КЎТАН ЧИҚИШИНИ ДАВОЛАШ

Spread the love

КЎТАН ЧИҚИШИНИ ДАВОЛАШ

Бу дардга чалинган одамнинг орқа тешигида, аниқроғй, тешик атрофидаги эт устида чуқурчалар пайдо бўлиб, улардан вақти-вақти билан йиринг, зардоб оқиб туради. Бу зардобли чуқурчалар аста-секин кўпайиб боради. Тартибсиз ҳолда жойлашади, катта-кичиклиги ҳар хил бўлади.

Кўтан чиқиш касаллиги катта қазойи ҳожат фаолиятига тўсқинлик қилмайди. Чуқурчалар пайдо бўлган жойлар тўхтовсиз лўқиллаб оғрийди. Кўтан чиқиш касаллигининг келиб чиқиш сабаблари бир қанча: шамоллаш, спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, орқа билан йиқилиш, қоқилиб урилиш кабилар.

1.    Бу дард одам ҳаёти учун хавфлидир. Халқ табобати эса бу касалликни оддий усулда даволайди. Бунинг учун сиёҳ рангли (кўкимтир-нафармон) пиёздан бир нечтасини (чу- қурчалар сонига қараб) ёниб бўлган ўтиннинг қўрига кўмиб пишириш керак. Пиёз 10-15 дақиқа пишгач уни қўрадан олиб, устки бир қавати олиб ташланади, сўнгра уни ўртасидан кесиб, икки паллага ажратилади. Пиёзнинг ҳар бир палласини кесилган томони билан ҳар бир чуқурчага ёпиб, устидан бир қават дока билан енгил боғлаш ёки дока чеккаларини ёпишқоқ тасма билан мустаҳкамлаб қўйиш лозим. 2 соат тургандан кейин пиёз паллаларини олиб ташлаб, янги иссиқ қўйиш керак. Пиёз паллаларини кечаю кундуз қўйиб, узлуксиз алмаштириб бориш керак. Бу муолажадан мақсад ҳар бир чуқур ичидаги йирингни пишириб, фасодга айлантириш ва чиқариб ташлаш.

Пировардида чуқурчалардаги йиринг пишиб, фасод ташқарига ўзи отилиб чиқиб кетади. Давони тезлаштириш мақсадида ўта пишган сиёҳ ранг- ли пиёздан бир-иккитасини сиқиб, сувини иссиқлигида резина пуркагич ёрдамида ҳар бир чуқурнинг ичига юбориб, сўнг устидан пиёз палласи қўйиб боғланса, яхши натижа беради. Энди чуқурчаларни марганцовкали қайнаган илиқ сувда ёки сариқ (раваноль) сувида ювиш керак. Бу билан даволанишнинг биринчи даври тугайди.

2.    Иккинчи даврда тозаланган чуқурчаларга суюлтирилган (атала кўринишидаги) тоза мўмиёни пуркагич ёрдамида бир неча бор қўйиб чиқиш ва шу йўл билан чуқурчалар битиб кетишга эришиш лозим.

3.    Кўтан чиқиш касалида тутиё қайнатмасига пахтани тўйинтириб, 10 кун 3 маҳалдан парҳези билан қўйиб боғлаб ётилса ҳам, фойда қилади.

4.    Мозининг талқонини сиркага аралаштириб, чуқурчаларга ёки сўгалга ўхшаган ўсимталарга 12 кун 3 маҳалдан малҳамини қўйиб боғлаб ётилса, яхши фойда қилади. Бажараётганда ниҳоятда эътиборли, зийрак бўлиш ва тадбир билан иш кўриш керак, зотан бу дард оғир ва мураккабдир.

5.    Райҳонни янчиб ва чайнаб-чайнаб орқага қўйиб боғлаб, 8 кун 2 маҳалдан ётилса, чиққан кўтан ўз хрлига келади.
Даволаниш даврида совуқ сув, совуқ овқат емаслиги ва айниқса, шамолламаслик шарт. Шунингдек, суюқ хамир овқат истеъмол қилиш, кўк чой ичиш ҳам мумкин эмас.

Даволаниш жараёнида қовурилган, ёғли овқатлар ҳам кабоб, сут, тухум ва шўр нарсаларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Ҳамма ҳўл мевалар ва сабзавотларни ейиш керак.

(Visited 131 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment