ЛИМОН ЎТИ БИЛАН ДАВОЛАШ

Spread the love

ЛИМОН ЎТНИНГ ХОСИЯТЛАРИ

Лимон ўтнинг ёқимли ҳиди узоқдан келиб туради, танаси ва барги майин туклар билан қопланган. Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдиз пояси ер остида новдалар беради. Пояси тўрг қиррали, сершох, бўйи 150 см.гача боради. Тукли лимон ўт Ўзбекистоннинг ҳамма лалми ва суғориладиган ерларида кўп ўсади. Барглари навбатма-навбат жойлашган, кўпроқ ранги сарғиш.Мевалари август-сентябрда етилади. У дуккаклилар оиласига киради.

1.    Лимон ўтнинг 300 граммини 2 литр сувда секин 15 дақиқа қайнатиб, 12 кун 3 маҳал 3 ош қошикдан ичилса, овқатни тез ҳазм қилади, асаб системасини мустаҳкамлайди.

2.    Қайнатмаси 15 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан ичилса, юракни бақувват қилади, пешоб ва елни ҳайдашга фойда қилади ва кетказади, терлатади, ички оғриқпарга яхши фойда беради.

3.    Қайнатмаси аёллар 10 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан парҳези билан ичишса, қон кетиш, қовуқлар оғриғига яхши фойда беради. Бадандан чиққан ҳар хил яраларга қарши ичилса ва суртилса, фойда қилади.

4.    Қайнатмасига 8 кун 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин ёки кейин оғиз чайилса, оғиз бўшлиғидаги барча яралар тезда даф бўлади.

5.    Лимон ўтни Ибн Сино шундай дейди: «Лимон ўт юракни тетик қилиб мустаҳкамлайди, овқат ҳазмини яхшилашда ва ҳиққичоқ тутганда ёрдам беради». Замонавий табобатда лимон ўтнинг юрак ишига яхши таъсир ўтказиш, ҳансираш (юракнинг бирдан тез-тез уриб кетиш) ҳолларини яхшилаш, юрак соҳасидаги оғриқларни камайтириш, қон босимини пасайтириш, оғриқларни қолдирадиш, тинчлантириш, иштаҳани очиш ва қусишга қарши таъсир қилиш каби хузусиятларидан фойдаланилади.

Лимон ўтни асаблар бўшлиги, бош оғриғи (мигрень), бўғин, камқонлик, артеросклерозда, шунингдек баданга тошмалар тошганда, суртиб боғлаш, уйқусизлик, артериал гипертония каби касалликларда қайнатмаси 20 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан парҳези билан ичилса фойда қилади.
6.    Янги узилган баргларини бир оз қайнатилган сувда яхшилаб ёзиб, оғриқни қолдириш мақсадида жароҳатларга қўйиб боғланса, фойда қилади.

(Visited 167 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment