта учталикка ажратилади. Биринчи учталик – Сичқон, Аждарқо ва Маймун мучаллари ҳисобланади. Мазкур мучал йилларида таваллуд топганл.ар ҳаракатчан ва фаол бўладилар. Улар жуда ҳам яхши феълли ёки жоҳил бўлишлари мумкин. Сичқон ва Аждарҳо мучал йилларида туғилганларда ҳукмронлик қилиш ҳисси кучли бўлса, Маймун мучалидагиларда муроса қилиш, келишиш устувордир.

Иккинчи учталикка Сигир, Илон ва Товуқ мучалида туғилганлар киради. Мазкур мучалдагиларга хос хусусият: ҳар қандай муваффақиятларга зўр машаққат, меҳнат ва ирода кучлари ила эришадилар.
Учинчи учталикка Йўлбарс, От ва Ит мучал йил- ларида туғилганлар кирадилар. Улар ўзаро бир-бирлари билан оҳанрабодек тортиладилар ва ҳаётга, ўзига хос инсонпарварлик қарашлари билан ажралиб турадилар.

Мазкур мучалдагилар кўплаб дўстларга эга бўлсаларда, ягона ишончли дўст қидирадилар.
Тўртинчи учталикка Қуён, Қўй ва Тўнғиз мучалида туғилганлар кирадилар. Улар гўзал ва тўкис ҳаётга интилишлари билан бошқалардан ажралиб туради. Бу учталикка ижодкорлик, артистлик хос бўлиб, улар кучли интуицияга эга бўладилар. Уларнинг қалби севгига тўлган бўлса-да, ички қатъийлик, қувват етишмаслиги туфайли, ҳаётда муваффақиятларга эришишларида маълум қийинчиликларга учрайдилар.

Ҳар бир инсонга баҳо бераётганда, зшинг мучал ва буржининг ўзига хос жиҳатлари ва ҳусусиятлариниҳисобга олиш талаб этилади. Масалан, ҳақпарвар ва тўғрисўз, интизомли бўлган Тўнғиз мучалида ҳамда Эгизаклар буржида туғилганлар кўшимча равишда шу буржга хос бўлган чаққон, уддабурон, мунофиқ, тез ўзгарувчан каби жиҳатларни ҳам ўзида намоён этадилар.

Шарқ тақвими турли мамлакатларда турли ойлардан бошланади. Масалан, баъзи халқлардаянвардан, баъзиларида февралдан, Марказий Осиё халқларида эса 21 март йил боши саналади. Шунинг учун мучални аниқлашда, масалан, январь билан март оралиғида туғилганлар эски мучал билан белгиланадилар.

 

Айрим одамлар икки мучал оралиғида туғилган бўладилар. Шунинг учун уларнинг характер-хусусиятлари икки мучалга хос бўлади. Уларнинг ҳаёти давомида, иш фаолиятида, жисмоний ва жинсий муносабатларида икки мучалнинг таъсири ўз ифодасини топади. Бундай одамлар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турадилар.

Қуйида мучал йиллари эътиборингизга ҳавола қилинади. Уларнинг ҳар бири ўн икки йилда бир маротаба келади.
СИЧҚОН МУЧАЛ ЙИЛЛАРИ – 1924, 1936,1948, 1960, 1972, 1984, 1996, 2008, 2020

СИГИР МУЧАЛ ЙИЛЛЛРИ – 1925, 1937,1949, 1961, 1973, 1985, 1997, 2009, 2021

ЙЎЛБАРС МУЧАЛ ЙИЛЛЛРИ – 1926, 1938, 1950, 1962, 1974, 1986, 1998, 2010; 2022

ҚУЁН МУЧАЛ ЙИЛЛЛРИ – 1927, 1939,1951, 1963, 1975, 1987, 1999, 2011, 2023

АЖДАРҲО (БАЛИҚ) МУЧАЛ ЙИЛЛАРИ – 1928, 1940, 1952, 1964, 1976, 1988,2000,2012, 2024

ИЛОН МУЧАЛ ЙИЛЛЛРИ – 1929, 1941, 1953, 1965, 1977, 1989, 2001, 2013, 2025

ОТ МУЧАЛ ЙИЛЛАРИ – 1930, 1942, 1954, 1966, 1978, 1990, 2002, 2014, 2026

ҚЎЙ МУЧАЛ ЙИЛЛЛРИ – 1931, 1943,1955, 1967, 1979, 1991, 2003, 2015, 2027

МЛЙМУН МУЧАЛ ЙИЛЛЛРИ – 1932, 1944,1956, 1968, 1980, 1992, 2004, 2016, 2028

ТОВУҚ МУЧАЛ ЙИЛЛЛРИ – 1933, 1945,1957, 1969, 1981, 1993, 2005, 2017, 2029
ИТ МУЧАЛИ ЙИЛЛАРИ – 1934, 1946,1958, 1970, 1982, 1994, 2006, 2018, 2030

ТЎНҒИЗ МУЧАЛ ЙИЛЛАРИ – 1935, 1947,1959, 1971, 1983, 1995, 2007, 2019, 2031

(Visited 10 279 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!