КУНЖУТ БИЛАН ДАВОЛАШ

КУНЖУТНИНГ ХОСИЯТЛАРИ
1.    Кунжутнинг талқонини урилишдан пайдо бўлган кўкариш ва қон қотиб қолган жойларга 5 кун 3 маҳал қўйиб боғланса яхши бўлади. 2.    Бадандаги ёрилиш ва дағалликка қарши 10 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилса ва суртилса, фойда қилади.
3.    Кунжутнинг пўсти олингани 20 кун 3 маҳал 200 граммдан оч ҳолда ейилса, семиртиради. Поясининг шираси ва барг шираси 10 кун 3 маҳалдан сочга суртилса, сочни юм- шатади, қазғоқни кетказади.

4.    Кунжут ёғи 10 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилса ва суртилса, балғам ва қондан бўлган қичимани кетказади. Айниқса, уни алой ва майиз ивитилган сув билан бирга ичилса, таъсири яна ҳам кучли бўлади. Ёғини оловда куйган жойларга 10 кун 3 маҳалдан суртиб боғланса, тузалади.

5.    Нервлар йўғонлашган ерга 15 кун 3 маҳалдан суртиб боғлаб қўйилса, фойда қилади.

6.    Кўзлар лўқиллаб оғриганда ва шишганда 3 кун 3 маҳалдан томизилса, фойда қилади, бегумон.

7.    Кунжут ёғи 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ош қошиқдан ичилса, диққинафас ва астмага фойда қилади.Кунжут ёғи меъда учун ёмон, кўнгилни айнитади, иштаҳани туширади ва тезда тўйдиради. Агар уни асал билан қўшиб еса, зарари кетади.

8.    Кунжутни озроқ қовуриб, баравар шакар қўшиб туйиб, қоронғи жойда сақлаб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 3 ош қошиқдан еса, томчилаб сийишга ва семиришга фойда қилади ҳамда жинсий қувватни оширади.

9.    Кунжут ёғи ичакларга фойда қилади. Кунжут ивитмаси 7 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ейилса, ҳайз қонини кучли юриштиради, ҳатто, болани ҳам туширади.
10.    Илон чаққанларга суртилса, фойда қилади.

(Visited 4 715 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!