Milk ogiz kasalliklari

Милк ва оғиз бўшлиқлари касалликлари
Агар милк ва тишлар зарарланган бўлса, унинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун эрталаб ва кечқурунтишларингизни лимон шарбати билан тозаланг (агар
милклар илвираб кетмаган бўлса).

Тозалашда, аввал тиш чўткасини бироз сувга намлаб, сўнг унга озроқ лимонни
сиқиб шарбатини томизасиз.

Милкдан қон томса, бундан ҳеч бир муаммосиз қутилиш мумкин. Бунинг учун кунига икки маҳал лимондан сиқиб олинган шарбатни ичиб турсангиз, бас. Агар сиз лимонии қобиғи билан есангиз, даволанишнинг самаралиги бир неча марта ошади.

Агар тишлар қимирлаётган ёки кариес билан зарарланган бўлса, милк қуришиб қолган, шамоллаган ёки йиринг бойлаган бўлса, бир кунда икки марта 150 г творогни лимон билан ейиш зарур.

Киши ёши улғайган сайин, пародонтозга тез берилувчан бўлиб қолади. Бу сизнинг иммун тизимларингиз нетрофил танқислигини бошидан кечираётгандан далолатдир. Унинг танқислиги биринчи навбатда тишлар маҳкамланадиган бирлапггирувчи, тўқималар-парадонтда намоён бўлади.

Лимон С витаминининг бебаҳо кони. Агар бу витамин етишмаса, кишилар биринчи навбатда тишини йўқотадиган цинга каби дахшатли касалликка учраши аниқ.

Сизда шундай холат рўй бермасилиги учун янги сабзавот ва мевалар енг. Ширинликларни ортиқча истеъмол қилиш оғизда кариесни келтириб чиқарувчи миллиардлаб бактерияларнинг тез кўпайишига олиб келади.

Кимнинг милки оғриётган бўлса у нафақат лимон билан кифояланиб қолмасдан тиш ва суяклар учун зарур бўлган кўп микдорда фосфор моддасига эга тозаланмаган бошоқли донлар, қовоқ уруғи, кунгабоқар ва ёнғоқлар истеъмол қилишни кўпайтириш лозим.

Тиш оғриётган бўлса — бир ош қошикдан лимон бўтқаси ва маврак (мармарак-шалфей) ўтини қуритиб майдаланганини олиб, устидан бир стакан қайноқ сув қуясиз, 1 соат ўраб қўйган холда тиндирасиз, сўнг сузиб оласиз.

Ушбу шарбат билан оғзингизни ҳар ярим соатда чайиб туринг. Чайиш беш дақиқа атрофида давом эттирилади.

Тиш оғриғи давосининг бошқа усуллари — 3 г нашатир спиртини 4 чой қошиқ лимоннинг янги сиқиб олинган шарбати билан аралаштирасиз. Бу аралашмини пахтага шимдириб оғриётган тишингизга қўясиз. Лимон шарбати қорайиб кетган тишларни жуда яхши оқартиради.

Стоматит (оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши) бўлганда чайқаш учун тенг микдорда олинган лимон шарбати, қайнатилган совуқ сув ва асал аралашмаси яхши фойда беради.

(Visited 4 943 times, 19 visits today)

Related posts

Leave a Comment